11-мавзу. Диннинг асосий манбалари Режа


-Мавзу: Ўзбекистондаги диний ташкилотлар, конфессиялар


Download 106.1 Kb.
bet8/21
Sana19.06.2023
Hajmi106.1 Kb.
#1600506
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21
Bog'liq
7SWFNU8zoBtzwgT9IBxwdVGVSjr-SD7N

13-Мавзу: Ўзбекистондаги диний ташкилотлар, конфессиялар
Режа:

  1. Православлик

  2. Католиклик

  3. Протестантлик

  4. Еттинчи кун адвентистлари

  5. Пятидесятниклар ёки Тўлиқ инжил христианлари

  6. Баптистлик

  7. Новоапостоль черкови

  8. Арман григориан (апостоллик) черкови

  9. Халқаро Кришнани англаш жамияти

  10. Баҳоийлик

  11. Иегово шоҳидлари

2013 йил январь ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикасида 16 конфессия ва 2223 та диний ташкилот фаолият кўрсатмоқда. Улар қуйидагилардир: Ислом (Ўзбекистон мусулмонлари идораси), Православлик (Тошкент ва Ўзбекистон епархияси), Католиклик (Рим-католик черкови), Лютеранлик (Немис-лютеран черкови), Арман-апостол черкови, Пятидесятниклар (Тўлиқ инжил христианлари), Баптистлар (Евангель-христиан баптистлар черкови), Новоапостол черкови, Еттинчи кун адвентистлари, “Голос божий”, Иегово шоҳидлари, Корейс протестант черковлари, Яҳудийлик, Баҳоийлик, Кришнани англаш жамияти, Буддавийлик. Рўйхатга олинган “Ўзбекистон библия китоб жамияти” эса диний ташкилот ҳисобланиб, бошқа конфессиялардан алоҳида фаолият олиб борса-да, “диний конфессия” мақомига эга эмас. Мазкур диний жамоалар ўртасида бағрикенглик маданиятини шакллантириш мамлакатимиз тараққиёти, турмушимиз ободлиги гаровларидан биридир.


Православлик
Мавжуд ноисломий конфессиялар ичида православлик эътиқод қилувчиларининг кўплиги бўйича ажралиб туради.
Православлик (русча – чин эътиқод) 1054 йилда бўлиниб кетиши натижасида шаклланган христианликнинг уч асосий йўналишидан биридир.
Асосан Шарқий Европа, Яқин Шарқ, Болқон мамлакатларида кенг тарқалган православликка дунёда тахминан 217 миллион киши эътиқод қилади.
Православликда католикликликдаги Ватикан каби ягона марказ ҳозир ҳам йўқ. Бугунги кунда дунёда 15 та автокефаль (мустақил) ва 2 та автоном мақомга эга православ черковлари мавжуд. Улар умумчерков аҳамиятига молик масалаларни ҳал этишда бир-бирлари билан алоқада бўлиб турадилар.
Православлик диний таълимоти «Муқаддас ёзув» («Инжил») ва «Муқаддас ривоятлар»га асосланган.
Бу ақидаларни православ черковлари илоҳий характерга эга, абадий ва ўзгармас деб билади.
«Муқаддас учлик» – Худонинг бир вақтнинг ўзида ҳам ягона, ҳам уч хил кўриниш (Ота-худо, Ўғил-худо-Исо ва Муқаддас Руҳ) да намоён бўлади, деб ишониш, инсонни туғма гуноҳкор деб билиш, Исонинг инсон қиёфасига кириб, ўз умматларини гуноҳдан халос этиш учун ўзини қурбон қилганини тан олиш, охиратга ва унда қайта тирилишга эътиқод қилиш, черковнинг Худо ва одамлар ўртасидаги воситачи эканига инониш православлик диний таълимотининг асосини ташкил этади.
Православликда диакон, епископ, митрополит, патриарх каби диний рутбалар мавжуд.
Христианликнинг 7 сирли маросими православликнинг ҳам асосини ташкил этади. Фақат уларнинг бажарилишида католиклар билан православлар орасида баъзи фарқлар бор.
Православликда:
- янги туғилган бола чўқинтирилаётганда сувга ботириб олинади;
- муқаддас мой суртиш чўқинтиришдан сўнг кетма-кет маҳаллий руҳоний томонидан бажарилади;
- оддий инсонлар ва руҳонийлар бир хил – квасли нон ва вино билан тотинадилар;
- никоҳ маросими черковда, руҳоний томонидан амалга оширилади. Эр-хотин фақатгина ҳиёнат сабабли ажрашишлари мумкин. Никоҳни факат черков бекор қила олади;
- христианликнинг бошқа конфессияларидан фарқли равишда «қора» ва «оқ« руҳонийлар фарқланади. Жумладан, «қора» руҳонийларда «целибат», яъни уйланмаслик амалиёти мавжуд;
- тавба маросимида католикликдан фарқли равишда тавба қилувчи ва руҳоний юзма-юз ўтирадилар.
Қолган маросимларда сезиларли фарқ кузатилмайди.
Православликда ибодат асосан маҳаллий тилда олиб борилади. Рождество, Пасха каби умумхристиан байрамлари православликнинг ҳам асосий маросимлари ҳисобланади.
Черковлар бўлинганидан сўнг католиклар томонидан қабул қилинган ақидаларни православлар хато, «Муқаддас ёзув» ва «Муқаддас ривоятлар»га зид, деб ҳисоблайдилар. Шунингдек, черковлар бўлинишидан сўнг католиклар томонидан қабул қилинган байрамларни ҳам православлар нишонламайдилар.
Рус православ черкови – Москва патриархияси дунёдаги энг катта мустақил (автокефал) православ черковидир. Тошкентда Рус православ черковининг Тошкент ва Ўрта Осиё епархияси мавжуд бўлиб, у Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон православларининг маркази ҳисобланади.
2012 йилнинг 1 августига қадар Ўзбекистон ҳудудида 1 та марказ, 1 та семинария, 3 монастир ва 33 та черков - жами 38 та православликка мансуб диний ташкилот рўйхатга олинган.

Download 106.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling