11-мавзу. Диннинг асосий манбалари Режа


) намойишкорона (истерик)


Download 106.1 Kb.
bet7/21
Sana19.06.2023
Hajmi106.1 Kb.
#1600506
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21
Bog'liq
7SWFNU8zoBtzwgT9IBxwdVGVSjr-SD7N

1) намойишкорона (истерик); Ушбу акцентуация эгаси доимо диққат марказида бўлишга, ҳар томонлама ўзига эътибор қаратишга интилади, унинг барча фаолияти шу мақсадга бўйсунади. Характернинг ана шу меъёрий эмаслиги асосида ўз динини кўз-кўз қиладиган, уни ҳар томонлама эълон қиладиган, лекин унинг асосий талабларига амал қилмайдиган фанатик (мутаассиб) тури ривожланади
2) дистимик (шизоид); Булар суст ифодаланган ҳис-туйғуларга эга ва уларнинг аксарияти ғамгин кайфиятда бўладиган ёпиқ одамлардир. Бундай характерга эга бўлган одам, динда чуқур кетади, лекин фақат ўзи ҳақида қайғуради ва унинг ҳаракатлари атрофдагиларга қандай таъсир қилишини сезмайди.
3) таъсирчанлик (эпилептоид); Бу одамлар улар қарашларидаги шафқатсизлик, кескин агрессив ҳужумлар ва тезкор реактивлик билан ажралиб туради. Таъсирчан одамларнинг реакциялари жуда импульсив бўлади. Агар кимдир уларга ёқмаса, у билан ярашиш имкониятини қидирмайдилар, сабр-тоқат уларга бегонадир. Аксинча, мимикада ҳам, сўзлар билан ҳам улар безовталик намойиш этади, ўз талаблари ҳақида очиқ маълум қилади ёки жаҳл билан тарк этади.
4) узоқ қолиб кетувчи. Бу ерда адолатга интилиш ва қасос олиш режасини тузиш, кек сақлаш, айниқса кучли ифодаланади. Бундай одамда фанатизм ривожланиши энг хавфли, чунки у атрофдагиларга таҳдид солиши мумкин.
Яъни фанатизм тарғиб қилиниши мумкин ва психологик беқарорлиги туфайли унинг таъсирига учрадиган одамлар бор. Мутаассиб билан баҳсда қуйидаги ўзига хос жиҳатларни қайд этиш мумкин: ақидани ақида орқали исботлаш (бу мантиқда «ёпиқ айлана» деб аталади); суҳбатдошнинг шахсиятига ўтиш; ўзни-ўзи мақташ, рақибига ўзини қандайдир бир ўзгача зўр эканига ишонтириш; рақибининг қарашларини қоралаш; сўз билан қўрқитиш; куч ишлатиш.
Ушбу баҳолаш мезонларини қўллаб, шуни кўриш мумкинки, ислом муҳитида кўпинча уларга айнан “салафий”лар кўпроқ мос келади, албатта, мутаассиблик фақат улардагина эмас, бошқа мазҳабчилар – хабашийлар, шиалар ва бошқаларга ҳам хос, лекин айнан “салафий”лар фаолроқ, уларнинг тарафдорлари сони қолган мазҳаблардан ортиқ, ҳар ҳолда рус тилида сўзлашувчи сегмент орасида. Мутаассиблик қарашларини биринчи навбатда уларнинг имомлари – улар аксарият ҳолларда шундай қилиб кўрсатмоқчи бўлганидай, талабалар ёки оми халқ эмас – айнан имомлар, ибн Таймиййа, ибн Қаййум, Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ва ҳ.к.дан бошлаб ифодалайдилар.
Агар уларнинг асарларига қарайдиган бўлсак, уларнинг баҳс-мунозара усуллари юқорида айтиб ўтилган мутаассиблик аломатларига тўлиқ жавоб беради. Ибн Таймиййа ашъарийларга қарши қўллаган ҳақоратлар, ибн Қаййумнинг уларга очиқдан-очиқ туҳмати, ибн Абдулваҳҳобнинг бутун бошли давлатлар, масалан, Усмонийлар халифалигига такфири интернет бўйлаб айланиб юрибди, яна “салафий”ларнинг ўзлари томонидан таржима қилинмоқда ва тарқатилмоқда. Ўз мазҳабини эса, бундай мутлақо танқидсиз қабул қилиш, ақида борасида имомларига кўр-кўрона эргашиш фанатик/сектантлик дунёқарашини шакллантиради, унга мувофиқ ўзгача қарашларга эга бўлган мусулмон асосий душман, деб эълон қилинади, уни барча тўғри ва нотўғри йўллар билан йўқ қилиш асосий вазифага айланади, барча ресурслар шунга сарфланади.
Шубҳасиз, “салафий”лар: «Ашъарий имомларида кескин фатволар ёки рақибларни куфрда айблашлар йўқми?» деб савол бериши мумкин. Биз жавоб берамиз: «Ҳа, бор», лекин масала айнан манҳажда, рақибга муносабатда, биз мусулмондан такфирни кайтариш учун фатво излаймиз, аксинча, айбловлар баъзида бир-бирини инкор қиладиган тезисларга асослангандай эмас. Хусусуан, “салафий”лардан бизга қарата бир вақтнинг ўзида яширин атеизма ҳам, жаҳмийликда ҳам, қадимий фалсафага эргашишда ҳам, муқаддас мантларни таҳқирлаш ва бошқа бўлмағур гапларда ҳам айбловлар эшитиш мумкин. Буларнинг ҳаммаси 90-йиллардаги вазиятни эслатиб юборади – ўшанда “салафий”ларнинг ўзи шундай аҳволда эди, улар ўз оналарига уйланишда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тан олмасликда ва ҳ.к.да айбланарди.
Биз «ихвонийлик»ка – ақидадаги қарама-қаршиликларга тўлиқ кўз юмиш ва бунга эътибор қаратмасликка даъват қилмаймиз, балки устуворликларни тўғри белгилашга чақирамиз. Биз учун суннат – оддий мусулмонлар оммасини имомлар ўртасида мавжуд бўлган келишмовчиликларга жалб қилиш эмас, лекин бизнинг рақибларимиз учун кўпинча ҳаммаси аксинча, уларда оддий одамларни уламолар ўртасидаги ихтилофларга жалб қилиш, мусулмонлар ўртасида нифоқ ва нафрат уйғотиш, дарғазаб бўлиб турган жоҳилларни душманга қарши гижгижлаш суннат ҳисобланади, кўр-кўрона мутаассиблик, бошқа мусулмонлардан нафратланиш эса, аслида яхши фазилатлар даражасига кўтарила бошлайди. Табийки, бундай манҳаж ҳозирги одамларнинг аксарияти томонидан рад қилинади, биз буни араб мамлакатларида, жумадан “салафийлик” таянчи бўлган Саудия Арабистонида ҳам кўриб турибмиз. Нафрат ва мутаассибликка ҳали тўймаган ёш неофитлар, ёки бундай манҳажга яқин бўлган ҳар хил социофоблар ва мизантроплар унга мойилдирлар. Бу рад этиш “салафий”ликдан четлашишдагина эмас, балки кўпинча муртадликда, яъни диндан тўлиқ узоқлашишда ўз ифодасини топади, чунки “салафийлик”нинг хусусиятлари сифатида исломнинг хусусиятлари сифатида қабул қилина бошлайди.
Умуман, шуни ёдда тутиш керакки, бизнинг давримизда ислом душманлари ўз танқидларини айнан одоб-ахлоқ асосида қурадилар, исломни шафқатсиз тоталитар дин қилиб кўрсатадилар ва “салафий”лар бу йўлда уларга хизмат қилади. Замонавий ноисломий жамиятнинг иккиёқламалик стандартлари қанчлик ахлоқий эканлиги алоҳида масала, лекин ҳақиқат ҳақиқатлигича қолаверади – айнан дининг «инсонпарварлик» ва «ахлоқийлик» масаласи замонавий атеизм/агностицизмнинг асосий қуролларидан бири ҳисобланади, чунки Худонинг мавжудлигидан кўра дин ва унинг таълимотлари қанчалик ҳақиқат эканлиги шубҳа остига олинади. Ғарбда зиёлилар орасида ҳам, оддий одамлар орасида ҳам агностицизм ёки теизм кенг тарқалган, яъни одамлар мавҳумликдаги нарсаларга ишонишади, улар учун анъанавий насронийликнинг тақиқлари ва буйруқларига амал қилиш кераклигини ҳисобга олмайдилар, бу бежизга эмас.
Европада динга бўлган бу "дунёвий" муносабат ўз тарихий сабабларига эга, у ўттиз йиллик урушга бориб тақалади, буни эса, батафсилроқ таърифлашга арзийди. Ўттиз йиллик уруш католиклар ва протестантлар ўртасида 1618 йилдан 1648 йилгача давом этган ва Вестфал халқаро муносабатлар тизимига сабаб бўлган Европада сўнгги йирик диний уруш эди. Ўттиз йиллик урушнинг жанг ҳаракатлари Марказий Европада, асосан, замонавий Германия ҳудудида бўлиб ўтган. Урушнинг ўзи ҳам, натижада юзага келган очарчилик ва эпидемиялар ҳам бутун бошли минтақаларни хонавайрон қилган. Жанубий Германияда аҳолининг учдан бир қисмигина урушдан омон қолган. Кўплаб ҳудудлар урушнинг оқибатидаги иқтисодий ва ижтимоий пасайишдан тикланишига бир асрдан ортиқ вақт керак бўлди. Вестфал битими натижасида католиклар ва протестантлар ҳуқуқлари тенглаштирилди, диний бағрикенглик тамойили эълон қилинди ва бу давлатлар ўртасидаги муносабатларда конфессионал омилнинг аҳамиятини янада пасайтирди. Халқаро муносабатларда илгари монархларга тегишли бўлган асосий рол суверен давлатларга ўтказилди ва конгрессда иштирок этган барча мамлакатлар ўз суверенитетининг бир қисми сифатида ҳар қандай ҳарбий ҳаракатлар учун жавобгарликни тан олдилар, бу эса мамлакатларнинг ташқи сиёсатини янада шаффоф қилди.
Шундай қилиб, миллий давлатлар шаклланишининг шундай ҳуқуқий асослари шакллантирилди, унда ўзликни белгилаш ва ўзликни ташкил этишнинг асосий шакли энди дин эмас, балки "миллат" эди. Ҳуқуқий оқибатлар билан бир қаторда, ўттиз йиллик уруш «насронийлик ахлоқи» қанчалик ахлоқий ўзи деган саволни бера бошлаган Европа зиёлилари нигоҳида насронийлик нуфузига путур етказди, бу эса келгусида бевосита дин билан боғлиқ бўлмаган одоб-ахлоқ моделлари ёки бошқача қилиб айтганда «дунёвий ахлоқ» пайдо бўлишига хизмат қилди.
Ислом ҳеч қачон бундай кенг кўламли мазҳаблараро урушларга дуч келмаган. Ҳа, албатта, ҳаворижлар ва шиаларнинг қўзғолонлари бўлган, лекин улар ҳеч қачон бу қадар кенг кўламли бўлмаган ва умматни ўн йиллар давомида урушда икки қарама-қарши томонга ажратмаган, эҳтимол бу дунёвий ва секуляр реформациянинг мусулмонлар учун анча кейин ва айнан Европадан кириб келгани сабабларидан биридир.
Ўттиз йиллик уруш мисоли, диндорлар учун турли қарашларга эга бўлган бошқа диндорларга нисбатан ҳаддан ташқари мутаассиблик ва душманлик қанчалик ҳалокатли эканлигини аниқ кўрсатиш мақсадида келтирилди.
Фанатизм муайян кишининг онгида қандай ривожланиши энг катта қизиқиш уйғотади. Бошқача қилиб айтганда, қандай қилиб одамнинг фанатикка айланиши. Нима сабаддан айрим одамлар бундай бўлади, бошқалар эса – йўқ.

Бир нарса аниқ: бундай ҳолатнинг ривожланиши учун «қулай» руҳий асос, ўзига хос фанатизмга мойиллик бўлиши лозим. Асосий масала шундаки, фанатик шахсияти унинг нормал тенгдошларидан нималар билан фарқ қилишида, қандай характер хислатлари уларни фарқлаб туришидадир.


Энг аввало, қандай қилиб инсон у ёки бу ахборотни қабул қилиши ва идрок этишини, у қандай қилиб инсон онгида ўринга эга бўлиши, унинг дунёқараши ва хулқ-атворига таъсир этишини аниқлаштириб олиш зарур.
Донишмандларда бир ибора бор: «Ҳақиқат гапираётган кишининг тилида эмас, тинглаётган кишининг қулоғидадир». Бу иборанинг мазмуни шундаки, ҳар қандай айтилган фикр ва ахборот ҳар бир одам онгида турлича акс этади. Ушбу ҳолатни белгилаш учун психологияда «апперцепция» тушунчаси фойдаланилади. Бу атама идрок қилишнинг муайян шахс тажрибасига боғлиқлигини англатади. Хусусан, биз ташқи оламдан оладиган ҳар қандай ахборот ўзига хос фильтр орқали ўтади.
Янада тушунарли бўлиши учун бир мисол келтириб ўтамиз. Фараз қилайлик, ўрмон четига уч киши чиқди: рассом, ҳарбий ва агроном. Шубҳасизки, гарчи ўрмон ҳамма учун бир хил бўлсада, уларнинг ҳар бири ўз эҳтиёжлари ва хусусиятларига мувофиқ турли нарсаларни кўради. Худди шу нарса бизнинг ҳаётимизда ҳам рўй беради: ҳар бир киши ўзи учун унинг характерига мувофиқ ҳолда танлайди.
Менимча, бу фанатик қарашлар ривожланиши қандай рўй беришининг муҳим шартларидан бири. Фанатик одам ахборотнинг маълум бир қисмини ўзи учун алоҳида қабул қилади ва идрок этади, унинг эҳтиёжларига жавоб бермайдиган бошқа қисмини эса четга чиқариб қўяди. Бу ерда хавф шундаки, бундай киши у билан нималар рўй бераётгани, унинг хатоси нимада эканлиги ва нимада адашганлигини охиригача тушуниб етмайди. Масала фақат шундаки, нима учун ахборотнинг айнан шу қисми ўзлаштирилади, бошқаси эса инкор қилинади, нима одамни ахборотнинг айнан шу қисмини қабул қилишга мажбур этади.
Шубҳасизки, бунинг сабаби муайян одамнинг шахсий хусусиятларида. Характер жиҳатлари ва диний қарашлар ўртасида параллел ўтказиш энг мураккаб ва шу билан бирга диагностик аҳамиятга эга бўлади. Бу ерда инсоннинг эътиқоди ва унинг характери хусусиятлари ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик бор. Агар инсон характери, унинг базавий таркибий қисмлари ҳаётининг дастлабки уч йилида шаклланишини ҳисобга оладиган бўлсак, айнан характер дунёқарашни шакллантириши аниқ бўлади, аксинча эмас.
Бу савол жуда муҳим, унинг ечими фанатик шахсга таъсир нуқталарини топишга ва уни ушбу ҳолатдан чиқаришга ҳаракат қилишга имкон беради. Табиийки, характер ва эътиқод ўртасидаги муносабатлар диалектик, яъни икки томонлама. Агар уни умумий формулада ифода этсак, қуйидагилар ҳосил бўлади: ҳар қандай эътиқод характер хусусиятларидан келиб чиқиб шахсий аҳамиятга эга бўлади, бироқ шу билан бирга айрим характер хусусиятларининг намоён бўлиши ўзгариши мумкин, уларнинг чуқур асослари эмас. Шахсан мен характернинг асосий хислатлари ҳаёт жараёнида ўзгармайди, уларнинг намоён бўлиши ўзгаради, яъни инсон ўз характерини бошқариш ва унинг салбий томонларини яширишни ўрганишига ишонаман.
Шу нуқтаи назардан, фанатик шахсда характерга урғу бериш (акцентуация) мавжудлиги каби муаммони ҳал қилиш маънога эга бўлади.
Характерга урғу бериш - бу ҳар қандай характер белгиси яққол ажралиб турадиган ва муайян шахснинг ўзига хос хусусиятига айланган бир ҳодисадир. Умуман олганда, характерга урғу бериш норма ва патология ўртасида оралиқ ҳолат деб ҳисобланади. Патологияда урғу бериш психопатияга айланади - бу инсоннинг характерини чиркинлик касб этадиган ҳолат, лекин бунда интеллектуал вазифалар сақланиб қолади.
Акцентуация ва психопатиянинг бир неча хил турлари мавжуд, лекин бизни уларнинг фанатизм ривожланиши учун қулай асослар бўлиб хизмат қиладиган фақат айримлари қизиқтиради.
Биз кўриб чиқадиган биринчи тур бу – демонстратив тур. Уни бошқалардан ажратиб турадиган жиҳат шуки, бунда акцентуация соҳиби доимо диққат марказида бўлишга, нима қилиб бўлса ҳам ўзига эътибор қаратишга интилади, унинг фаолияти шу мақсадга бўйсунади. Ушбу характер аномалияси асосида ўз динини ҳаммага кўз-кўз қиладиган, у ҳақида ҳар томонлама баёнот берадиган, лекин ўзи унинг асосий талабларига риоя қилмайдиган фанатик тури ривожланади.
Иккинчи тур – дистимик (шизоид) тур. Улар ҳис-туйғулари суст ифодаланган ва асосан қовоғи осилган кайфиятдаги одамлардир. Ушбу характер асосида динга бутунлай берилиб кетган, лекин фақатгина ўзи ҳақида ғамхўрлик қиладиган, унинг ҳаракатлари атрофдаги одамларда қандай акс этишига эътибор ҳам бермайдиган шахс ривожланиши мумкин.
Учинчи тур – эпилептоид шахс тури. Бу одамлар бошқалардан дунёқарашлар шафқатсизлиги, кескин агрессив ҳаракатлар ва реакция тезлиги билан ажралиб туради. Ушбу характер асосида қандай фанатик тури ривожланишини сезиш қийин эмас.
Тўртинчи тур – тутилиб қоладиган шахс. Ушбу тур шуниси билан қизиқки, унда адолатга, ўч олиш режасини ишлаб чиқишга, гина сақлашга мойиллик кучли бўлади. Ушбу характер асосида фанатик одам ривожланиши энг хавфли ҳисобланади, чунки дундай одам атрофдагиларга таҳдид солиши мумкин.
Барча фанатикларда мавжуд бўлган умумий жиҳатларни бирлаштириб, уларнинг асосий эътиборни ўзига марказлаштириш хусусиятини ажратиб кўрсатиш мумкин – уларнинг дини ўз шахсияти атрофида ташкил қилинади. Табиийки, бу мавзуда чексиз гапириш мумкин, лекин ушбу мақоланинг асосий мақсади – фанатик шахс қайси қонунлар бўйича ривожланиши ва атрофимиздаги одамларда бундай рўй беришининг олдини оли учун қандай қадамлар қўйиш лозимлигига эътибор қаратишдир.
Аслида, бизнинг динимиз шунчалик зўр ва доҳиёнаки, асосий қоидаларга бир маромда риоя қилиш одамнинг фанатик бўлишига йўл қўймайди. БИР МАРОМДА иборасига асосий эътибор қаратамиз. Бу агар киши атрофдагилар ҳақида ҳам ўзи ҳақида ўйлаган даражадан кам ўйламаса, ҳеч қачон фанатик бўлмаслигини англатади.


Download 106.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling