11-мавзу. Диннинг асосий манбалари Режа


Ҳадис– ислом динининг манбаси


Download 106.1 Kb.
bet3/21
Sana19.06.2023
Hajmi106.1 Kb.
#1600506
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
7SWFNU8zoBtzwgT9IBxwdVGVSjr-SD7N

Ҳадис– ислом динининг манбаси
Ҳадис сўзининг араб тилидаги луғавий маъноси “сўз”, “янги”, “суҳбат”, “ҳикоя”, “ривоят” маъноларини англатади. Унинг истилоҳий маъноси Муҳаммад пайғамбарнинг айтган сўзлари, қилган ишлари ва тақрирлари, яъни кўриб қайтармаган ва қўллаб-қувватлаган ишларидир. Ҳадислар икки қисмдан: айнан хабар берувчи матн ва уни ривоят қилган ровийлар занжири – санаддан иборат.
Ҳадис икки хилдир:

  1. ал-ҳадис ал-қудсий (бу каби ҳадисда, маъно Аллоҳдан, лафз эса Пайғамбардан бўлади);

  2. ал-ҳадис ан-набавий (бунда эса, маъно ҳам лафз ҳам Пайғамбарникидир).

Ҳадислар илк даврда фақат оғзаки равишда авлоддан-авлодга узатилган. Ёзма равишда ҳадисларни тўпламаслик ҳақидаги Пайғамбарнинг кўрсатмалари асосан илк ислом даврига тааллуқли эди. Расулуллоҳ ўз сўзларини ёзиб олишдан саҳобаларни қайтаришларига сабаб ҳадисларнинг Қуръон оятларига аралашиб кетмаслиги учун эди. Чунки ваҳий нозил бўлиб турган пайтда баъзи кишилар Қуръон оятларини ёзиб борар эдилар. Бошқа ҳадисда эса Расулуллоҳ: “Бу оғиздан – дея ўз оғизларига ишора қилдилар – фақатгина ҳақ сўз чиқади” – деб, ўз сўзларини ёзиб олишга буюрганликлари ҳақида ривоят қилинган. Абу Довуд ўзининг “Сунан” асарида икки ҳадисни кетма-кет келтиради. Улардан бирида Пайғамбар ўз сўзларини ёзиб олишдан қайтарган бўлсалар, иккинчисида унга буюрадилар.
Кейинчалик эса бу ёзувлар катта тўпламларга асос бўлди. Шундай илк тўпламлардан бири Мадинадаги Урва ибн Зубайрга (ваф. 94/712 ёки 99/717 й.) ва иккинчиси Сурияга кўчиб кетган Муҳаммад ибн Муслим Зуҳрийга (ваф. 124/741 й.) тегишли.
Ҳадис кўпинча сунна сўзи билан ҳам ёнма-ён келади. Сунна сўзининг луғавий маъноси – “одат”, “тариқа – йўл” бўлиб, истилоҳий маъноси – пайғамбар одатлари, тутган йўллари, тақрир (кўриб қайтармаган) ва буюрган ишларига нисбатан ишлатилади. Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ҳадисларнинг замирида сунна ётади. Ислом таълимотида эътиқoд мезонларини белгилаш ва фиқҳий масалаларни ҳал этишда Қуръондан кейин суннага асосланилади.
IX аср асосан мавжуд ҳадис тўпламлари қайта ишлаган ҳолда уларни боблар бўйича тасниф қилиб, мусаннафлар ёзиш даври бўлди. Бу эса ҳадислардан фойдаланиш учун қулайлик туғдирди. Ислом оламида шундай мусаннафлардан олтитаси алоҳида эътиборга молик саналади. Улар – энг катта обрўга эга бўлган Имом Бухорий (810-870) ва Имом Муслимнинг (ваф. 875 й.) “Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ” тўпламлари, ундан кейинги энг муҳим асарлар – Абу Довуд, Термизий (ваф. 892 й.), Насоий (ваф. 915 й.) ва Ибн Можанинг (ваф. 886 й.) “ас-Сунан” асарларидир.
“Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ” китоблари ўз ичига биографик маълумотлар, Қуръон оятларига тафсирлар, диний қонун-қоидалар, ижтимоий ва шахсий ахлоқ мезонларини ҳам қамраб олди. “Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ”нинг ишончлилик даражаси бошқа тўпламлардан кўра анча юқори ҳисобланади.
Ислом таълимоти ва қоидаларининг асосий манбалари – Қуръон ва ҳадислардан ташқари иккинчи даражали манбалари ҳам мавжуд. Улардан бири ижмо бўлиб, у Қуръон ва ҳадис матнларида аниқ кўзда тутилмаган масалалар юзасидан машҳур ислом уламоларининг мазкур мўътабар манбаларга зид бўлмаган бир фикрга иттифоқ қилишларини билдиради. VII асрнинг иккинчи ярмидан йўлга қўйилган ижмонинг ислом аҳкомларини бир меъёрда бўлиши ҳамда мусулмонлар орасида турли ихтилофлар келиб чиқишининг олдини олишдаги аҳамияти беқиёсдир.
Шунингдек, яна бир манба сифатида қиёс қабул қилинган бўлиб, у илк исломдан кейинги даврларда вужудга келган, Қуръон ёки ҳадисда ҳукми айтилмаган муаммоларни аввалги ҳукмларга қиёслаб ҳукм чиқариш услубидир. Бунда олимлар тарафидан мўътабар манбалар матнида ўрганилаётган муаммога ўхшаш масалалар тадқиқ қилинади. Шу асосда мантиқий жавоб топилиб, ҳукм қилинади. Қиёс жамиятда вужудга келувчи турли муаммоларни мантиқий жиҳатдан осон ҳал қилишда муҳим аҳамият касб этади.
Қуръон ва ҳадисларга асосланган шариат ва унинг манбалари-фиқҳ ва қиёс вужудга келди.

Download 106.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling