11-мавзу. Диннинг асосий манбалари Режа


Download 106.1 Kb.
bet13/21
Sana19.06.2023
Hajmi106.1 Kb.
#1600506
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21
Bog'liq
7SWFNU8zoBtzwgT9IBxwdVGVSjr-SD7N

Баптистлик
Баптистлик (грекча - сувга ботирмоқ, сувга шўнғитиб чўқинтирмоқ) XVII асрда Англияда вужудга келган протестант йўналишларидан биридир.
Баптистлик диний таълимотининг асосида «Библия»нинг илоҳий нуфузини тан олиш, уни Муқаддас Руҳдан руҳланган, нажот топиш ҳамда эътиқод ва ҳаётга нисбатан Худонинг иродасини билиш учун ягона, зарур ва етарли манба ҳисоблаш ётади. Шунинг учун ҳам, жамоанинг ҳар бир аъзоси томонидан «Библия»ни ўрганиш ва тафсир қилишга кучли эътибор берилади.
Протестантликнинг бошқа йўналишлари каби баптистлар ҳам:
- хоч ва иконаларга сиғинишни нотўғри деб ҳисоблайдилар;
- авлиёларни қадрлаш, роҳиблик, чақалоқларни чўқинтиришни, никох, миро мойини суртиш, елей суртиш, руҳонийликка қабул қилиш, тавба каби маросимларнинг «сирли» эканини инкор этадилар.
Исони ўзининг шахсий халоскори деб ишонган, ўн саккиз ёшга тўлган ва онгли муносабатини шакллантирган ҳамда сувда чўқинтирилган ҳар бир инсон черков аъзоси бўлиши мумкин. Шунингдек, христианликнинг бошқа йўналишларидан чиқиб баптистликка кирувчиларни янгидан чўқинтириш амалиёти ҳам йўлга қўйилган.
Баптистларда асосий эътибор мавъизаларга қаратиладиган ибодатлар ҳафтасига икки-уч маротаба ўтказилади. Уларда оддий эътиқод қилувчи ёки бошқа жамоалардан келган меҳмонлар ҳам ваъз қилишлари мумкин. Ибодатларда диний ашулаларга ҳам катта ўрин берилади.
Апостоллар давридагидек сувга шўнғиш орқали чўқинтириш баптистларнинг асосий маросимлардан биридир. Бу маросимга чуқур диний маъно берилади. Баптистлар таълимотига кўра, чўқинтирилаётган инсон худди Исонинг ўлимига шўнғийди, у билан ўлади ва сувдан чиқиши билан Исо каби янги ҳаёт учун тирилади.
Баптистликка кўра, ҳар гал вино ва нон тотиган инсон вужудида Исо намоён бўлади. Бу маросим ҳар ойнинг биринчи якшанбасида бажарилади, унда фақат баптистлар таълимотига асосан чўқинтирилганлар қатнашадилар.
Баптистликда диний интизомга қатъий риоя қилишга алоҳида эътибор берилади. Ичкиликбозлик, бузуқлик, исрофгарчилик, оиласига вафосизлик, кўнгилочар муассасаларга бориш жамоадан сўзсиз ҳайдалишга олиб келади.
Туркистон ўлкасига баптистлик XIX аср охирларида кириб келган. 1902 йилда Тошкентда уларнинг биринчи черкови ташкил этилган, 1926 йилда эса биринчи ибодат уйи қурилган.
2012 йилнинг 1 августига қадар республикамизда баптистларнинг 1 та маркази ва 22 та черкови рўйхатга олинган.

Download 106.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling