11-мавзу. Диннинг асосий манбалари Режа


Download 106.1 Kb.
bet10/21
Sana19.06.2023
Hajmi106.1 Kb.
#1600506
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21
Bog'liq
7SWFNU8zoBtzwgT9IBxwdVGVSjr-SD7N

Протестантлик
Протестантлик (лотинча - норози бўлиш, келишмаслик) – XVI асрда католиклик йўналишидан ажралиб чиққан христианликдаги уч асосий йўналишлардан бири ҳисобланади.
Протестантлик АҚШ, Германия, Буюк Британия, Нидерландия, Канада, Швейцария, Скандинавия мамлакатлари, Латвия, Эстонияда кенг тарқалган. Бугунги кунда протестантлар сони тахминан 647 миллионни ташкил этади.
Католик черкови томонидан XV-XVI асрларда индульгенция савдоларининг авж олдирилиши оқибатида черковнинг халқ орасида обрўси тушиб борди. Шундай бир вазиятда, 1517 йил 31 октябрда Виттенберглик руҳоний Мартин Лютер шаҳар собори дарвозасига индульгенциялар савдосини танқид қилган 95 моддадан иборат тезисларини осиб қўяди.
Лютер насронийлик ақидалари ҳаммага тўлиқ тушунарли бўлиши учун Библиянинг замонавий тилларга таржима этилиши, черковдаги диний хизматлар она тилида олиб борилиши тарафдори эди. Баъзи князлар ва шаҳар вакиллари лютерчиликнинг тарқалишини чеклашга қаратилган айрим ҳаракатларга қарши эканликларини билдириб «Протестация»га имзо чекдилар. Протестантлик деган ном мана шундан келиб чиққан.
Протестантлик Худонинг мавжудлиги, унинг уч қиёфада намоён бўлиши, руҳнинг абадийлиги, жаннат ва дўзах, ваҳий ва илоҳий тақдир тўғрисидаги умумхристиан ақидаларини тан олади.
Шу билан бирга, протестантлик:
- черков ва руҳонийларнинг эътиқод қилувчилар билан Худо орасидаги воситачи эканини инкор этади;
- черков иерархияси, руҳонийлар ва оддий кишилар орасидаги табақаланишни рад қилади;
- монахлик, авлиёлар, хоч ва иконаларга сиғинишни нотўғри деб ҳисоблайди;
- кўп маблағ талаб қиладиган тадбирларни асоссиз деб билади;
- целибат (руҳонийларнинг уйланмаслиги)ни инкор этади.
Протестант йўналишлари бир-бирларидан у ёки бу жиҳатларига кўра фарқлансаларда, М.Лютер томонидан католик черкови таълимотига қарши кескин тарзда баён этилган:
- ўз эътиқоди билан нажот топиш;
- эътиқод қилувчиларнинг барчаси руҳоний бўлиши, яъни ҳар бир чўқинтирилган инсон черков ёрдамисиз ўзи Худо билан мулоқотда бўлиши, тоат-ибодат қилиши, ваъз ўқиши мумкинлиги;
- «Библия»нинг олий нуфузи, уни ўқиш, ўрганиш ва тафсир қилиш эътиқод қилувчининг биринчи мажбурияти экани ҳақидаги 3 тамойил уларнинг барчаси томонидан бирдай тан олинади ва улар протестантликнинг асоскор қоидалари ҳисобланади.
Илк протестантлик йўналиши – лютеранликка юқорида қайд этилганидек, роҳиб Мартин Лютер (1483-1546) томонидан асос солинган.
«Библия» билан бир қаторда М.Лютер қарашларини ўзида мужассам этган «Келишув китоби» ҳам лютеранлик диний таълимотининг манбаи ҳисобланади.
Лютеранликда протестантликнинг бошқа йўналишлари каби ибодат маросимлари соддалаштирилгани билан ҳам ажралиб туради. Шу билан бирга, христианликнинг етти сеҳрли маросимларидан чўқинтириш ҳамда «нон ва вино тотиш» тан олинган ҳолда қолганларига оддий маросимлар сифатида қаралади.
Германиядан кейин лютеранлик Европанинг Австрия, Венгрия, Франция каби бир қатор давлатлари ҳамда Шимолий Америкада тарқалди.
Бош синод – лютеранликнинг олий ҳуқуқий органи епископ томонидан назорат қилинадиган Консистория (черков ишлари бўйича ташкилот) асосий ижроия ҳокимияти ҳисобланади.
Лютеранлар жамоаси Ўзбекистонда илк марта Тошкент шаҳрида 1885 йилдан расмий фаолият кўрсата бошлаган. 1896-99 йилларда лютеранлар ибодатхонаси (кирха) қурилган.
1992 йил 8 сентябрда Немис евангель-лютеранлар черкови расмий рўйхатдан ўтди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 3 майдаги қарори билан кирха лютеранларга қайтариб берилди.
Республикамизда 2012 йилнинг 1 августига қадар евангел-лютеранлар черковининг 2 та диний ташкилоти рўйхатга олинган.

Download 106.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling