Солиқ солинадиган база. Солиқ солинадиган база қонун ҳужжатларида белгиланган ҳисоб-китоб баҳоси билан реализация қилиш баҳоси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Бонус- ер қаъридан фойдаланувчи томонидан амалга ошириладиган бир марталик тўловдир.
Ер қаъридан фойдаланувчи қуйидаги турдаги бонусларни тўлайди:
- имзоли бонус;
- тижоратбоп топилма бонуси.
Имзоли бонус ер қаъридан фойдаланувчининг тегишли лицензия асосида фойдали қазилмаларни аниқлаш, қидириш ва кавлаб олиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун бир марталик қатъий белгиланган тўловдир.
Тижоратбоп топилма бонуси тегишли лицензияда кўрсатилган ер қаъри участкасида фойдали қазилма конларининг ҳар бир тижоратбоп топилмаси учун, шу жумладан дастлабки белгиланган ажратиб олинаётган захираларни кўпайтиришга олиб келувчи конларни қўшимча қидириш ўтказиш чоғидаги фойдали қазилмалар топилмаси учун тўланадиган тўловдир.
Назорат саволлари
1.Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ўзига хос хусусиятлари.
2.Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва махсус тўловларнинг тўловчилар таркиби.
3.Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг объекти ва солиққа тортиладиган база.
4. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ставкалари ва уларнинг табақаланиши.
5. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича имтиёзлар ва уларнинг қўлланилиши тартиби.
6. Солиқни ҳисоблаш ва бюджетга ўтказиш тартибини айтиб беринг
Do'stlaringiz bilan baham: |