11-мавзу. Ер қаридан фойдаланганлик учун солиқлар ва махсус тўловлар


Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг объекти ва солиққа тортиладиган база


Download 17.69 Kb.
bet2/3
Sana21.06.2023
Hajmi17.69 Kb.
#1640361
1   2   3
Bog'liq
23-24

3. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг объекти ва солиққа тортиладиган база.
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси белгиланган ва реализация қилиш ёки топшириш, шу жумладан бепул бериш, шунингдек маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида ўз истеъмоли ва бошқа эҳтиёжлари учун мўлжалланган фойдали қазилма (фойдали компонент) тайёр маҳсулот деб эътироф этилади.
Ушбу солиқ бўйича солиқ солиш объекти тайёр маҳсулотнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида аниқланади.
Углеводородлар учун солиқ солиш объекти қуйидагилардир:
- саноат йўсинида дастлабки қайта ишловдан ўтказилган кавлаб олинган углеводородлар, шу жумладан қўшилиб чиқадиган фойдали қазилмалар ва фойдали компонентлар;
- углеводородларни қайта ишлаш жараёнида ажратиб олинган, лекин олдинги кавлаб олинганда ва қайта ишланганда қайта ишланадиган фойдали қазилмалар таркибида тайёр маҳсулот сифатида солиқ солинмаган фойдали компонентлар.
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига қуйидаги муддатларда тақдим этилади:
микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай;
микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан – ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай;
жисмоний шахслар томонидан – йилда бир марта, кейинги йилнинг
1 февралидан кечиктирмай.
Қўшимча фойда солиғи тўловчилар қуйидагилардир:
- айрим фойдали қазилмаларни (фойдали компонентларни) кавлаб олишни (ажратиб олишни) амалга оширувчи ер қаъридан фойдаланувчилар;
- фойдали қазилмалардан ишлаб чиқариладиган айрим турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни амалга оширувчи юридик шахслар.
Маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича фаолиятни амалга оширувчи ер қаъридан фойдаланувчилар қўшимча фойда солиғини тўловчилар бўлмайди.
Солиқ тўловчининг ҳисобот давридаги даромадининг бир қисми қўшимча фойда солиғини солиш объектидир.

Download 17.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling