11-мавзу. Ер қаридан фойдаланганлик учун солиқлар ва махсус тўловлар


Download 17.69 Kb.
bet1/3
Sana21.06.2023
Hajmi17.69 Kb.
#1640361
  1   2   3
Bog'liq
23-24

11-мавзу. ЕР ҚАРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СОЛИҚЛАР ВА МАХСУС ТЎЛОВЛАР


Режа

1.Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ўзига хос хусусиятлари.


2.Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва махсус тўловларнинг тўловчилар таркиби.
3.Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг объекти ва солиққа тортиладиган база.
1. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ўзига хос хусусиятлари.
Республикамиз қонунчилигига кўра мавжуд ер ости бойликлари умумдавлат мулки хисобданади. Ўзбекистон Республикасининг1994 йил 23 сентиябридаги “Ер ости бойликлари тўғрисида” ги Қонунига мувофиқ 1995 йилдан бошлаб ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ жорий этилди ва ер ости бойликларидан фойдаланувчилар уларнинг хажмидан келиб чиққан ҳолда махсус солиқ тўлай бошладилар.
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг жорий этилишидан асосий мақсад- умумдавлат мулки ҳисобланган ер ости бойликларидан оқилона тарзда бутун жамият аъзоларини ва келажак авлод манфаатларини ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш самарадарлигини ошириш ҳисобланади.
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин республикамиз худудидаги барча таббий, ер ости бойликлари давлат тасоруфига ўтди. Ўзбекистон заминида улкан ва наёб минерал хом ашё ресурслари тўпланган.
Солиқ кодексига кўра ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ умумдавлат солиқлари таркибига киради. Ушбу солиқ табиий бойликлардан фойдаланишнинг самарадорлигини таъминлаш билан бирга соф фискал вазифани бажаради.
Республикамизда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ер ости бойликларининг 53 турига нисбатан белгиланган.
Ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловларга қуйидагилар киради:
-ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
-қўшимча фойда солиғи;
-бонус (имзоли ва тижоратбоп топилма бонуслар).


2. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва махсус тўловларнинг тўловчилар таркиби.
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўловчилар қуйидагилардир:
- ер қаъридан фойдали қазилмаларни кавлаб олаётган, шу жумладан техноген минерал ҳосилалардан фойдали қазилмаларни ажратиб олаётган ер қаъридан фойдаланувчилар;
- фойдали қазилмалардан фойдали компонентларни ажратиб олган ҳолда уларни қайта ишлашни амалга ошираётган ер қаъридан фойдаланувчилар.
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солиш объекти кавлаб олинган тайёр маҳсулотнинг ҳажми ҳисобланади.
Тайёр маҳсулотлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланади.



Download 17.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling