11-Мавзу: Эстетика. Режа


Фожиавийлик ва кулгилилик


Download 61 Kb.
bet2/2
Sana27.12.2022
Hajmi61 Kb.
#1067979
1   2
Bog'liq
12-семинар Эстетика

Фожиавийлик ва кулгилилик тушунчаси ёрдамида ҳаётнинг мавжуд зиддият ва тўқнашувлари баҳоланади ва мушоҳада қилинади.
Санъатда фожиа қаҳрамонлари кўпинча ижобий тарзда тасвирланади. Фожиа қаҳрамонлари ўз даври орзу-умидларини ўзида мужассамлаштирган улуғвор шахс сифатида намоён бўладилар. Уларнинг тақдири кишида ачиниш хис-туйғусини уйғотади.
Фожиавийликда воқеий ҳаётнинг чуқур зиддиятлари: ҳаёт ва ўлим, озодлик ва тутқунлик, қонун ва бурч, шахсий ва ижтимоий манфаатлари тўқнашувлари акс этади. Бу тўқнашувларнинг қандай тугалланиши билан инсоният истиқболи, тараққиёт тақдири боғланган бўлади. Фожиа қаҳрамонлари кўпинча ижобий тарзда тасвирланиб, улар ўз даврининг орзу-умидларини ўзида мужассамлаштирган кучли, ёрқин, улуғвор шахс сифатида (қиёфасида) намоён бўладилар. Кўпинча фожиали воқеалар мазмунида қаҳрамоннинг мавжуд шарт-шароитларни тубдан ўзгартиришга фаол интилиши намоён бўлади. Бу масалада Шекспирнинг Гамлетини эслаш кифоя.
Фожиали воқеалар – қаҳрамон ҳаётида трагедик холат сифатида баён қилинади. Трагедик санъат асарлар ибтидоси қадим Юнонистонга бориб тақалади. Эсхил, Софокл, Эврипид қадимги дунёнинг трагедик санъаткорлари сифатида машхурдирлар. Эсхилни «трагедиянинг отаси» деб юритилади.
Уйғониш даври трагедик санъат асарлари ижодкори сифатида Вильям Шекспир машхурдир. Унинг фожиавий асарларида кучли, жасоратли, ғурурли, эркин, барқарор инсон тимсоли гавдалантирилган. Бу ўринда Отеллони эслаш ўринли.
Инсон орзуларини рўёбга чиқариш учун бир умр интилади, курашади. Бунда у турли тўсиқларга дуч келади. Мана шу тўсиқлар, ҳаётдаги адолатсизликлар фожианинг туғилишига сабаб бўлади. Шу боис фожиа инсонга ҳамроҳ. Аммо фожиа асарини яратиш камдан-кам ижодкорга насиб қилади.
Кулгилилик ҳам инсоннинг дунё воқеа-ходисларига ўзига хос муносабатини англатади. Кулги ноинсоний, ноахлоқий иллатлар билан кўрашишнинг омилкор воситаси. Айни вақтда кулги инсоннинг куч-қудрати ва озодлиги тимсолини ҳам ифодалайди.
Кулгилилик санъатда комедия шаклида ўзининг тўла нафосатли (эстетик) ифодасини топади. Комедия мавзуини турли беўхшовликлар, мувофиқсизлик, бир-бирига ўзаро мос келмасликларнинг турли-туман кўринишлари ташкил этади. Комедия салбий одамларни акс эттирувчи асар маъносини билдиради. Комедияга фақат қоралаш, инкор қилиш, танқид қилиш эмас, балки тўғридан-тўғри эзгулик ўрнатиш, қарор топтириш ҳам хос.
Кулгининг бадиий шаклларидан бири масҳара (сатира) саналади. Унда ҳаётнинг салбий ходислалари устидан Кулиш орқади бу ходислар юксак инсоний орзуларга зид эканлиги бўрттириб кўрсатилади. Масҳара марказида доимо салбий вокеа-ходислар жойлашиб, унинг бутун фош қилиш кучи анна шуларга қарши қаратилган бўлади.
Санъатнинг кулги борасида ҳазил-ҳажв (юмор) ҳам муносиб ўринга эга. Ҳазил-ҳажвсиз бирон-бир кулги асари яратилмайди. Ҳаёт икир-чикирлари, камчиликларини танқид қилаётган ижодкор ҳазил-ҳажв туйғуси орқали инсонни маънавий-ахлоқий комилликка эришувига ёрдам беради.





Download 61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling