11-мавзу. Is-lм модели


LM -эгри чизиғи ва унинг ўзгарувчилари


Download 37.16 Kb.
bet3/4
Sana26.01.2023
Hajmi37.16 Kb.
#1125298
1   2   3   4
Bog'liq
IS - IL модели

11.3. LM -эгри чизиғи ва унинг ўзгарувчилари.

LM эгри чизиғи ўзгармас нархлар шароитида пул воситалари бозорида вужудга келадиган фоиз ставкаси ва даромадлар даражаси ўртасидаги ўзаро боғлиқликни тушуниш учун фоиз ставкасининг оддий назариясини қўриб чиқамиз. Бу назария “тез (пулга) айлана олиш афзаллиги назарияси”дир.


Тез (пулга) айлана олиш афзаллиги назарияи - бу кейнсианчилар фоиз ставкаси назариясини оддий шарxлаб беришдан иборат. IS эгри чизиғини ташкил қилишда кейнсиан хочи асос бўлганидек, тез (пулга) айлана олиш афзаллиги назарияси xам LM эгри чизиғини ташкил қилиб пул воситалари реал заxираларига талаб ва таклиф фоиз ставкасини аниқлашни тушинтириб беради. Реал пул воситаларига таклифдан бошаймиз. Агарда M пул таклифини, P-нархлар даражасини билдирса, M/P эса пул воситаларининг реал заxираси миқдорини кўрсатади.
s _ _
(M/P)= M/P:
Бу ерда, M- пул таклифи даражасини билдиради.
P - нарх даражаси xам ушбу моделда ташқи ўзгарувчилар миқдорини кўрсатади.
Бу фаразлар шуни билдирадики, яъни реал миқдордаги пул таклифи фоиз ставкасига боғлиқ бўлмаган вазиятни кўрсатади. Шунинг учун биз реал пул воситалари таклифини графикда кўрсатаётганимизда вертикал эгри таклифига эга бўламиз.
11.4-чизма.
Реал миқдорда пул воситалари заxираси таклифи.
Фоиз ставкаси

қ
Таклиф
Реал пул
захиралари













М/P M/P
Энди реал миқдордаги пул воситалари заxирасига талабни қўриб чиқамиз. Инсонлар қeлида пулни сақлашади, чунки пул тез алмаштириш хусусиятига эга. Тез (пулга) айлана олиш афзаллиги назарияси кўрсатадики пулга бўлган талаб миқдори фоиз ставкасига боғлиқ. Фоиз ставкаси нақд пул воситаларини қўлда ушлаб туришнинг альтернатив харажатлари миқдорини билдиради. Яъни, сиз фоиз олиб келмайдиган нақд пулларни қўлда ушлаб турган шароитда йўқотадиган пул миқдорини билдиради. Ноннинг нархи нон талаби миқдорига таъсир қилганидек, нақд пулларни қўлда ушлаб туриш миқдори xам пул заxираларига талаб миқдорига таъсир кўрсатади. Шунинг учун фоиз ставкаси ошганда, инсонлар бойликларини пул шаклида камроқ ушлаб туришга xаракат қилади.
Реал пул заxираларига талабни қуйидаги кўринишда ёзамиз:
(M/P) = L(қ)
Бу ерда: -L( ) -функцияси пулга талаб миқдорини билдиради. Бу тенглама кўрсатаяптики, пулга бўлган талаб миқдори фоиз ставкаси функциясини билдиради. Кейинги графикда фоиз ставкаси ва реал пул захиралари миқдорига талаб тескари боғликликга эга. Чунки, юқори фоиз ставкаси пулга талаб миқдорининг камайишини кўрсатади.
11.5-чизма.
Реал пул захираларига талаб.
Фоиз
ставкаси

талаб

L(қ)

М/P














Реал пул захиралари

Фоиз ставкаси тенглигига эга бўлиши учун пулга талаб ва таклиф эгри чизиқларини бирлаштирамиз.


11.6-чизма.


Тез (пулга) айланиши афзаллиги назарияси.

Ф оиз ставкаси
қ
L(қ)

Фоиз ставкасининг


мувозанат нуқтаси
M/P













M/P реал пул захиралари.

Тез айланиш афзаллиги назариясига мос равишда фоиз ставкасининнг ўзгариши пул бозорида мувозанатга олиб келади. Фоиз ставкасининг мувозанат нуқтасида пул воситалари захирасига талаб миқдори таклиф миқдорига тенг. Тез (пулга) айланма олиш афзаллиги назарияси, яъни пул таклифининг камайиши фоиз ставкасини оширади, пул таклифининг қўпайиши эса фоиз ставкасини камайтиришдан келиб чиққан.


Энди тез (пулга) айлана олиш афзаллиги назариясини LM эгри чизиғини ташкил қилишда фойдаланамиз. Мувозанат фоиз ставкаси - пул талаби ва таклифини тенглаштирадиган фоиз ставкаси ўртасидаги боғлиқликни LM эгри чизиғи ифодалайди.
Шунгача биз фақат фоиз ставкаси реал пул захираларига бўлган талаб миқдорига таъсир кўрсатади деб xисобладик. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, пул талаби миқдорига даромадлар даражаси xам таъсир кўрсатади. Даромадлар юқори бўлса, харажатлар xам кўп бўлади. Шунинг учун инсонлар кўпроқ ишларни амалга оширишга xаракат қилади. Бу эса ўз навбатида кўпроқ пулни талаб қилади. Шундай қилиб, даромадлар даражасининг юқорироқ бўлиши пул талабини оширади. Бошқача айтганимизда, даромад ва пулга талаб ўртасида тўғри алоқа мавжуд.
Пулга талаб функциясини қуйидагича ёзамиз:
(M/P)= L(қ.у);
Пул бозори xолатини белгиловчи кўрсаткичлар ўртасидаги бундай ўзаро муносабатлар йиғиндисининг графиги қуйидагича бўлади.

11.7-чизма.


А. Реал пул бозор. Б. LM эгри чизиғи.

Ф оиз ставкаси
қ
қ
қ L(қ,Y2)
L(қ,Y1)

қ

қ
қ


Фоиз ставкаси
















M/P M/P Y1 Y2 Y
Реал пул захираси. Даромад
А қисмидан кўриниб турибдики фоиз ставкасини пасайиши билан пулга бўлган талаб ошади. Шунингдек, даромадлар қўпайиши натижасида xам ошади. Бу xолда L(қ.у) юқори сурилиб L(қ.у) xолатини эгаллайди ва унда мувозанатли фоиз ставкаси xам ўсади - қ.у xолатидан қ2 xолатигача кўтарилади.
Шундай қилиб юқорироқ даромад юқорироқ фоиз ставкасига олиб келади ва буни LM эгри чизиғи акс эттиради. У пул бозорида фоиз ставкаси ва даромад ўртасидаги муносабатларни кўргазмали тарзда ифодалайди. Даромад даражаси қанча баланд бўлса пулга бўлган талаб шунча юқори ва шунга мувофиқ мувозанатли фоиз ставкаси xам шунча юқори бўлади.
Булардан шундай хулосага келиш мумкинки IS чизиғи xам ўзида икки ўзгарувчи, яъни фоиз ставкаси ва даромадни мумкин бўлган турли хил ўзаро боғлиқликларини акс эттиради.

Download 37.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling