11-мавзу. Is-lм модели
Download 37.16 Kb.
|
IS - IL модели
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
- 11.1. Макроиқтисодий мувозанат ва унга эришиш йўллари.
11-мавзу. IS-LМ модели Режа: 11.1. Макроиқтисодий мувозанат ва унга эришиш йўллари. 11.2. IS эгри чизиғи ва унинг ўзгарувчилари. 11.3. LM эгри чизиғи ва унинг ўзгарувчилари. 11.4. IS-LM модели ва ундаги мувозанат. Таянч иборалар: IS-LM модели, IS- эгри чизиғи, LM-эгри чизиғи, Кейнсиан хочи, тез пулга айланиш назарияси, нарх даражаси, даромад, харажат, фоиз ставкаси, реал пул заxиралари, мувозанат нуқта, бюджет-солиқ сиёсати, пул-кретид сиёсати, товарлар бозоридаги мувозанат, макроиқтисодий мувозанат, товар ва хизматлар, капитал, ишчи кучи бозорлари ва улардаги мувозанат, монетар-таркибий ёндошув, пул эмиссияси, Хейк эгри чизиғи ва бошқалар. 11.1. Макроиқтисодий мувозанат ва унга эришиш йўллари. Бозор иқтисодиёти шароитида макроиқтисодий мувозанатга эришишнинг роли ва аxамияти бениxоя каттадир. Макроиқтисодий мувозанат мамлакат иқтисодиётининг тўғри ёки нотўғри йўлдан бораётганлигини кўрсатувчи омиллардан бири бўлиб xисобланади. Чунки, иқтисодиётда бўлаётган доимий ўзгаришлар xар қандай мамлакатни xам иқтисодий мувозанатдан чиқариб юбориши мумкин. Яъни, бирор бир кечаётган жараён мутаносибли, мувозанатли бўлса, уни бир маромда фаолият кўрсатаётган организм деб тушунамиз ва аксинча ундаги xар қандай силжиш унинг муқобиллигининг бузилиши деб қаралади. Иқтисодий тизимлардаги бундай оғиш товарлар ва хизматлар тақчиллигини ёки ортиқча ишлаб чиқарилганлигини, инфляция, ишсизлик ва шунга ўхшаш бошқа салбий xодисалар сифатида намоён бўлади. Улар иқтисодиёт самарадорлигининг пасайишига ва аxоли турмуш тарзини тушиб кетишига олиб келади. Шу сабабли xам иқтисодий мувозанат муаммоларини тадқиқ қилиш энг муxим вазифалардан бири бўлиб xисобланади. Иқтисодий мувозанат миллий иқтисодиётни шартли равишда барча истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи бирликларининг ўзаро боғлиқлиги сифатида кўз олдимизга келтирсак, унда мувозанат шундай xолатки, қачонки улар ўртасида қарама-қаршиликлар бўлмайди ва ресурслар, товарлар ва даромадларнинг доиравий айланиши узлуксиз равишда амалга ошишини таъминлаши шарт. Миллий даражадаги ёки макроиқтисодий мувозанат пулда ифодаланган жами талаб ва таклифни, иқтисодиётни пулли ва моддий мутаносиблигининг мос келишини кўзда тутади. Бу миллий хўжаликни идеал xолати бўлади, уни доимий сақлаб туриш мумкин эмас. Жаxон амалиёти иқтисодий мувозанатга эришишнинг икки асосий усулини ишлаб чиққан: 1. Нархлар талаб ва таклифларини тартибга солиб турувчи бир-бирига боғлиқ бўлган бозорлар ёрдамида (товар ва хизматлар, капитал, ишчи кучи бозорлари) мувозанатлашади. 2. Моддий, меxнат ва молиявий балансларни тузиш йўли билан келажакда талаб ва таклифнинг xажмларини, шунингдек, нархларнинг ўзини xам ўрнатувчи давлат режалари ёрдамида мувозанатлашади. Аралаш иқтисодиёт мамлакатларида Макроиқтисодиётнинг асосий усули бозор xисобланади. Шу билан бирга давлат xам сезиларли даражада рол ўйнайди. У маъмурий xуқуқий ва иқтисодий аралашув чегараларидан фойдаланиб жами талаб ва таклифнинг ўзгаришига ва шу орқали макроиқтисодий мувозанатга xам бевосита ёки билвосита таъсир этади. Буни авволамбор мамлакатда иқтисодий барқарорликга эришмасдан туриб амалга ошириб бўлмайди. Шунинг учун барча ривожланган мамлакатларда иқтисодий барқарорликга эришишга катта аxамият берилади. Чунки иқтисодий барқарорлаштириш ислоxотларини амалга ошираётган барча мамлакатларда энг долзарб ва қийин xал қилинадиган вазифадир. Назария ва жаxон амалиётида барқарорлаштириш сиёсатини амалга оширишнинг икки асосий ёндошуви ишлаб чиқилган: 1. Монетар; 2. Таркибий. Монетар ёндошув тарафдорлари иқтисодиётда товар пул мувозанати бузилишининг асосий сабаби бўлган инфляцияни асосан муомалада пул массасининг ортиқчалигидан келиб чиққан деб xисоблашади. Шунинг учун улар томонидан таклиф қилинаётган чора тадбирлар пул таклифини чеклашга қаратилган. Жумладан, давлат харажатларини, биринчи навбатда ижтимоий дастурларни кескин қисқартириш, пул эмиссиясига ва давлат заёмларига қатъий чегара ўрнатиш, иш xақи ўсишини чеклаш, тадбиркорлик фаолиятига янада кенгроқ йўл очиб бериш. Монетаристлардан фарқли равишда таркибий барқарорлаштириш тарафдорлари инфляцияни бутун инқирозий воқеаларнинг бош сабабчиси деб xисобламайдилар. Шунинг учун уларнинг таклифлари ишлаб чиқаришни ривожлантиришни рағбатлантириш ёрдамида нархлар ўсишининг олдини олишга қаратилган. Бунда улар давлат томонидан тарибга солиш усулларига муxим аxамият беради. Download 37.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling