11-мавзу. Is-lм модели
IS-эгри чизиғи ва унинг ўзгарувчилари
Download 37.16 Kb.
|
IS - IL модели
11.2. IS-эгри чизиғи ва унинг ўзгарувчилари.
Иқтисодиётдаги мувозанат ёки товар пул мувозанитига эришишда инвестиция ва жамғармаларнинг ЯММ билан боғлиқлиги тушунтирилади. Бу боғлиқлик шуни кўрсатадики, банклар фоиз ставкаларини пасайтириб бориши билан ЯММ xажми xам кўпайиб боради. Яъни, миллий иқтисодиёт молиявий “кислородни” кўпроқ олиш натижасида ЯММ ишлаб чиқариши xам кўпайиб боради. Ушбу назарияни атоқли иқтисодичи Хейк тадқиқ қилганлиги учун унинг номи билан юритилади. IS - эгри чизиғи эса Хейк эгри чизиғи дейилади. Умуман IS-эгри чизиғи товар ва хизматлар бозорида вужудга келадиган даромадлар даражаси ва фоиз ставкаси ўртасидаги муносабатларни билдиради. Буни тушуниш учун биз товар ва хизматларга бўлган талабни, яъни, “Кейнсиан хочи”ни қараб чиқамиз. Бунда авваломбор биз режалаштирилаётган харажатлар миқдорини, яъни, кейнсиан хочини олиш учун режалаштирилаётган харажатлар миқдорини ташкил қилувчи омилларни кўриб чиқамиз. Режалаштирилаётган харажатлар уй-хўжаликлари, фирмалар ва давлатнинг товар ва хизматларини сотиб олишга мўлжаллаган харажатлар миқдоридан иборат. Xақиқий харажатлар режалаштирилган харажатлардан, яъни, бирор бир фирма режалаштирилмаган инвестициялар миқдорини оширишга ёки камайтиришга қарор қилган вазиятлардагина фарқ қилади. Фараз қилайлик, иқтисодиёт ёпиқ иқтисодиётдан иборат, соф экспорт нолга тенг. Биз режалаштирилаётган харажатлар миқдорини (Е), истеъмол (С), режалаштирилган инвестициялар (I) ва давлат харажатлари (G)нинг йиғиндиси орқали топишимиз мумкин. Е= С+I+G Демак, кейнсиан хочи даромаднинг (У) режалаштирилаётган харажатларга боғлиқлигини акс эттирар экан. Бу тенгламага биз истеъмол функциясини қўшсак: С=С(У-T). Истеъмол функцияси кўрсатаяпдики, истеъмол ихтиёридаги даромадлар миқдорига боғлиқ экан (У-T). Бундан ташқари режалаштирилган инвестициялар миқдори (I=I) шаклида қайд қилинган бўлсин ва бюджет сиёсати давлат харажатлари ва солиқлари миқдори - ўзгармаган xолда қолсин: G=G; T=T. Бу тенгламаларни бирлаштирсак, қуйидаги тенгламага эга бўламиз: Е=С(У-T)+I+G; Қуйидаги расмда режалаштирилаётган харажатлар графикда даромад функцияси шаклида берилган. Бу тўғри чизиқ ижобий силжишга эга. Чунки, юқори даромадлар даражаси юқорироқ истеъмол даражаларига, яъни, режалаштирилаётган харажатларнинг юқорироқ даражасига олиб келади. Чизиқнинг эгилиши истеъмолга чегаравий мойилликни билдиради - MPC. Яъни, даромадларни 1 сўмга оширганда режалаштирилаётган харажатларнинг қанчага ошишини кўрсатади. 11.1-чизма. Даромад функцияси сифатида режалаштирилаётган харажатлар. Режалаштирилаётган харажатлар
Даромадлар У Мувозанатдаги иқтисодиёт. Биз биламизки, иқтисодиёт xақиқий харажатлар режалаштирилган харажатларга тенг бўлган шароитда мувозанатга эришади. Бизга маълумки ЯММ кўрсаткичи икки ёқлама маънога эга: яъни, иқтисодиёт агентлар даромади ва ишлаб чиқариш маxсулотларини сотиб олишга кетган харажатлардан иборат. Шунинг учун у нафақат жами даромадлар, балки товар ва хизматларга қилинган харажатлар миқдорига тенглашади. Биз мувозанат шароитини қуйидагича ёзамиз, яъни, xақиқий харажатлар тенг режалаштирилган харажатларга Y=Е; Кейинги расмдаги 45 градусли бурчак xосил қилган чизиқ ушбу шароит бажарилишини кўрсатадиган нуқтани билдиради. Агарда биз режалаштирилган харажатлар фукнциясини қўшсак, диаграмма кейнсиан хочи шаклига келади. Иқтисодиёт мувозанатга А нуқтада эришади. Яъни, режалаштирилган харажатлар функцияси графиги 45 градусли бурчак xосил қилган чизиқ билан кесишган вазиятда. Кейнсиан хочи IS-LM моделини тузишдаги биринчи ғишт бўлиб xисобланади. Кейнсиан хочи модели шунинг учун xам керакки, яъни у мавжуд 11.2-чизма. Кейнсиан хочи. Режалаштирилаётган харажатлар
Даромадлар У режалаштирилган инвестициялар даражаси шароитида иқтисодиётдаги даромадлар миқдорини аниқлаш имконини беради. Аммо, у xаддан ташқари йириклаштирилган, яъни режалаштирилган инвестиция даражаси қайд қилинган. Олдинги мавзуларда кўрдикки, режалаштирилаётган инвестициялар миқдори фоиз ставкаси, яъни инвестиция лойиxаларини молиялаштириш учун олинадиган кредитларга сарфланган харажатлар билан аниқланади. Фоиз ставкаси қанча юқори бўлса, инвестиция қилишни xоxловчилар ва режалаштирилаётган харажатлар шунча кам бўлади. Харажатларнинг камайиши даромадлар даражасининг тушиб кетишига олиб келади. Шундай қилиб, инвестициялар функцияси ва кейнсиан хочи асосида фоиз ставкаси ва даромад даражаси ўртасида тескари боғлиқлик ўрнатилади. 11.3-чизма. В.Кейнсиан хочи Режалаш- Е У=Е тирилаётган Е=С(У-Т)+I()+G харажатлар I Е=С(У-Т)+I()+G У2 У1 Даромад У С.IS эгри чизиғи. А. Инвестиция функцияси қ қ Ф оиз Фоиз став- став- каси каси қ қ қ қ IS
I(қ) I(қ) Инвестиция У2 У1 Даромад Download 37.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling