11-мавзу. Мулоқот ойналари билан ишлаш


Мулоқот ойналарини яратиш


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/10
Sana24.03.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1292801
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
11мавзу

Мулоқот ойналарини яратиш. Фойдаланувчи томонидан мулоқот ойналарини 
яратиш ойна формасига ишлов бериш асосида амалга оширилади. Форма ойнасига 
мулоқот ойнасини ўрнатиш учун қуйидаги қадамлари бажариш лозим.
1-қадам. Менюдан фойдланиб, [menu] → [project] → [addClass] → [CLR] → 
[Windows Form] буйруқлар кетма кетлиги асосида янги форма қўшилади. Ёки, [menu] → 
[project] → [add New item] → [UI] → [Windows Form] ҳам бажарса бўлади. 
2-қадам. Яратилган янги форма ойнасиги ўтиб, формага қуйидагича ишлов 
берилади. [Autosize] хусусиятнинг қийматини [true] га, [StartPosition] хусусиятининг 
қийматини [CenterParent]га, [FormBorderStyle] хусусияти қийматига [none], [FixedDialog], 
[FixedToolWindows], [SizableToolWindows]ларнинг бирини ўрнатиш мумкин. 
3-қадам. Форма ойнасини ўзинигз холагандек лойиҳалашингиз мумкин. Масалан, 
бир label, inputBox ва бир button жойлаштирамиз, уларни ҳам керакли хусусиятлари 
ўрнатамиз. 
4-қадам. Асосий формага ўтиб, унга #include "MyForm.h" сарлавҳа файлни 
қўшамиз. Бу мулоқот ойнаси учун яратилган форма ойнаси билан ишлаш учун керак. 
5- Қадам. Асосий формага бир label ва бир button жойлаштирамиз. Тугманинг клик 
ҳодисасида мулоқот ойнасини чақириш дастур фрагментини ёзамиз. 
// MyForm myForm;


// myForm.Show();
// myForm.ShowDialog();
MyForm
^ myFormWith = 
gcnew
MyForm
(); 
// myFormWith->Show();
myFormWith->ShowDialog(); 
Дастур фрагментида изоҳга олиб қўйилаган ёрдами ҳам мулоқот ойналарни яратиш 
ва чақириш мумкин. Аммо уларни фарқлари мавжуд. Шунинг учун уларни ҳаммасини 
шу дастур фрагментида келтирдик. Биринчи қаторда формани MyForm myForm оддий 
объект сифатида яратилган. Унинг биринчи Show() усули ҳисобланиб, бу усул билан 
мулоқо ойнасини чақириш мантиқан хато, чуники тизим ойнани яратади ва устунликни 
асосий формага беради. Бу ҳолда яратилган ойна бир лаҳзага кўринади холос. Иккинчи 
усули бу ShowDialog() усул яхши ёндашувлардан бўлиб, мулоқот формасига ўрнатилган 
барча хусусиятларга риоя қилади ҳамда фойдаланиш мумкин. Иккинчи MyForm() 
конструктордан фойдаланиб, gcnew оператори асосида яратилган, унинг биринчи 
фукнция Show() ҳам олдингисига ўхшаш бўлиб, аммо устунликни фойдаланувчининг 
ўзига қўйиб беради, яъни фойдаланувчи мулоқот ойнага жавоб бермасдан туриб, асосий 
форма ойнасига ўтиши мумкин. Иккинчиси эса бу ShowDialog()усул яхши 
ёндашувлардан бўлиб, мулоқот формасига ўрнатилган барча хусусиятларга риоя қилади 
ҳамда фойдаланиш мумкин. 
6-қадам. Мулоқот ойнасини тугмасида қуйидагича алгоритмни ёзамиз. Мулоқот 
ойнасига киритилган маълумотни асосий формага олиб ўтиш учун аввал public: 
System::String^ email; каби бир ўзгарувчи яратиб оламиз.
email = textBox1->Text; 
this
->Close(); 
7-қадам. Асосий форманинг тугмасининг ҳодисасига ёзилган дастур фрагменти 
давомидан қуйидагини қўшиб қшямиз. 
label1->Text 

myFormWith-
>email; 
8-қадам. Лойиҳани ишлатиб яратилган, яратилган мулоқот ойнани ишлашини 
кўриш мумкин.
Мулоқот ойнани юқори даражада яратиш учун унга янги конструктор ёзиш ҳам 
мумкин. Уни қуйидагича амалга оширилади. 
public
: MyForm(System::
String

title


InitializeComponent(); 
_title = 
title


public
: System::
String
^ _title; 
//…. 
private
: System::
Void
MyForm_Load(System::
Object
^
sender

System::
EventArgs
^
e
) { 
this
->Text = _title; 

// Aspsiy formada esa 
MyForm
^ myFormWith = 
gcnew
MyForm
(
"Xabar"
); 


 
myFormWith->ShowDialog(); 
label1->Text = myFormWith->email; 
Бундай имконият билан фойдаланувчи учун ихтиёрий мулоқот ойнасини яратиш 
мумкин.
Мулоқот ойналаридан фойдаланиш дастур фойдаланувчиларига кўплаб 
қўлайликлар яратиб беради. Ҳар бир дастурда бир асосий ойнага камида функционал 
имкониятига қараб 4-5 та мулоқо ойналари бўлади. 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling