11-мавзу. Мулоқот ойналари билан ишлаш
Visual C++ муҳитида мулоқот ойналари
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
11мавзу
Visual C++ муҳитида мулоқот ойналари. Юқорида айтиб ўтилгандек, мулоқот
ойналари яратиш уларни мақсадларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Бу ойналарнинг ўзининг талаблари мавжудки, шу талаблар бажарилса, у мулоқот ойнаси бўла олади. Бу талабларга қуйидагилар киради: 1. Мулоқот ойнасининг сарлавҳаси бўлиши ва унда фақат ойнани ёпиш тугмасининг бўлиши лозим, тизимли меню ва бошқа тугмалар бўлиши мумкин эмас. Истесно тариқасида баъзи ҳолларда, ёрдам тугмасини жойлаштириш мумкин. 2. Мулоқот ойнаси тескари алоқага мўлжалланганлиги учун, уни шартини бажармасдан тизимнинг бошқа ойнасига ўтиш мумкин эмас. 3. Тескари алоқанинг бир неста турларини амалга оширувчи тугмалар бўлиши керак. 4. Мулоқот ойналар асосий ойнадан ҳар доим кичик бўлши шарт. 5. Мулоқот ойнанинг асосий мақсади аниқ келитрилиши керак, ёки тури, нима муносабат учун мулоқот ойнаси чиққанлиги. 6. Мулоқот ойнасидан бошқа мулоқот ойнасига ўтиш мумкин эмас, асосий ойнага ўтиш лозим. 7. Мулоқот ойна мурожаат қилинганда яратилиши ва тескари алоқа қабул қилингандан сўнг хотирадан ўчириб ташланиши лозим. 8. Мулоқот ойнага динамик хотиралар бўлиши мумкин эмас. Ушбу талабларни бажарган ҳар қандай ойна мулоқот ойнаси ҳисобланади. Visual C++да ОТ билан мулоқот қилишга мўлжалланган мулоқот ойналарига [Dialogs] tab даги ва [Printing] tab даги барча компоненталар киради (11.1-расмга қаранг). 11.1-расм. Тизимли мулоқот ойналарияратиш компоненталари. Visual C++нинг ҳужжатларига қарасангиз тизимли мулоқот ойналари учун ягона мулоқот ойналари рўйхати тузилган. Бу рўхатга қуйидаги жадвалга келтирилган компоненталар киради. 11.1-жадвал.Visual C++да ОТ билан мулоқот қилишга мўлжалланган мулоқот ойналари яратишга мўлжалланган компоненталарнинг вазифалари № Компонента номи Вазифаси 1 ColorDialog Фойдаланувчилар интерфейс элементи рангини ўрнатиш имконини берувчи ранглар палитраси учун мулоқот ойнасини кўрсатади. 2 FontDialog Фойдаланувчиларга керакли компонента учун шрифт ва унинг хусусиятларини ўрнатиш имконини берувчи мулоқот ойнасини кўрсатади. 3 OpenFileDialog Фойдаланувчилар учун файлни танлаш имконини берадиган мулоқот ойнасини кўрсатади. 4 PrintDialog Фойдаланувчиларга принтерни танлаш ва унинг хусусиятларини ўрнатиш имконини берувчи мулоқот ойнасини кўрсатади. 5 PrintPreviewDialog Фойдаланувчилар учун чоп қилишда PrintDocument бошқарув элементининг кўринишининг кўрсатиш имконини берадиган мулоқот ойнасини кўрсатади. 6 FolderBrowserDialog Фойдаланувчилар учун папкалар кўриш, яратиш ва танлаш имконини берадиган мулоқот ойнасини кўрсатади. 7 SaveFileDialog Фойдаланувчилар учун файлни сақлаш имконини берадиган мулоқот ойнасини кўрсатади. Бу компоненталар махсус хусусиятга асослаган копоненталар билаш ишлатилади. Интерактив хабарларни бериш ва аниқ жавобларни олиш Visual C++ да MessageBox синфи мавжуд. Бу синф билан барча ихтиёрий турдаги мулоқот ойналари яратиш мумкин. Синфнинг номлар фазоси System.Windows.Forms бўлиб ҳисобланади ва кутубхонаси System.Windows.Forms.dll ҳисобланади. Бу мулоқот ойнаси форма синфининг мерос хўри ҳисобланади. Унда 21 та турли комбинацияли show функциячи бор. Унинг қуйидаги параметрлари бор. 11.2-жадвал. MessageBox синфнининг show функцияси парамертлари Парамерт номи Типи вазифаси text String Мулоқот ойнасининг хабари caption String Мулоқот ойнасининг сарлавҳаси buttons MessageBoxButtons Тескари алоқани таъминалаш тугмалари турларини аниқлаш icon MessageBoxIcon Мулоқот ойналарининг иконкалари турларини аниқлаш defaultButton MessageBoxDefaultButton Тескари алоқани таъминалаш учун жорий тугмалари турларини аниқлаш options MessageBoxOptions Мулоқот ойналарининг амаллари турларини аниқлаш helpFilePath HelpNavigator HelpNavigator объектининг қийматлари учун фойдаланилади param Object Ёрдам тугмаси босилганда ID фийматни аниқлаш имконини берувчи параметр Returns DialogResult Мулоқот ойналарининг қийматлари қайтариш учун фойдаланиладиган DialogResult типидаги турларини аниқлаш Exceptions InvalidEnumArgumentException MessageBoxButtons, MessageBoxIcon, MessageBoxDefaultButton объектларини бирини қабул қилувчи кенгайтирилган объект типи owner IWin32Window мулоқот ойнасини эгаси Iwin32window амалга ошириш. Бу парамертларнинг ўзига мос қийматлари олдиндан аниқлаб берилган бўлиб, оддий содда кўринишда мулоқот ойнасини яратиш имкони беради. Кейинроқ бу синф парамертлари қийматлари ва уларга ишлов беришни кўриб чиқамиз. Фойдаланувчи томонидан яратиладиган мулоқот ойнаси форма каби яратилади ва уларни лойҳалаш дастурчининг ёки фойдаланувчининг хохишига қараб амалга оширилади. Интерактив мулоқот ойналари каби интерактив тугмаларни яратиш ва уларни боқариш, керакли маълумотларни олиш учун ишлатилади. Шуни ҳам инбоатга олиш кераки яратиладиган мулоқот ойнаси талабларга мос келиши керак. БУ талабларни амалга ошириш учун форманинг хусусиятларига ишлов бериш, лоҳим бўлса, асосий ойнда керакли хусусиятларни ўрнатиш мумкин. Бунда ҳам форманинг show усули мавжуд бўлиб. Шу орқали форма чақирилади. Синфнинг номлар фазоси System.Windows бўлиб ҳисобланади ва кутубхонаси PresentationFramework.dll ҳисобланади. Бу мулоқот ойнаси форма синфининг мерос хўри ҳисобланади. .NET 5 Preview 1, .NET Core 3.1, 3.0 ва .NET Framework 4.8 4.7.2 4.7.1 4.7 4.6.2 4.6.1 4.6 4.5.2 4.5.1 4.5 4.0 3.5 3.0 вариантларида қўллаб қувватланади. Фойдаланувчи мулоқот ойналарини яртаишни кейинроқ батавсил кўриб чиқамиз. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling