11-мавзу. Мулоқот ойналари билан ишлаш
Мулоқот ойналарини яратиш
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
11мавзу
Мулоқот ойналарини яратиш. Фойдаланувчи томонидан мулоқот ойналарини
яратиш ойна формасига ишлов бериш асосида амалга оширилади. Форма ойнасига мулоқот ойнасини ўрнатиш учун қуйидаги қадамлари бажариш лозим. 1-қадам. Менюдан фойдланиб, [menu] → [project] → [addClass] → [CLR] → [Windows Form] буйруқлар кетма кетлиги асосида янги форма қўшилади. Ёки, [menu] → [project] → [add New item] → [UI] → [Windows Form] ҳам бажарса бўлади. 2-қадам. Яратилган янги форма ойнасиги ўтиб, формага қуйидагича ишлов берилади. [Autosize] хусусиятнинг қийматини [true] га, [StartPosition] хусусиятининг қийматини [CenterParent]га, [FormBorderStyle] хусусияти қийматига [none], [FixedDialog], [FixedToolWindows], [SizableToolWindows]ларнинг бирини ўрнатиш мумкин. 3-қадам. Форма ойнасини ўзинигз холагандек лойиҳалашингиз мумкин. Масалан, бир label, inputBox ва бир button жойлаштирамиз, уларни ҳам керакли хусусиятлари ўрнатамиз. 4-қадам. Асосий формага ўтиб, унга #include "MyForm.h" сарлавҳа файлни қўшамиз. Бу мулоқот ойнаси учун яратилган форма ойнаси билан ишлаш учун керак. 5- Қадам. Асосий формага бир label ва бир button жойлаштирамиз. Тугманинг клик ҳодисасида мулоқот ойнасини чақириш дастур фрагментини ёзамиз. // MyForm myForm; // myForm.Show(); // myForm.ShowDialog(); MyForm ^ myFormWith = gcnew MyForm (); // myFormWith->Show(); myFormWith->ShowDialog(); Дастур фрагментида изоҳга олиб қўйилаган ёрдами ҳам мулоқот ойналарни яратиш ва чақириш мумкин. Аммо уларни фарқлари мавжуд. Шунинг учун уларни ҳаммасини шу дастур фрагментида келтирдик. Биринчи қаторда формани MyForm myForm оддий объект сифатида яратилган. Унинг биринчи Show() усули ҳисобланиб, бу усул билан мулоқо ойнасини чақириш мантиқан хато, чуники тизим ойнани яратади ва устунликни асосий формага беради. Бу ҳолда яратилган ойна бир лаҳзага кўринади холос. Иккинчи усули бу ShowDialog() усул яхши ёндашувлардан бўлиб, мулоқот формасига ўрнатилган барча хусусиятларга риоя қилади ҳамда фойдаланиш мумкин. Иккинчи MyForm() конструктордан фойдаланиб, gcnew оператори асосида яратилган, унинг биринчи фукнция Show() ҳам олдингисига ўхшаш бўлиб, аммо устунликни фойдаланувчининг ўзига қўйиб беради, яъни фойдаланувчи мулоқот ойнага жавоб бермасдан туриб, асосий форма ойнасига ўтиши мумкин. Иккинчиси эса бу ShowDialog()усул яхши ёндашувлардан бўлиб, мулоқот формасига ўрнатилган барча хусусиятларга риоя қилади ҳамда фойдаланиш мумкин. 6-қадам. Мулоқот ойнасини тугмасида қуйидагича алгоритмни ёзамиз. Мулоқот ойнасига киритилган маълумотни асосий формага олиб ўтиш учун аввал public: System::String^ email; каби бир ўзгарувчи яратиб оламиз. email = textBox1->Text; this ->Close(); 7-қадам. Асосий форманинг тугмасининг ҳодисасига ёзилган дастур фрагменти давомидан қуйидагини қўшиб қшямиз. label1->Text = myFormWith- >email; 8-қадам. Лойиҳани ишлатиб яратилган, яратилган мулоқот ойнани ишлашини кўриш мумкин. Мулоқот ойнани юқори даражада яратиш учун унга янги конструктор ёзиш ҳам мумкин. Уни қуйидагича амалга оширилади. public : MyForm(System:: String ^ title ) { InitializeComponent(); _title = title ; } public : System:: String ^ _title; //…. private : System:: Void MyForm_Load(System:: Object ^ sender , System:: EventArgs ^ e ) { this ->Text = _title; } // Aspsiy formada esa MyForm ^ myFormWith = gcnew MyForm ( "Xabar" ); myFormWith->ShowDialog(); label1->Text = myFormWith->email; Бундай имконият билан фойдаланувчи учун ихтиёрий мулоқот ойнасини яратиш мумкин. Мулоқот ойналаридан фойдаланиш дастур фойдаланувчиларига кўплаб қўлайликлар яратиб беради. Ҳар бир дастурда бир асосий ойнага камида функционал имкониятига қараб 4-5 та мулоқо ойналари бўлади. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling