11-Мавзу Ўнбиринчи мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш
Содда мушоҳада ва унинг асосий турлари
Download 31.05 Kb.
|
falsafa 11-smenar
2. Содда мушоҳада ва унинг асосий турлари
Мушоҳадалар тузилишига кўра: а) содда ва б) мураккаб турларга бўлинади. Содда мушоҳада мантиқда ассерторик мушоҳада, деб номланади. — Содда мушоҳада тузилишига кўра бир S ва бир Р дан иборат бўлиши мумкин. Масалан: Майсалар кўкарди. Формуласи: S-Р дир; — Содда мушоҳаданинг субъекти бирдан ортиқ бўлиши мумкин. Масалан: Учбурчак, параллелограмм, айлана геометрик фигура ҳисобланади. Формуласи: S1, S2,S3 — Р дир. — Предикати бирдан ортиқ бўлиши мумкин. Масалан; Комбайн ўради, йиғади, янчади. Формуласи: S — P1, Р2, Р3 дир. — Терминлардан бири тушуриб қолдирилиши мумкин. Одатда бундай мушоҳада тўлиқсиз гаплар воситасида ифодаланади. Масалан: Тонг... Ажиб сокинлик... Содда мушоҳада, унда ниманинг тасдиқланиши ёки инкор этилишига кўра 3 турга бўлинади: а) атрибутив мушоҳада; б) муносабатга доир мушоҳада; в) мавжудликка доир мушоҳада. а). Атрибутив мушоҳада. Нарса, ҳодисаларнинг белги, хусусиятлари тўғрисидаги тасдиқ ва инкор шаклида баён этилган мушоҳада атрибутив мушоҳада дейилади. Атрибутив мушоҳаданинг терминлари: S — нима ҳақида фикр юритилганини, P — белгини ифодалайди. Масалан: Асал ширин. Формуласи: S-Рдир. Атрибутив мушоҳада қуйидаги ҳолларда қўлланилади: — Белги, хусусиятнинг предметга хослигини тасдиқлайди ёки инкор этади. Масалай: Мантиқ — фан. Формуласи: S-Р дир. Алишер тўгаракка қатнашмайди: S-Р эмас. — Якка тушунчаларнинг умумийга, тур тушунчаларнинг жинсга мансублигини ифодалайди. Масалан: Ўзбекистон (S— якка) — мустақил давлат (Р — умумий). Мантиқий шакли: S- Рдир. Мантиқий шаклларни график усулда ифодалаш мумкинлигини биламиз. Юқорида берилган атрибутив мушоҳадани (Ўзбекистон (S) — мустақил давлат (Р) қуйидаги график усулда Эйлер доираси шаклида ифодалаш мумкин: Р S Атрибутив мушоҳадада S — Р нинг ҳажмидан чиқарилганлигини ифодалаш мумкин. Масалан: Терговчининг ҳеч бири (S) овоз бермаслик хуқуқига эга эмас (Р). Бундай атрибутив мушоҳада қуйидаги график усулда ифодаланади: Download 31.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling