11-Мавзу Ўнбиринчи мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш


Мураккаб мушоҳада ва унинг асосий турлари


Download 31.05 Kb.
bet4/4
Sana09.06.2023
Hajmi31.05 Kb.
#1467804
1   2   3   4
Bog'liq
falsafa 11-smenar

3. Мураккаб мушоҳада ва унинг асосий турлари
Мураккаб мушоҳада содда мушоҳадалардан тузилади.
Бирдан ортик мушоҳадалардан «ва», «ёки», «ё», «агар», «унда», «факат» боғловчилар ёрдамида тузилган мушоҳадалар уч туркумга бўлинади: а) боғланган мушоҳада; б) айирувчи мушоҳада; в) шартли мушоҳада.
Боғланган мушоҳада. Бирдан ортиқ содда мушоҳадалардан боғловчилар воситасида тузилган мушоҳада боғланган мушохада, деб юритилади. Масалан: Куз (S) келди (Р), кунлар (S1) қисқарди (P1) қушлар (S2) иссиқ жойларга учиб кетмоқдалар (P2). Формуласи: S-Р, S1-P1, ,S2 — Р2 дир. Боғланган мушоҳада мантиқда конъюнкция деб аталади. Мураккаб мушоҳадани қуйидагича ифодалаш мумкин: Куз келди (а), кунлар қисқарди (b), қушлар иссиқ жойларга учиб кета бошладилар (с). Конъюнкциянинг математик шакли: аbс. Бунда  белгиси боғловчини ифодалайди. Масалан: Демокрит (S1), Платон (S2), Аристотель (S3) ҳақида шу нарсани айтиш мумкинки, уларнинг ҳар бири грек (P1) ва файласуфдир (Р2). Мисолда кўрсатилган мушоҳадани 2 хил формула билан ифодалаш мумкин:
1) S1 S2S3 — Р1 Р2 Р3 ёки аbc
Бу мураккаб мушоҳада таркибида қуйидаги сода мушоҳадалар бор.
а) Демокрит — файласуф:
б) Демокрит — грек:
в) Платон — файласуф:
г) Платон — грек:
д) Аристотель — файласуф:
ж) Аристотель — грек:
Мураккаб конъюнктив мушоҳаданинг маъноси уни ташкил этувчи содда мушоҳадалар маъносига боғлиқ бўлади. Агар содда мушоҳада чин бўлса, уларнинг боғланишидан ҳосил бўлган мураккаб мушоҳада ҳам чин бўлади. Конъюнкция аъзоларидан бирининг хатолиги мураккаб мушоҳаданинг хатолигини келтириб чиқаради.
Буни қуйидаги схемада ифодалаш мумкин: Бунда Р— биринчи содда мушоҳада; q — иккинчи мушоҳада; P*q мураккаб конъюнктив мушоҳада.



Р

Q

Рq

Чин
Чин
Ёлғон
Ёлғон

Чин
Ёлғон
Чин
Ёлғон



Чин
Ёлғон
Ёлғон
Ёлғон

б) Айирувчи мушоҳада.
3) Айирувчи мушоҳада содда мушоҳадалардан «ё», «ёки», «на» боғловчилари ёрдамида шаклланади. Айирувчи мушоҳада мантиқда дизъюнкция, деб юритилади. Масалан: Олди-сотди шартномаси (S) ёзма ёки оғзаки тузилиши мумкин (Р). Бу мушоҳада икки сода мушоҳададан тузилган: 1) Олди–сотди шартномаси ёзма тузилиши мумкин, 2) Олди-сотди шартномаси оғзаки тузилиши мумкин. Бунда а ва b мураккаб мушоҳаданинг қисмлари, v белгиси эса айириш маъносини ифодалайди. Юқорида келтирилган мисолни шундай формула билан ифодалаш мумкин: а v b. Бунда  белги айирув маъносини ифодалайди.
Дизъюнкция йўли билан чиқарилган мушоҳаданинг чинлиги унинг таркибидаги содда мушоҳаданинг хаққонийлигига боғлиқ бўлади. Дизъюнкция икки кўринишга эга:
1) Бўш (кучсиз) дизъюнкция: Бунда дизъюнкцияни ташкил этувчи содда мушоҳадаларда акс этган белгилар ўзаро бир-бирини истисно қилмайди, балки бир вақтнинг ўзида бир предметга тааллуқли бўлиши мумкин: Совуқ қурол санчадиган ёки кесадиган бўлади. Формуласи: P v q.
2) Жиддий (катъий) дизъюнкция. Бунда мураккаб мушоҳада таркибидаги содда мушоҳадалар бир вақтнинг ўзида чин бўлиши мумкин эмас. Масалан: Жиноят — атайдан ўйлаб амалга оширилган ёки эҳтиётсизлик орқали содир этилган бўлиши мумкин.
в) Шаримс мушоҳада.
Шартли мушоҳада мантиқда «импликация» деб юритилади, унинг таркибидаги содда мушоҳадалар ўзаро бир-бирига «-са», «агар», «бўлмаганда» боғловчилари воситасида боғланади. Шартли мушоҳадаларда сабаб ва оқибат, макон ва вақт, семантик алоқадорлик ифодаланади. Шартли мушоҳадани 2 хил формула ёрдамида ифодалаш мумкин; Агар S-P бўлса, S1 — P1 дир ёки аb. Иккинчи мантиқий шаклда «а» шартни «b» натижани,  импликация белгисини ифодалайди.
Шартли мушоҳада қуйидаги қоидаларга амал қилишни талаб қилади: 1) Асоснинг чинлигидан натижанинг чинлиги келиб чикади. 2) Натижанинг ёлғонлиги асоснинг ёлғонлигидан далолат беради. импликация мушоҳадасининг чинлик даражаси қуйидаги схемада акс этган. Бунда р асос, q натижа,  импликация белгиси. Фикрлар:
Download 31.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling