11-мавзу ўзгармас ток машиналарнинг тузилиши ва ишлаш асоси, асосий характеристикалари


Бош қутблар станинанинг ички сиртига ўрнатилган бўлиб, унга уйғотиш чулгамлари ўралган. Бош қутб машинанинг асосий магнит майдонини ҳосил қилади. Магнит майдоннининг текис тарқалиши учун бош қутбга уч


Download 111.19 Kb.
bet2/9
Sana03.12.2023
Hajmi111.19 Kb.
#1800854
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
11-мавзу ўзгармас ток машиналарнинг тузилиши ва ишлаш асоси, асо-fayllar.org

Бош қутблар станинанинг ички сиртига ўрнатилган бўлиб, унга уйғотиш чулгамлари ўралган. Бош қутб машинанинг асосий магнит майдонини ҳосил қилади. Магнит майдоннининг текис тарқалиши учун бош қутбга учлик ўрнатилган.

Якорь цилиндрсимон ўзак бўлиб, ўққа ўрнатилади. Якорь қалинлиги 0,35-0,5 мм ли электротехник пўлат пластинкалар тўпламидан тайёрланади. Уюрма токларга бўладиган қувват исрофини камайтириш мақсадида пластинкалар бир-биридан изоляция қилинади. Айла-нувчан якорнинг чулғамларида ўзгарувчан ЭЮК ҳосил қилиниб, коллектор ва чўткалар ёрдамида генератордан ўзгармас ток олинади.

Якоръ чулғами изоляцияланган мис симдан иборат бўлиб, у алоҳида-алоҳида секция қилиниб ясалгандан сўнг якорнинг ўзагидаги пазлар орасига жойлаштирилади. Чулғам якорнинг ўзагидан яхшилаб изоляция қилинади ва махсус ёғоч поналар ёрдамида пазларда маҳкамланади (11.2-расм,а). Чулғамнинг учлари коллектор пластинкаларига бириктирилади.

Коллектор цилиндр шаклида бўлиб, мисдан ясалган алоҳида-алоҳида пластинкалардан иборат. Унинг тузилиши 11.2-расм, б да кўрсатилган. Пластинкалар бир-биридан ва корпусдан миканит манжета воситасида изоляцияланади. Корпусдаги тутқичга ўрнатилган чўткалар ёрдамида коллектордан ток олинади. Чўткалар кўмир, графит, мис ёки бронзадан ясалади.

Машинанинг якори бирламчи двигателъ ёрдамида ўзгармас тезлик билан айлантирилганда (генератор режими) унинг чулғам ўрамларини бош магнит куч чизиқлари кесиб ўтиш натижасида, электромагнит индукцияси қонунига биноан, ЭЮК индукцияланади, яъни

Е=с.п.Ф, (11.1)

бу ерда с-ўзгармас коэффициент; п-якорнинг айланиш тезлиги, айл/мин; Ф-бош қутбларнинг магнит оқими. Вб.

Индукцияланган ЭЮК нинг йўналиши «ўнг қўл » қоидасига кўра аниқлаш мумкин. Якорда ЭЮК индукцияланиш ҳодисаси ўзгармас ток машинасининг двигателъ режимида ҳам содир бўлади. Бироқ бунда генераторда индукцияланган ЭЮК токни генераторга уланган ташқи занжирда ҳосил қилинади. Двигателда эса бу ЭЮК унга берилган кучланишга тескари йўналтирилгандир.

11.2-rasm.



Download 111.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling