11-мавзу ўзгармас ток машиналарнинг тузилиши ва ишлаш асоси, асосий характеристикалари


Download 111.19 Kb.
bet1/9
Sana03.12.2023
Hajmi111.19 Kb.
#1800854
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
11-мавзу ўзгармас ток машиналарнинг тузилиши ва ишлаш асоси, асо-fayllar.org


11-мавзу ўзгармас ток машиналарнинг тузилиши ва ишлаш асоси, асосий характеристикалари

11-МАВЗУ

2.Ўзгармас ток машиналарнинг тузилиши ва ишлаш асоси, асосий характеристикалари

РЕЖА:

2.1.Ўзгармас ток машинасининг тузилиши ва ишлаш принципи

2.2.Магнит майдонини уйғотиш усулига кўра ўзгармас ток генераторларининг турлари

ўзгармас ток машиналари ўзгарувчан ток машиналаридан олдин (дастлаб ўзгармас ток двигатели, сўнгра ўзгармас ток генератори) яратилган. Ўзгармас ток машиналари қайтувчанлик хусусиятига эга бўлиб, двигателъ ва генератор режимларида ишлай олади. Уларнинг тузилиши ҳам бир хил.

Генератор режимида бирламчи двигателининг (асосан, асинхрон двигателнинг, гоҳида ички ёнув двигателининг) механик энергияси қайта механик энергияга айлантириб берилади.

11.1-rasm.


1838 йили академик Б.С.Якоби ўзгармас ток двигателини амалда ишлатиб кўрсатди. ¡згармас ток техникаси тараққий эта бориши билан ўзгармас ток машиналарини ишлаб чиқариш ўзгарувчан ток машиналарига нисбатан камая борди.

Бунга сабаб ўзгармас ток машиналари конструкциясининг нисбатан мураккаблиги (айниқса коллектор ва чўнтакнинг мавжудлиги) ва қимматлиги бўлди. Шунга қарамасдан, ўзгармас токни электр энергиясидан фойдаланишнинг маълум соҳаларида ўзгарувчан ток билан алмаштириб бўлмаслиги ҳамда у бирмунча афзалликларга эга бўлгани учун шу кунда ҳам ишлатилиб келинмоқда.

Масалан, электролиз қурилмаларида, аккумуляторларни зарядлашда, автоматикада, тезликни кенг доирада бир текис бошқариш ҳамда катта айланувчан момент талаб этилган жойларда, электр транспортида ва ҳоказоларда ўзгармас токдан фойдаланилади. Саноатда ўзгармас ток генераторлари ва двигателларини кўп лаб ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Шунингдек, ўзгарувчан токни ярим ўтказгичли тўғрилагичлар ёрдамида ўзгармас токка айлантириш ҳам кенг қўл ланилмоқда

2.1.Ўзгармас ток машинасининг тузилиши ва ишлаш принципи

ўзгармас ток машинаси, асосан, қўзғалмас қисм - станина, ўзғалувчан қисм - якордан иборат. Станина йирик машиналар учун пўлатдан, кичик машиналар учун чўяндан қуйиб ясалади ва унга қутбларнинг ўзаклари ўрнатилади (11.1-расм).


Download 111.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling