11-мавзу ўзгармас ток машиналарнинг тузилиши ва ишлаш асоси, асосий характеристикалари


Магнит майдонини уйғотиш усулига кўра ўзгармас ток генераторларининг турлари


Download 111.19 Kb.
bet3/9
Sana03.12.2023
Hajmi111.19 Kb.
#1800854
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
11-мавзу ўзгармас ток машиналарнинг тузилиши ва ишлаш асоси, асо-fayllar.org

2.2.Магнит майдонини уйғотиш усулига кўра ўзгармас ток генераторларининг турлари

ўзгармас ток генераторларининг хусусиятлари уларнинг уйғотиш схемасига қараб, яьни бош қутбнинг уйғотиш чулғамларига қандай юборилишига қараб турлича бўлади.

ўзгармас ток генераторлари магнит майдонни уйғотиш усулига қараб, мустақил уйғотишли ва ўз-ўзидан уйғотишли бўлади. Мустақил уйғотишли генераторларнинг уйғотиш чулғамларига юбориладиган ток ташқи манба (аккумулятор батареяси ёки бошқа генератор) дан олинади. (11.13-расм, а). ўз-ўзидан уйғотишли генераторларнинг уйғотиш чулғамларига юбориладиган ток бевосита генераторнинг ўзида (якоридан) олинади. Ўз-ўзидан уйғотишли генераторлар уч хил бўлади:

а) паралел уйғотишли ёки шунт уйғотишли генераторлар;

б) кетма кет уйғотишли ёки сериес генераторлар;

в) аралаш уйғотишли ёки компаунд генераторлар.

Параллел уйғотишли генераторларда уйғотиш чулғами якорь чулғамига параллел қилиб уланган (11.13 расм, б). Кетма кет уйғотишли генераторларда эса уйғотиш чулғами якорь чулғамига кетма-кет уланади (11.13 расм, в). Аралаш уйғотишли генераторларнинг уйғотиш чулғами иккита бўлади. Улардан бири якорь чулғамига параллел, иккинчиси эса ташқи якорь шохобчасига кетма кет қилиб уланади (11.13 расм, г). Агар ушбу генераторнинг паралел чулғамидан ўтувчи озгина ток ҳисобга олинмаса, кетма кет уйғотиш чулғамини ҳам якорь чулғамига кетма кет уланган, деб ҳисобласа бўлади.

Ўзгармас ток генераторларининг ўз-ўзидан уйғотилиши

ўзгармас ток генераторларининг ўз-ўзидан уйғотиш занжирида ишлатиладиган қуввати жуда кичик (якорда истеъмол қилинадиган қувватнинг 3  5% қисмини ташкил қилади). Уйғотиш занжирини таъминлаш учун алоҳида мустақил манба ишлатиш жуда ноқулай. Шунинг учун амалда уйғотиш чулғамини якордан олинган ток билан таъминлайдиган ўз-ўзидан уйғотиш генераторлари кўпроқ ишлатилади.

Параллел уйғотишли генераторда уйғотиш чулғами ростлаш қаршилиги орқали якорга параллел қилиб уланади. Параллел уйғотишли генераторнинг схемаси 11.14 расмда кўрсатилган. Бундай генераторнинг якори қисмаларидаги кучланиш


Download 111.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling