Уйғотиш токини ҳосил қилувчи магнит майдонни қолдиқ магнетизмнинг магнит майдони томон йўналган бўлса, жами магнит майдони ва индукцияланувчи ЭЮК оша боради. Бу жараён уйғотиш занжиридаги кучланиш индукцияланувчи ЭЮК ни мувозанатлагунга қадар давом этади. (11.15-расмдаги а нуқта). Аммо, магнит тўйиниши туфайли кучланишнинг ўсиш жараёни чекланган бўлади. Параллел уйғотишли ўзгармас ток генераторининг характеристикалари Электр машиналарининг хоссаларини уларнинг характеристикалари ёрдамида осон тушуниш мумкин. Бу характеристикалар машинага оид барча катталиклар ўзгармай туриб, фақат икки асосий параметр ўзгарганда улар орасидаги боғланишни ифода этувчи эгри чизиқдан иборат. Амалда генератор учун якорнинг айланишлар частотаси ўзгармас, якорь учидаги кучланиш, якорь токи ва уйғотиш токи эса ўзгарувчан катталиклар ҳисобланади. Параллел уйғотишли ўзгармас ток генераторини текширганда унинг учта асосий характеристикаси олинади. 1. Салт ишлаш характеристикаси. Ушбу характеристика якорь қисмаларидаги кучланишнинг (якорнинг ташқи занжири очиқ бўлганда) уйғотиш токига қандай боғлиқ бўлишини кўрсатади. Бунда, Iя= 0 ва п = сопst бўлади. Салт ишлаш характеристикасининг аналитик ифодаси U=f(IY); IR=0; п=coпst. IR=0 бўлганда U=E бўлади, бинобарин E=f(Iy) бўлади. п=const бўлганлиги учун E=cnФ формуласини Е=КФ кўринишда, Е=f(IY) аналитик ифодани Ф=f(IYY) ёки В=f(H) ўринишда ёзиш мумкин. Бу эса магнитланиш характеристикасининг аналитик ифодасидир. Паралел уйғотиш ўхгармас ток генераторининг салт ишлаш характеристикаси 11.16 расмда кўрсатилган. Шундай қилиб, салт ишлаш характеристика-сининг эгри чизиғи машина магнит хоссалари билан белгиланади. Уйғотиш токи кўп айганида ЭЮК ортади. ЭЮК максимал қийматга эришгандан сўнг уйғотиш токи аста секин камайтира борилса, уйғотиш токининг аввалги қийматларига тўғри келганда ҳосил бўладиган ЭЮК аввалгидан ортиқроқ бўлади. Машини қутб ва корпусларидаги қолдиқ магнетизм шунга сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |