11-мавзу ўзгармас ток машиналарнинг тузилиши ва ишлаш асоси, асосий характеристикалари


Энди аралаш уйғотишли генераторларнинг асосий характеристикаларини қараб чиқамиз


Download 1 Mb.
bet9/9
Sana24.12.2022
Hajmi1 Mb.
#1054203
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
11 ma\'ruza узгармас ток машиналари

Энди аралаш уйғотишли генераторларнинг асосий характеристикаларини қараб чиқамиз.

Салт ишлаш характеристикаси. Юклама бўлмаганда кетма-кет уланган чулғамдан ток ўтмайди ва у параллел уйғотишли машинадан фарқ қилмайди. Бинобарин, мазкур ҳол учун бу машиналарнинг салт ишлаш характеристикаси параллел уйғотишли машиналар характеристикаларининг айнан ўзидир.

Ташқи характеристика параллел уйғотиш занжирининг қаршилиги ва якорнинг айланиш тезлиги ўзгармас бўлганида генератор қисмларидаги кучланишнинг юклама токига қандай боғланишини кўрсатувчи эгри чизиқдир:

U=f(I); Rпар.у =const; n=const.

Юклама токини кўп айтирганда якорь токи ортади, бунда якорь занжиридаги кучланиш кўпроқ пасаяди, у га тенг бўлади. Шунингдек, ЭЮК ни камайтирувчи якорь реакциясининг магнитсизланиш таъсири кўраяди. Бу эса генератор қисмларидаги кучланишни камайтиради:

Аммо шу билан бирга тенг таъсир этувчи магнит оқими кўпаяди , чунки кетма-кет уйғотиш чулғамидан ўтган юклама токи қўшимча магнит юритувчи куч ҳосил қилади. Бу эса генератор қисмларидаги кучланишни кўрсатади. Кетма-кет уланган чулғамнинг ўрамлар сонига қараб кучланиш қўпроқ ёки озроқ кўтарилади (11.21-расм). Одатда, ўрамлар сони кучланиш деярли ўзгармайдиган қилиб ҳисобланади (11.21-расм, 2-эгри чизиқ). Бу кетма-кет уйғотиш чулғами ҳосил қилган қўшимча магнит юритувчи куч якорь занжиридаги кучланишнинг пасайиши ва якорь реакциясининг магнитсизланиш таъсирини компенсация қилганида бажарилади.

Машинанинг магнит тўйиниши туфайли бундай компенсация тўла бўлмайди. Аммо юклама ўзгарганда аралаш уйғотишли генератор қисмларидаги кучланишнинг ўзгариши (1 ва 2-эгри чизиқ) параллел уйғотишли генератордагидан (3-эгри чизиқ) анча оз бўлади. Уйғотиш чулғамлар қарама-қарши уланганда юклама ўзгариши билан генератор қисмларидаги кучланиш жуда тез пасаяди, чунки кетма-кет чулғамдан ўтган ток магнит майдонни кучсизлантиради (11.21-расм, 4-эгри чизиқ). Генератор тез-тез қисқа туташув шароитига дуч келганда шундай характеристика зарурдир.

Ростлаш характеристикаси. Генератор қисмларидаги кучланишни ўзгармайдиган қилиб сақлаш учун параллел уйғотишли генератордаги ЭЮК ни ўзгартириш лозим. Бу параллел уйғотиш чулғамидаги токни ўзгартиш йўли билан бажарилади. Кучланиш ўзгармай туриши учун уйғотиш токини қандай ўзгартириш лозимлигини кўрсатувчи эгри чизиқ ростлаш характеристикаси деб аталади:

U=const; n=const; Iy=f(I).

Юклама ўзгарганда параллел уйғотишли генератордагига қараганда аралаш уйғотишли генераторда кучланиш камроқ пасайганлиги учун аралаш уйғотишли генераторларда уйғотиш токи камроқ ўзгартирилади.


Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling