11 сентябр 2022 йил Юқоричирчиқ туман соат 10 00 Юқоричирчиқ туман худудида жойлашган мттларнинг


Download 16.43 Kb.
Sana27.03.2023
Hajmi16.43 Kb.
#1298696
Bog'liq
ЮЧ 11


11 сентябр 2022 йил Юқоричирчиқ туман
соат 10 00
Юқоричирчиқ туман худудида жойлашган МТТларнинг
тарбияланувчилар ўртасида қайд қилинган “Ўткир диарея. Гастроэнтерит?” холати
юзасидан маълумот.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент вилояти бошқармаси Юқори Чирчиқ туман бўлимининг жорий йил 10 сентябрдаги маълумотига кўра, 2022 йил 9-10 сентябр кунлари Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимига туманда жойлашган 1-сонли МТТдан 2 нафар, 3-сонли МТТдан 6 нафар, 5-сонли МТТдан 1 нафар, 6-сонли МТТдан 7 нафар, 7-сонли МТТдан 2 нафар, 11-сонли МТТдан 1 нафар, 13-сонли МТТдан 3 нафар, жами 22 нафар тарбияланувчилари холсизлик, бош оғриғи, кўнгил айниши, қайд қилиш, тана хароратининг кўтарилиши, ичнинг суюқ келиши шикоятлари билан мурожаат қилган. Шифокорлар кўригидан сўнг 14 нафар тарбияланувчилар бирламчи тиббий ёрдам олган ва ахволи яхшиланганлиги хамда ётишдан бош тортганлиги сабабли тилхат асосида уйларига жавоб берилди. Қолган 8 нафари, жумладан 1-сонли МТТдан 2 нафар, 3-сонли МТТдан 1 нафар, 5-сонли МТТдан 1 нафар, 6-сонли МТТдан 2 нафар, 7-сонли МТТдан 2 нафар тарбияланувчилар шифохонада “Ўткир диарея, гастроэнтерит” бирламчи ташхиси билан даволанмоқда.
Беморлардан лаборатория текшируви учун қайд массаси, нажас, ошқозон ювиндисидан намуналар олиниб, Юқори Чирчиқ туман бўлим бактериологик лабораториясига топширилган.
Олиб борилган санитария-эпидемиологик суриштирув, касалликнинг келиб чиқиши сабаблари тахлил қилинганда беморлар турли гурухлар ва МТТлар тарбияланувчилари эканлиги аниқланди. Жумладан 6-сонли МТТда 250 нафар тарбияланувчилардан жорий йилнинг7-8 сентябр кунлари 206 нафари МТТга келган. Шифохонага мурожаат қилган тарбияланувчиларнинг 2 нафари катта 3-гурух, 1 нафари катта иккинчи гурух, 1 нафари ўрта биринчи гурух, 1 нафари кичик биринчи гурух, 2 нафари тайёрлов гурухи тарбияланувчилари эканлиги маълум бўлди. Шу каби холатлар 3-,7-,13-МТТларда хам кузатилган.
Холатлар қайд этилган МТТлардан суткалик олинган овқат намуналаридан лаборатория текширувига синамалар олиниб, Юқоричирчиқ туман бўлими лабораториясига жўнатилган.
Патронаж хизмати ва ММТлар ходимлари, туман СЭО ва ЖС бўлими ходимлари биргаликда уйма-уй юриш давомида 3-7-13-6-1 сон ММТга катнайдиган болалар холат ўрганиб чикилди. Хамма болалар соглигида ўзгаришлар аникланмаган. 10 сентябр 2022 йил соат 21 00 дан 11 сентябр 2022 йил соат 10 00 га кадар тез ердам еки узлари томонидан туман ЮКШ бўлимига мурожаат бўлмаган.
11 сентябр 2022 йил соат 10 00да туман ЮКШида даволанаётган, 8 нафар боалар ахволи яхши шикоятлари йуколган, факат бир нафар болада юкоринафас йуллари-томокдаги кизаришлар туфайли эрталаб харорати кўтарилган. Хозир харорати яхши.
Хулоса: Тошкент вилоят бош инфекционисти, туман бош инфекционисти, эпидемиологлар, овкатланиш гигиенаси мутахасислари, даволовчи шифокорлар хулосалари бундан ташқари касалликнинг бир-бирига боғлиқлик холатилари мавжуд эмаслиги ва МТМларда таомномаларнинг бир хил эмаслигини инобатга олиб, мазкур холат гурухли овкатдан захарланиш эмаслиги хулоса килинди.
Бошқарма бошлиғи Қ. Боқиев
Download 16.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling