6. “Воиз” сўзининг маъноси нима?
а) ғояга сафарбар қилувчи, диний билимлар соҳиби, ақлли.
б) тарғиб қилувчи, насиҳатомуз ёки ташвиқий нутқ сўзловчи.
в) чиройли гапирувчи, маърузачи, олим.
г) насиҳатчи, билимдон, сўзамол.
7. Перикл нутқлари нимаси билан тингловчилар эътиборини қозонган?
а) нутқларида фактга асосланиши ва имо-ишораларни тўғри қўллаганлиги билан.
б) муаммони муроса йўли асосида хал этганлиги билан.
в) нутқларида фикрнинг чуқурлиги, шаклнинг соддалиги ва самимийлиги билан
г) халқнинг дардини тинглагани билан.
8. Лисий нутқидаги асосий жиҳатни кўрсатинг?
а) У фикрни янгича шаклга осонгина сола билган ва ҳикоячилик санъатини маҳоратли устаси бўлган.
б) У нутқни тўғри талаффуз қилган, ҳар қандай холатда ҳам мақсадни тушунтиришга ҳаракат қилган.
в) У аудиторияни ҳисобга олган холда нутқ йўналишини тўғри белгилаган.
г) У одамлар билан тез-тез мулоқотда бўлган.
9. Демосфен нутқидаги ўзига хослик нимада?
а) Унинг нутқлари грамматик жиҳатдан пуҳталигида.
б) Нутқларининг мазмуни юқори табақа манфаатларига мос келишида.
в) Нутқларида асосий эътиборни оммага қаратганлигида.
г) Унинг нутқлари кучли ватанпарварлик туйғуси билан йўғрилганлигида.
10. Марк Туллий Цицерон нутқининг муваффақияти нима билан белгиланади?
а) сўзларни аниқ ва лўнда ифодалаши ҳамда ўз фикрига ишонтира олиши билан белгиланади.
б) нутқидаги маълумотларда масал ёки ривоятларни тўғри қўллай олганлиги билан белгиланади.
в) сўзларни таъсирчан ифодалаши, ҳаётий идрок, чуқур сезгирлик муҳим аҳамиятга эга бўлганлиги билан белгиланади.
г) нутқларини сўзамоллик асоссига қурганлиги билан белгиланади.
11. Нотиқлик – бу ...
а) ёзма нутқ билан боғлиқ ҳодиса.
б) сўзлашув одоби.
в) фикрни битта мақсадга йўналтириш.
г) оғзаки нутқ билан боғлиқ ҳодиса.
12. Нутқ маданиятининг мақсади – ....
а) Халқнинг нутқини маданийлаштиришдан иборат.
б) Фуқароларга муайян ҳабарни етказишдан иборат.
в) Ёшларни ташаббусларга сафарбар қилишдан иборат.
г) Тарихий мерос ва қадриятларни тушунтиришдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |