1168 таси яъни (15,5%) пиёдалар ўтиш жойи ташкил этилмаганидан


Download 14.45 Kb.
Sana20.12.2022
Hajmi14.45 Kb.
#1035908
Bog'liq
жарима баллари


Жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб ҳайдовчиларга жарима балларини ҳисоблаш тизими тест режимида ишга туширилди. Аммо кўп ўтмай бу тест режими тугайди ва ҳайдовчиларнинг ҳаётига яна бир “соққа ундириш” тизими кириб келади.

Жарима балларини ҳисоблаш тизимига кўра, эндиликда йўл ҳаракати иштирокчиларининг қоидабузарликлари автоматик тарзда дастурий таъминотда қайд этиб борилади ва қоидабузарлик учун ҳайдовчининг “кундалигига” балл қўйилади. Бироқ бу баллнинг яхшигина товони бор.


интервью

Ўзи битта шу камлик қилаётган эди, жарима балларини ҳисоблаш Ўзбекистонга нима учун керак, деган саволимизга масъуллар “йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун, ҳайдовчиларнинг сергаклигини ошириш, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш учун” дея баралла жавоб қайтаришди.

Бироқ эътиборингизга ғалати парадоксни келтирмоқчимиз. Аслида Ўзбекистондаги йўл транспорт ҳодисаларининг катта улуши йўл инфратузилмасининг яхши ташкил этилмаганига тўғри келади. Ростдан, буни Ички ишлар вазири ўринбосарининг ўзи айтди.


2022 йилда содир бўлган 7636 та йўл транспорт ҳодисасидан 3 980 таси яъни 52% йўл инфратузилмаси тўғри ташкил этилмаганлиги сабаб юзага келган. Уларни ҳам таҳлил қиладиган бўлсак, уларнинг:
а) 1168 таси яъни (15,5%) пиёдалар ўтиш жойи ташкил этилмаганидан;
б) 641 таси (8,4%) велойўлаклар ташкил этилмаганидан;
д) 619 таси (8,1%) йўлни иккига ажратувчи тўсиқлар ўрнатилмаган учун;
э) 435 таси йўллар яхши ёритилмаганидан;
ф) 481 тасида (6,3%) пиёдаларнинг ҳаракатини таъқиқловчи тўсиқларнинг мавжуд эмаслигидан;
г) 344 та (5%) ЙТҲ йўлларнинг торлиги сабаб келиб чиққан;”, деди вазир ўринбосари.

Хўш, аварияларнинг асосий сабаблари, йўл инфратузилмасининг нотўғрилиги, йўлларнинг яхши ёритилмагани ва бошқа бир қанча сабабларга боғлиқ экан нега Ички ишлар вазирлиги, ЙҲХХ муаммога бошидан эмас оёғидан бошлаб ечим топмоқчи? Ёки бунинг сабаби яна ўша жарима ундириш, чўнтакни қаппайтиришми?



Жавобини топмаган саволлар кўп. Нега фуқаро йўлдаги айби учун, қоидани бузгани учун давлатга жарима тўлаши керак-у, давлат фуқароларга шароит яратиб бермаётгани учун, йўл транспорт ҳодисаларининг 52 фоизига сабабчи бўла туриб нега фуқаролар олдида жавоб бермаслиги керак? ЙҲХХ ҳам бунинг учун жарима тўлайдими? Унинг айби билан йўлларда ҳалок бўлганлар учун жавоб берадими? Бу давлат органи учун ҳам жарима баллари ҳисобланадими?
Жавобни масъулларга, хулоса чиқаришни сизга қолдирамиз. Агар йўллардаги камчиликлари учун ЙҲХХга ва бошқа масъул идораларга жарима баллари қўйишнинг имкони бўлганда, сиз неча балл қўйган бўлардингиз?
Download 14.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling