11–амалий: Техник теодолитларни текшириш ва созлаш Режа: Асбоб хатолиги тушунчаси
Техник теодолитларни текшириш ва созлаш
Download 0.5 Mb. Pdf ko'rish
|
11-Амалий Техник теодолитларни текшириш ва созлаш
Техник теодолитларни текшириш ва созлаш
Теодолит тузилишининг асосий геометрик шарти: асбоб вертикал ўқи ZZ’ шовун чизиғида тик бўлиши, лимб доираси горизонтал, визир текислиги вертикал бўлиши керак (5.12-шакл). Бу геомертик шартларни бажарилиши қуйидагича текширилади. 1-шарт. Горизонтал доирадаги цилиндрик адилакнинг ўқи теодолитнинг асосий ўқига перпендикуляр, яъни UU' ┴ ZZ' бўлиши керак. Бу шартни текшириш учун цилиндрик адилак тагликнинг икки кўтаргич винтига параллел қилиб ўрнатилади, винтлар қарама – қарши томонга буралиб, адилак пуфакчаси ўртага келтирилади (5.13 – шакл, 1 – ҳолат). Горизонтал доирадан саноқ олинади, алидада қотиргич винти бўшатилиб саноқ олинади, алидада қотиргич винти бўшатилиб саноқ 180º га ўзгартирилади, бунда адилак 5.13 – шакл, 2 – ҳолатдаги кўринишни олади, шу ҳолатда адилак пуфакчаси бир бўлакдан ортиқча оғмаса юқоридаги шарт бажарилган ҳисобланади, яъни UU' ┴ ZZ ' бўлади. Акс ҳолда, адилакни шу иккинчи ҳолатида (5.11 – шакл, 10–винт) адилак тузатгич винти ёрдамида пуфакча ярим оғишга ўртага келтирилади. Сўнгра текшириш яна бошидан такрорланади, токи иккинчи ҳолатда адилак пуфакчаси 1 бўлакдан ортиқча оғмайдиган бўлгунга қадар. Иккинчи шартни текширишдан олдин теодолит иш ҳолатига келтирилади бунга теодолитни нивилирлаш ёки теодолит асосий ўқини вертикал ҳолатга келтириш дейилади. Бунинг учун алидада устидаги цилиндрик адилак тагликни икки кўтаргич винти йўналишига параллел ҳолда қўйилади (5.13 – шакл, 3 – ҳолат), бу винтлар бир вақтда қарама – қарши томонга буралиб адилак пуфакчаси ўртага келтирилади. Сўнгра адилак шу икки винт йўналишига перпендикуляр ҳолатда қўйилади (5.13 – шакл, 4 – ҳолат), 3 ички кўтаргич винтини бураш билан адилак пуфакчаси ўртага келтирилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling