11–амалий: Техник теодолитларни текшириш ва созлаш Режа: Асбоб хатолиги тушунчаси
– шакл. Теодолит биринчи шартини текшириш ва иш ҳолатига
Download 0.5 Mb. Pdf ko'rish
|
11-Амалий Техник теодолитларни текшириш ва созлаш
5.13 – шакл. Теодолит биринчи шартини текшириш ва иш ҳолатига
келтириш. 5.14 – шакл. Коллимацион хатоликни аниқлаш. Бу иш бир икки марта такрорланади, шундан сўнг цилиндрик адилак қандай ҳолатда туришидан қатъий назар адилак пуфакчаси бир бўлакдан ортиқча оғмаслиги керак, бундай ҳолатда теодолит иш холатида дейилади. 2 – шарт. Қараш трубасининг визир ўқи айланиш ўқига перпендикуляр бўлиши керак, яъни . Қараш трубасининг визир ўқини теодолит горизонтал ўқига перпендикуляр бўлмаслигига қараш трубасининг коллимацион хатолиги дейилади (5.14 – шакл). Бу шартни текшириш учун теодолитдан анча узоқликда аниқ кўринадиган ва қайта топиш осон бўлган М нуқтага теодолит доира ўнг ҳолатида визирланади ва лимбдан R саноқ олинади, алидада қотиргич винти бўшатилиб, теодолит қараш трубаси зенитдан ўтказилиб теодолит доира чап ҳолатида яна шу М нуқтага визирланади. Аниқ визирлаш учун алидада йўналтириш винтидан фойдаланилади (5.11-шакл, 21-винт) ва лимбдан саноқ олинади. Коллимацион хатолик бўлмаган ҳолатда: . (5.7) Агар коллимацион хатолик бўлса, визир ўқи доира ўнг ҳолатида (5.14- шакл) VV 1 ҳолатни олади, у ҳолда лимбда тўғри саноқ N қуйидагига тенг бўлади: . (5.8) Доира чап ҳолатида визир ўқи VV 2 ҳолатни эгаллайди, у ҳолда лимбда тўғри саноқ қуйидагига тенг бўлади: 𝑁 = 𝐿 − 𝐶 ± 180 0 (5.9) Агарда (5. 8) га (5. 9) ни қўшсак, қуйидагини оламиз: 2N=R+C+L-C±180 o бундан, 𝑁 = 𝑅+𝐿±180° 2 (5.10) (5.10) дан шундай хулосага келамиз. Доира ўнг ва доира чапда олинган саноқларнинг ўртачаси коллимацион хатоликдан холи бўлар экан. Коллимацион хатоликни топиш учун (5. 8) дан (5. 9) ни айирамиз: R+C-L+C±180º=0 ёки C=L-R±180º , бундан, 𝑪 =
𝟎 𝟐 Коллимацион хатолик теодолитнинг иккиланган t аниқлигидан кичик бўлиши керак, яъни 𝒄 ≤ 𝟐𝒕
акс ҳолда коллимацион хатолик тузатилади. Коллимацион хатоликни тузатиш учун теодолитнинг иккинчи ҳолатида (доира чапдалигида) алидада йўналтириш винти ёрдамида лимбда ўртача саноқ N ўрнатилади. Бунда иплар тўри маркази М нуқтадан чиқиб кетади. 5.11 – шаклдаги 35 – ҳалқа ғилоф очилиб, иплар тўрининг тузатгич винтларини бураш орқали иплар тўрининг маркази M нуқта тасвири билан устма – уст туширилади (М – нуқта иплар тўри марказига келтирилади). Бу иш (5.12) шарт бажарилгунга қадар такрорланади. 3 –шарт.Теодолит горизонтал ўқи теодолит вертикал (асосий) ўқига перпендикуляр бўлиши керак, яъни НН' ┴ ZZ'. Бу шартни текшириш учун бирон иншоотдан (бинодан) 30 – 40 м масофада теодолит ўрнатилиб, иш ҳолатига келтирилади. Теодолит доира ўнг ҳолатида юқорида жойлашган бирон- бир А нуқтага қаратилади. Горизонтал доиралар қотирилган ҳолатда, қараш трубаси тахминан горизонтал ҳолга келтирилади ва деворда А нуқтанинг проекцияси а белгиланади (5.15 – шакл). Теодолит доира чап ҳолатида А нуқтага визирланиб А нуқтани иккинчи марта проекцияси олинади. Агарда А нуқтанинг доира ўнг ва доира чап ҳолатда олинган проекциялари устма – уст тушса ёки 𝑎 1 𝑎 2 𝐻 ≤ 1 6000 (5.13) бўлса, шарт бажарилган ҳисобланади (5.13) да: (𝑎 1 𝑎 2 ) – доира чап ва доира ўнг ҳолатида олинган А нуқта проекциялари орасидаги чизиқ узунлиги; Н – А нуқтадан шу нуқта проекциясигача бўлган чизиқ узунлиги (5.15 – шаклга қаранг). Бу хатоликни махсус устахонада тузатиш мумкин. Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling