11–амалий: Техник теодолитларни текшириш ва созлаш Режа: Асбоб хатолиги тушунчаси


Download 0.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana21.04.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1375964
  1   2   3   4
Bog'liq
11-Амалий Техник теодолитларни текшириш ва созлаш



11–амалий: Техник теодолитларни текшириш ва созлаш 
Режа: 
1.Асбоб хатолиги тушунчаси. 
Мавжуд асбобнинг қисмларини асбоб идеал схемасидан оғишига асбоб 
хатолиги дейилади. Теодолитлар маълум механик, оптик ва геометрик 
талабларга жавоб бериши керак. Асбоб эскириши ёки шикастланиши 
натижасида унинг қисмлари идеал схемадан оғади. Шунинг учун теодолитни 
маълум вақт оралиқларида синаб ва текшириб, камчилиги бор- йўқлиги аниқлаб 
кўрилади, аниқланган нуқсонлар йўл қўярли нуқсондан (хатодан) катта бўлса, 
улар бартараф қилиниши керак бўлади.
Теодолитни синаш деганда, унинг айрим қисмларини сифатига баҳо 
бериш тушунилади. Синаш пайтида теодолит айрим қисмларини қўйилган 
талабларга мос келиши-келмаслиги ва деталларининг бенуқсон ишлаши, лимб 
бўлаклари қийматларининг тўғрилиги, алидаданинг эксцентриситети йўқлиги, 
адилак пуфакчасининг ўрнидан эркин ва равон кўзғалиши, қараш трубасидан 
буюмнинг равон кўриниши ва ҳ.к. лар аниқланади. 
Теодолитни текшириш деганда, унинг тузилиш шарти бўйича, айрим 
қисмлари ўртасидаги ўзаро геометрик нисбатларини аниқлаш тушинилади. 
Аниқланган камчиликларни бартараф қилиб, айрим қисмларини ўзаро 
муносабатини керагича мослашга теодолитни созлаш ёки юстировка қилиш 
дейилади.
Теодолитни синаш геодезик асбобсозликда юқори ва аниқ теодолитлар 
билан ишлашда бажарилади. Теодолитни созлаш ва текширишдан олдин уни 
штативга мустаҳкам ўрнатилганлигини, лимб, алидада, қараш трубаси ўқлари 
атрофида равон айланишини, қотиргич ва йўналтириш винтлари тўғри ва 
бемалол буралишини аниқлаш керак.
2. Техник теодолитларни геометрик ўқлари 
5.12 – шакл. Теодолит ўқларининг схемаси. 
5.12 – шаклда ММ' 
┴ 
РР', WW' 
┴ 
HH'; ММ' – асосий вертикал ўқ; 
HH' – қараш трубасини вертикал текисликда айланиш ўқи-теодолит 
горизонтал ўқи 


РР' – адилак ўқи; 
WW' – визир ўқи; 

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling