12- mavzu. Shaxsiy xissiy va irodaviy soxasi


кечириладиган оғир ҳиссиётларнинг физиологик асоси худди эски динамик


Download 345.26 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/15
Sana23.04.2023
Hajmi345.26 Kb.
#1388149
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
12.-mavzu. docx

кечириладиган оғир ҳиссиётларнинг физиологик асоси худди эски динамик 
стреотипнинг ўзгариши, унинг йўқолиши ва янги динамик стреотипнинг 
қатъийлик билан ҳосил бўлишидан иборат бўлса керак». 
Айрим мураккаб ҳиссиётларнинг асосида динамик стреотипнинг ётиши яққол 
кўринади. Масалан, эстетик ҳиссиётни оладиган бўлсак, бирон ёқимли куйдан 
лаззатланиш, ёки бирон машҳур рассомнинг ишлаган ажойиб суратларини томоша қилиб, 
роҳатланиш эстетик ҳиссиёт ҳисобланади. Агар бу ҳиссиётларнинг нерв-физиологик 
асосларини таҳлил қиладиган бўлсак, қўйидагиларни кўришимиз мумкин. Масалан,
бизга жуда ёқадиган куй бошқа миллат одамига ёқмаслиги мумкин. Бунда ажабланишга 
ҳеч қандай ўрин йўқ. Биз ёшликдан бошлаб мазкур куйни бир неча юз мароталаб эшитиб
боришимиз натижасида ана шу куйга нисбатан деярли бўзиб бўлмайдиган ниҳоятда 


мураккаб динамик стреотип юзага келади. Ана шунинг учун айрим куйлар бизга ёқади,
айримлари эса ёқмайди. Суратлар масаласига келганда шуни айтиш керакки, қадимги 
классик асарлар уларнинг ишланиш услуби реаллиги бизни ҳайратда қолдириб завқ 
туғдиради. Аксинча, ҳозирги рассомлар томонидан ишланган расмлар одамда қандайдир 
нохуш ҳиссиётни туғдиради. Демак, ўзоқ йиллар давомида юзага келадиган динамик 
стреотиплар айрим мураккаб ҳисни ташкил қилади.
Шундай қилиб, ҳиссиёт вегетатив нерв тизими орқали бошқариладиган ички аъзо 
фаолияти билан боғлиқ бўлса ҳам бари бир бош мия пўсти орқали идора қилинади. Чунки 
академик И.В.Павловнинг фикрича, одамнинг бутун аъзойи баданида бўладиган ҳар 
қандай ҳодисаларнинг ҳаммасини бош мия пўсти қисмидаги нейронлар идора қилади. 
Ана шу жиҳатдан олганда ҳиссиётнинг нерв-физиологик асоси бош мия пўсти билан 
боғлиқ.
Инсон ва ҳайвонлардаги эмоциялар 
Одам ҳис-туйғулари билан ҳайвон ҳиссиётлари ўртасида жуда катта фарқ бўлади. 
Одамда жуда кўп миқдорда ҳис-туйғулар борки, бундай ҳиссиётлар хайвонларда 
учрамайди. Шунинг учун ҳам одам ҳам хайвон учун умумий бўлган ғазабланиш, қўрқиш, 
жинсий ҳиссиёт, қизиқувчанлик, хурсандчилик, ғамгинлик эмоциялари ҳайвонларда 
сифат жиҳатидан фарқ қилади. Шу ўринда С.Шехтернинг эмоционал факторларнинг 
пайдо бўлиши когнитив-физиологик констепстиясини келтириб ўтиш жоиз. 
Инсоний эмоциялар «инсонийлаштирилган» ижтимоий шароит билан боғлиқ ҳолда 
намоён бўлади. Эмоцияларнинг «инсонийлашуви» шундай намоён бўладики, ичдан 
кечадиган ҳиссиётлар мазмуни, жуда бой ва мураккабдир. Одамлар билан меҳнат, сиёсат,
маданияти, оилавий ҳаёт ўртасида пайдо бўлган муносабатларнинг кўплиги, соф инсоний 
ҳиссиётларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Улар болаларга одоб билан жавоб беришни,
суҳбатдошига очиқ кўнгиллик билан жилмайиш, кексалар ва ногиронларга ҳурмат билан 
жой беришни ўргатди. Одам ўз ҳиссиётларини ўзи бошқаради. Баъзи кишилар 
эмоцияларини яшириш ниятида қарама-қарши эмоцияларни ифодалайдилар. Масалан,
қайғуриш ёки қаттиқ оғриқ пайтида кулимсираш, кулгилари келган пайтда юзларини 
жиддий, ўйчан ҳолга келтира оладилар. Лекин ўзининг имо- ишоралари ва мимикаларини 
бошқара олишга қараганда нафас олиш, қон айланиш ва овқат ҳазм қилиш тизимидаги 
ўзгаришларни ушлаб қолиш жуда қийин бўлади. Одам хаяжонланган пайтда бир маромда 
нафас ола билади, кўз ёшларини ушлаб қола олади, лекин рангини ўзгартириш ёки 
қизартиришга қодир эмас. Аммо эмоцияларни пайдо қилувчи нарсалардан ўзини 
чалғитиши мумкин.

Download 345.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling