12- mavzu. Shaxsiy xissiy va irodaviy soxasi


Иродавий ҳаракатлар ва уни бошқариш. Шахснинг иродавий


Download 345.26 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/15
Sana23.04.2023
Hajmi345.26 Kb.
#1388149
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
12.-mavzu. docx

 
Иродавий ҳаракатлар ва уни бошқариш. Шахснинг иродавий 
сифатлари. 
 
Ирода-аввало кишининг ўзини қўлга ола билиши, ўз интилишлари, ҳиссиётлари 
ва эҳтиросларини боса билиши демакдир. Ирода кишининг ўз- ўзини идора қила олиши, 
ўз хулқи ва фаолиятини англаб, билиб тартибга солиш ва бошқара олиш қобилияти 
демакдир.
Кишининг ички тўсиқларни енга олиш, ўзини бошқариш ва ўз устидан 
ҳукмронлик қила олиш қобилияти одатда ички ирода деб юритилади. Киши иродавий 
зўр бериш йўли билан теварак-атрофдаги воқеликда учрайдиган ташқи тўсиқларни 
енгиши зарур бўлади. Киши ўз олдига қўйилган мақсадни амалга оширишга қаршилик 
қилаётган тўсқинликларни енгиб ўтади, воқеликни ўз мақсадига мувофиқ равишда 
ўзгартиради ва уни ўз эҳтиёжларига мослаштиради. Инсоннинг тўсиқларни, ташқи 
қийинчиликларини енга олиш қобилияти ташқи ирода деб аталади.
Аммо иродани фақат шартли равишда ички ва ташқи деб иккига бўлиш мумкин. 
Инсон иродаси битта, лекин у ташқи оламдаги ўзгартириш ва бошқаришга қаратилиши 
билан бирга шахсий, субъектив ҳолатларни ва жараёнларни бошқаришга қаратилиши 
ҳам мумкин. Модомики, шундай экан, ташқи тўсқинликларни енгиш ички 
тўсқинликларни енгиш билан чамбарчас боғлиқдир.
Инсон ташқи оламга таъсир этар экан, ташқи олам ҳодисаларини бошқариш 
билан бир вақтда ўзини, ўз организмини, қўл-оёқ мускулларини ҳам бошқаради, 
уларнинг таранглигини кучайтиради ёки сусайтиради; уларнинг ҳаракатларини 
уйғунлаштиради, бутун организмнинг мослашиш вазиятини вужудга келтиради ва зарур 
пайтда бу вазиятни ўзгартиради ва ҳакозо. Шу билан бирга ихтиёрий ҳаракатлар,
асосан меҳнат фаолиятида одамнинг ихтиёрий фаоллик кўринишларини тўхтатиб ва 
босиб туришга тўғри келади. Шунинг учун одамнинг иродавий зўр бериши ва ихтиёрий 
ҳаракатлари ташқи тўсқинликларни енгишга қаратилиши билан бир вақтда 
организмнинг ички аҳволини ҳам ўзгартиради. Инсон теварак-атрофдаги воқеликни 
ўзгартирар экан, ўзини-ўз вужудини ҳам ўзгартиради.


Иродавий ҳаракатлар бажарилгандан кейин уларга баҳо берилади. Қарор ижро 
этилгандан кейин, баъзан эса қарорни бажариш жараёнида ҳам кўпинча ҳаракатларга 
баҳо бериш, қарорни қандай ижро этилганлигига баҳо бериш керак бўлади. Қарорни 
ижро этиш юзасидан қилинган баҳо бериш қабул қилинган қарорни ҳамда қилинадиган 
ишни маъқуллаш, оқлаш ёки қоралашдан иборат бўлади. Бу баҳо қабул қилинган қарор 
ёки бажарилган ҳаракатлардан мамнун бўлиш ёки мамнун бўлмаслик туфайли келиб 
чиққан махсус ҳиссий кечинмаларда ифодаланади. Салбий баҳо кўпинча қилинган 
ишларга пушаймон бўлиш, ачиниш, уялиш ва афсусланиш каби ҳислар туғилишига 
сабаб бўлади. Қилинаётган ёки қилинадиган ишларга бериладиган баҳо қабул қилинган 
қарорни ёки бажарилган ҳаракатларни маъқулловчи, оқловчи ёки қораловчи махсус 
ҳукмларда ифодаланади. 
Кишининг характерини таърифлаганимизда фалон киши дадиллик қилди, рост 
гапирди демасдан, балки бу одам дадил, ростгўй, тўғрисўз деб атаймиз. Бунинг маъноси 
шуки дадиллик ва ростгўйлик, тўғрисўзлик шу одамнинг хусусиятларидир, характер
хислатларидир, тегишли шароитда бу киши дадиллик, ростгўйлик, тўғрисўзлик 
хислатларига эга эканлигини намоён қилди деб айтамиз. Киши характерини, 
хислатларини билиб олгач, унинг бирон иш-ҳаракатда қандай йўл тутишини анча аниқ 
билиб оламиз, олдиндан айтиб бера оламиз.

Download 345.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling