8.2.Ҳиссиётнинг нерв-физиологик асослари
Ҳиссиёт бошқа ҳамма психик жараёнлар каби бош мия пўсти қисмининг фаолияти
билан боғлиқдир. Бош мия ҳиссиётларнинг кучини ва барқарорлигини идора қилиб
туради. Ҳиссиётлар бошқа билиш жараёнларидан фарқли бош мия пўстининг
фаолиятидан ташқари организмнинг ички аъзолари фаолияти билан ҳам боғлиқдир,
бошқача қилиб айтганда ҳиссиётлар вегетатив нерв тизимининг фаолияти билан ҳам
боғлиқдир. Чунончи, одам қаттиқ уялган пайтида қизариб кетади, қаттиқ қўрққан пайтида
эса ранги ўчиб, қалтираб кетади, хаттоки одамнинг овозида ҳам ўзгариш пайдо бўлади.
Ана шундай ҳиссий ҳолат юз берган пайтда одамнинг юраги тез ура бошлайди, нафас
олиши ҳам тезлашади.
Демак, одам маълум ҳиссий ҳолатни бошдан кечираётган пайтда унинг қон
айланиш тизими, нафас олиш органлари нутқ аппаратлари ички секрестия безлари ҳам
қатнашади. Масалан, материални яхши билмайдиган талаба имтиҳон топшираётганда
терлаб кетади, томоғига нимадир тиқилиб, гапини гапира олмай қолади. Одамда қаттиқ
қўрқиш пайтида «Юраги орқага тортиб кетди», «Совуқ тер босиб кетди» каби
ибораларнинг ишлатилиши ҳиссиёт пайтида одамнинг ички аъзоларининг иштирок
этишидан далолат беради.
Жуда кўп ҳиссий ҳолатлар бош миянинг яқин пўстлоқ ости қисмларининг оралиғи
билан ҳам боғлиқдир. Масалан, кўриш тепалиги деб аталувчи қисм айрим ҳисларни
ифодалайдиган ихтиёрсиз ҳаракатларнинг маркази ҳисобланади.
Одамда учрайдиган юксак маънавий ҳиссиётлар ҳам ўзининг нерв-физиологик
асосига эга бўлиши керак (чунончи интеллектуал, аҳлоқий, эстетик ҳиссиётлар). Бу
жиҳатдан академик И.П.Павловнинг динамик стреотип ҳақидаги таълимоти жуда катта
аҳамиятга эгадир. Бу ҳақда академик И.П.Павлов шундай деб ёзган эди: «Менимча,
кўпинча одатдаги турмуш тартибининг ўзгарган пайтларида одат бўлиб, қолган
бирорта машғулот яқин кишидан жудо бўлганда, ақлий изтироб чоғида
Do'stlaringiz bilan baham: |