12- mavzu. Shaxsiy xissiy va irodaviy soxasi


Ҳиссий ҳолатларнинг ифодаланиши


Download 345.26 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/15
Sana23.04.2023
Hajmi345.26 Kb.
#1388149
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
12.-mavzu. docx

8.3.Ҳиссий ҳолатларнинг ифодаланиши 
 Ҳиссий ҳолатларнинг ифодаланиши биринчидан, ифодали ҳаракатлар (юз ифодаси, 
қўл, оёқ ҳаракатлари), иккинчидан организмдаги турли ҳодисаларни, яъни ички аъзолар 
фаолиятининг ва ҳолатининг ўзгаришида, учинчидан табиатда, яъни организм қон 
таркибидаги ва бошқа суюқликлардаги кимёвий ўзгаришларни, шунинг билан бирга 
модда алмашинувида бўладиган ўзгаришларни ўз таркибига олади.
Ҳис-туйғуларнинг ташқи ифодасига юз ифодаси, имо-ишора, важоҳат ва қадду-
қоматнинг ўзгариши, айирув, ташқи чиқарув безларининг фаолияти (сўлак, тер 
ажралиши) ва айрим ҳаракатлар хусусиятларидаги ўзгаришларни киритиш мумкин. Бунга 
нутқнинг фаол ўзгаришлари, «овоз мимикаси» ва гаплар таркибининг синтаксис 
ўзгариши, «тутилмасдан гапириш», ёки алоҳида «силлиқлик» ҳамда «ифодалилик»нинг 
юзага келиши ниҳоят ҳиссиёт ўзининг тўла қисман ифодасини топадиган хатти-
ҳаракатларга тааллуқлидир. Кишининг эмоционал кечинмалари вақтида нутқининг 
тезлиги ўзгаради. Кўпинча нутқнинг синтаксис тўзилиши бўзилади, тезлиги ва аҳамияти
ўзгаради. Ўтказилган текширишлар шуни кўрсатадики, ғамгинлик ва маъюслик 
ҳисларини ифодаловчи кишининг овози беихтиёр пасайиб кетади, сўзлашган кишининг 
товуши ҳам бўлиниб - бўлиниб чиқади. 
8.4.Ҳисларни кечириш шакллари 


 Ҳиссиёт кечинмалари турли ҳолатларда турлича тезлик билан пайдо бўлади. Баъзан 
ҳиссиёт тўсатдан, дарҳол пайдо бўлади. Масалан, киши бирдан хурсанд бўлиб кетади, 
дарҳол ғазабга келади, аччиқланади ва ҳокозо. Лекин баъзан шу ҳиссиётлар ўзи дафаътан 
қўзғалмайди, балки аста-секин туғила бошлайди. Шундай ҳиссий кечинмаларнинг қай 
даражада тез пайдо бўлмаслигини белгилаш қийин ёки бутунлай билиб бўлмайди. 
Эмоционал кечинмаларнинг кучи турлича бўлиши мумкин. Ҳиссиётларни кучи аввало 
ёқимли ва ёқимсиз туйғуларнинг нақадар кучли бўлишидадир. Ҳиссиётнинг кучи шу 
ҳиссиётни шахснинг нақадар эҳтирос билан кечирилганлиги билан белгиланади.
Ҳиссиётнинг қўзғалиш хусусиятлари пайдо бўлиш йўлини кучи ва барқарорлиги бир
қанча сабабларга боғлиқдир. Атроф-муҳитнинг ҳолати шу пайтдаги эҳтиёжларнинг кучи 
шу хислат тўзилишига сабаб бўлган ҳодисаларнинг шахсий ва ижтимоий аҳамиятини 
англаши, одамнинг дунёқараши, бу хислат қандай вазиятда пайдо бўлиши ва ўтмиши 
ҳамда шахснинг индивидуал хусусиятларига боғлиқдир. Ҳисларнинг айни вақтда нақадар 
тез кучли ва барқарор бўлишига кўра ҳис-туйғуларнинг қуйидаги турлари фарқланади: 
ҳиссий тон, эмоциялар, аффект, стресс, кайфият ва бошқалар.

Download 345.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling