12-боб. Bug'doydan navli un ishlab chiqarish texnologik tizimi 1-§. Вазифалари ва ишлатилиш урни


-§. Р3-БЭЗ, Р3-БЭМ ВА Р3-БЭР ЭНТОЛЕЙТОРЛАРИ


Download 5.63 Mb.
bet10/26
Sana01.11.2023
Hajmi5.63 Mb.
#1736642
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26
Bog'liq
3-Маъруза

4-§. Р3-БЭЗ, Р3-БЭМ ВА Р3-БЭР ЭНТОЛЕЙТОРЛАРИ
Р3-БЭЗ энтолейтори. Бу энтолейтор ун заводларининг дон тозалаш булимида донни зараркунандалардан тозалаш максадида ишлатилади. Машинанинг ишчи органи - гардишли ротор. У диаметри 430 мм булган иккита пулат гардиш (6) (12.8-расм) ва хар каторида 40та дан икки каторга концентрик равишда жойлаштирилган втулкалар (4) (о 10,14 мм)дан ташкил топган. Гардишлар втулка тешиклари оркали утказилган винтлар ёрдамида богланган. Пастки гардиш вертикал вал (9)га котирилган. Гардишлар орасидаги масофа 35 мм га тенг. Ротор электродвигател (12)дан (N=5,5 кВт, h=1500 айл/мин) понасимон тасмали узатма воситасида узатилган харакат билан айланади. Энтолейторнинг корпуси зангламайдиган пулатдан ясалган пастки кисми конусга айланиб кетган иккита цилиндрсимон гилофни ташкил килади. Корпус учта оёк устига урнатилган. Энтолейторда донга ишлов бериш технологик жараёни куйидагича амалга оширилади. Дастлабки дон кабул мосламаси (7) ва юкориги гардиш тешиги оркали пастки гардиш юзасига тушади. Шундан сунг инерциянинг марказдан кочма кучи таъсири остида втулка ва корпуснинг кайтариш халкаси (8)га зарб билан урилади. Натижада зарарланган ва ейилган донлар синиб, ичидан чиккан зараркунандалар нобуд булади. Ишлов берилган дон корпуснинг ташки ва ички гилофлари орасидаги оралик канал (3)дан утиб, чикариш мосламаси (13) оркали машинадан чикарилади. Энтолейторнинг иш самарадорлиги доннинг зарарсизлантириш даражаси ва шикастланган дон микдори билан бахоланади. Бунда доннинг зарарсизлантириш даражаси 70 %дан кам булмаслиги ва шикастланган донлар микдори эса 1 % дан куп булмаслиги лозим.


12.8-расм. Р3-БЭЗ энтолейтори.
1 - оёкчалар; 2 - синч; 3 - халкали канал; 4 - втулка; 5 - корпус; 6 - гардиш; 7 - кабул мосламаси; 8 - кайтариш халкаси; 9 - вал; 10 - химоя тусиги; 11 - понасимон тасмали узатма; 12 - электродвигател; 13 - чикариш мосламаси.


Р3-БЭМ энтолейтори (12.9-расм). Унни идишсиз саклашдан олдин ундаги зараркунандаларни кириш учун мулжалланган. Машинанинг тузилиши ва ишлаш принципи Р3-БЭЗ энтолейторининг тузилиши ва ишлаш принципига ухшаш. Энтолейторда зараркунандаларни киришдан олинган самарадорлик 95...100 % ни ташкил килади. Р3-БЭМ энтолейторининг ротори муфта ва копкок ёрдамида бевосита электродвигателнинг валига уланган булиб, роторнинг айланиш частотаси Р3-БЭЗ никига нисбатан икки марта куп. Бошка фаркларини энтолейторларнинг техникавий тавсифлари келтирилган куйидаги жадвалдан англаб олиш мумкин.
12.3-жадвал.
Энтолейтор-стерилизаторларнинг техникавий тавсифи
┌──────────────────────────┬─────────┬────────┐
│ Курсаткичлар │ Р3-БЭЗ │ Р3-БЭМ │
├──────────────────────────┼─────────┼────────┤
│Унумдорлик, т/соат │ 9...15 │ 8...10 │
│Ротор диаметри, мм │ 430 │ 430 │
│Ротордаги втулкалар сони │ 80 │ 40 │
│Машина корпуси ва ротор │ │ │
│оралигидаги оралик, мм │ 40 │ 40 │
│Роторнинг айланиш частота-│ │ │
│си, айл/мин │ 1500 │ 3000 │
│Электродвигател куввати, │ │ │
│кВт │ 5,5 │ 5,5 │
│Габаритлари, мм: │ │ │
│ узунлиги │ 1000 │ 664 │
│ эни │ 668 │ 650 │
│ баландлиги │ 1239 │ 989 │
│Массаси, кг │ 260 │ 210 │
└──────────────────────────┴─────────┴────────┘


Р3-БЭР энтолейтори (12.10-расм). Махсулот валли дастгохдан утгандан сунг хосил булган ёрмача ва дунстларни кушимча майдалаш учун мулжалланган. Бу энтолейторнинг узига хос тузилиш конструкцияси унинг чуяндан яхлит килиб куйилган чаганоксимон корпуси (1)дан иборатдир.





Download 5.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling