12 маъруза. Пул-кредит сиёсати режа
Пул-кредит ва фискал сиёсатнинг ўзаро боклиқлиги
Download 29.46 Kb.
|
12-маъруза
12.3. Пул-кредит ва фискал сиёсатнинг ўзаро боклиқлиги
Пул кредит сиёсатиниг ишлаб чиқариш ҳамита таъсири биринчи параграфда таъкидланганидек пул таклифи ўзгаришининг фоиз ставкаси даражасига, фоиз ставкаси ўзгаришининг эса инвестиция ҳаражатлари ҳажмига (бу билан ялпи ҳаражатлар ҳажмига ҳам) ва ялпи ҳаражатлар ўзгаришининг ишлаб чиқариш яъни ялпи таклиф ҳажмига таъсири кўринишида босқичма-босқич рўй беради. Фоиз ставкасининг пул таклифи ўзгаришига тасирчанлиги, ёки инвестиция ҳаражатларининг фоиз ставкаси ўзгаришига тасирчанлиги паст бўлиши пул кредит сиёсатини амалга оширишда муаммоларни келтириб чиқаради. Пул-кредит сиёсати фискал ва савдо сиёсатлари билан чамбарчас боғлиқ. Агарда Марказий банк қайд қилинган валюта курсини сақлаб туришни мақсад қилиб қуйса мустақил (ички) пул сиёсатини олиб бориш мумкин бўлмай қолади. Чунки алмашинув курсини таъминлаб туриш учун валюта захираларини кўпайтириб ёки камайтириб туриш иқтисодиётда пул ҳажмига бевосита таъсир кўрсатади. Пул-кредит ва фискал сиёсатларни уйғунлаштириш билан боғлиқ қийинчиликлар ҳам мавжуд. Агарда ҳукумат иқтисодиётни давлат ҳаражатларини ошириш орқали қўллаб-қувватлашни амалга оширмоқчи бўлса, унинг муваффақиятли амалга ошиши кўпрок, пул-кредит сиёсатининг характерига борғлик. Чунки, бу мулжалланаётган ҳаражатлар қимматли қоғозлар (яъни, облигациялар)ни чиқариш эвазига амалга ошса, пулга бўлган талаб ошади ва натижада эса фоиз ставкалари кўтарилади. Бу эса инвестиция ҳаражатларининг камайишйга олиб келади. Ёки Марказий банк ҳукуматнинг юқоридаги сиёсатини қўллаб-қувватлаш учун пул таклифини маълум миқдорда кўпайтирса, пул қадрсизланиши мумкин. Умуман, барқарор пул-кредит сиёсати ҳукумат томонидан олиб бориладиган фискал сиёсатга ҳамма вақт ҳам мос келавермайди. Download 29.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling