12 маъруза. Пул-кредит сиёсати режа


Давлат узининг пул-кредит сиёсатида нималарга асосланади


Download 29.46 Kb.
bet2/3
Sana24.12.2022
Hajmi29.46 Kb.
#1057803
1   2   3
Bog'liq
12-маъруза

12.2. Давлат узининг пул-кредит сиёсатида нималарга асосланади

Пул-кредит сиёсати асосида иқтисодиётга пул-кредит сиёсатининг таъсир этиши жараёнларини ўрганувчи пул назарияси ётади. Ушбу назарияга икки хил ёндашувчи иктисодчилар ўртасида кўп йиллардан бери тортишувлар бўлиб келмоқда. Буларга неокейнсчилар назарияси ва замоновий пул миқдори назарияси тарафдорларини киритамиз. Ҳар икки назария тарафдорлари ҳам пул таклифининг номинал ЯММ га таъсирини инкор этмайдилар, аммо бу таъсирнинг аҳамиятига ҳар хил баҳо берадилар. Кейнсчилар фикрича, Монетар сиёсат юритишда фоиз ставкаси даражасига асосланиши, Монетаристлар фикрича эса, пул таклифининг даражасига асосланиши лозим. Кейнсчилар бозор иқтисодиётини тартибга солишда давлат аралашуви шарт деб ҳисоблашади, Монетаристлар эса уни ортиқча деб ҳисоблайдилар.


Кейнсчилар пул таклифининг ЯММга таъсирини қуйидаги кетма-кетликда амалга ошади деб ҳисоблашади: пул таклифининг ўзгариши фоиз ставкасининг ўзгаришига олиб келади, у эса ўз навбатида, инвестицияларга бўлган талабнинг ўзгариши орқали ишлаб чиқариш ҳажмига, яъни ЯММга таъсир этади. Монетаристлар эса пул миқдорининг ўзгариши билан ЯММ ўзгариши ўртасида якинроқ алоқа мавжуд; яъни, пул миқдорининг ўзгариши бевосита ЯММ ўзгаришига олиб келади деб ҳисоблашади.
Буни улар пулнинг миқдорий назарияси тенгламаси билан изоҳлайдилар:

М х V = Р х Y


Агар Р х Y = номинал ЯММ бўлса, унда тенгламани қуйидагича ёзиш мумкин бўлади:


М = ЯММ / V;


Бу ерда: М – пул таклифи;


V – пулнинг айланиш тезлиги ёки айланишлар сони;
Р – товар ва хизматларнинг ўртача баҳоси;
Y – реал ЯММ.
Бунда монетаристлар пулнинг айланиш тезлигини барқарор деб ҳисоблайдилар, кейнсчилар эса, аксинча, нобарқарор дейдилар.
Ҳозирда мавжуд бўлган монетаристик сиёсатнинг моделлари бу икки ёндашувни синтез қилган, яъни, бу ёндашувларнинг ижобий жиҳатларини қўшиб, ўзида акс эттиради. Пул кредит сиёсатининг узоқ муддатли мақсадларига эришиш учун монетаристик ёндашув кўпроқ ишлатилади. Шу билан бирга қисқа муддатли даврларда эса давлат фоиз ставкасига таъсир этиш усулидан воз кечмайди.
Давлатнинг пулга бўлган талаб ва таклифи ўзгариши борасидаги сиёсатини монетар сиёсат деб юритилади. Бу сиёсат монетаризм назариясига асосланади. Унинг бош ғояси иқтисодий ўсишни бозор механизми таъминлайди, бу механизмнинг асосий воситаси пул, деган хулосадан иборат. Пулга бўлган талаб ва таклифни олдинги параграфда кўрсатилганидек қуйидаги боғланишга асосланиб ўзгартириб турилиши тавсия этилади.

М х V = Р х Y


Бу тенглик бозор иқтисодиётидаги энг муҳим мувозанат бўлиб, унга асосланиб, қуйидаги боғланишларни аниқлаш мумкин:


Бозордаги баҳо пул массаси билан бозорга чиқарилган товар ва хизматлар қийматига боглиқ.

P* = м±


PY

Яъни, пул массаси бозорга чиқарилган товар ва хизматларнинг бозордаги баҳосини белгилайди. Агар:


1. Р* > 1 бўлса, пул талабга нисбатан кўп бўлади;
2. Р* < 1 бўлса, пул талабга нисбатан кам бўлади;
3. Р=1 бўлса, пул массаси билан товар ва хизматлар массаси тенглашади, яъни, бозор мувозанатлашади.
Биринчи ҳолда нарх ошган бўлади ва пул қадри пасаяди, иккинчи ҳолда эса аксинча, пул массаси камайган бўлади ва тўлов инқирози юзага келади.
Муомалада бўлиши зарур бўлган пул массаси товар ва хизматлар массаси билан пул ҳаракати – пул айланиш тизимига боғлиқ:

М = Р х Q / V;


Муомала учун зарур бўлган пул массасини давлат муомалага чиқаради ва у мамлакат давлат доирасида ҳаракат қилади. Муомалада товарлар билан таъминланмаган пулнинг пайдо бўлиши инфляцияни билдиради. Пул қадрсизланганда муомаладаги пул кўпайиб, унга нисбатан товар ва хизматлар камайиб кетади. Пул бирлигининг ҳарид кучи унга сотиб олиш мумкин бўлган товар ва хизматлар миқдоридан камаяди, натижада уларнинг баҳоси ўсади. Бу эса ўз навбатида пулнинг валюта курсини пасайтиради, чунки, унга нисбатан бошқа валютага кўпроқ товар сотиб олиш мумкин бўлади.
Давлат ўз ҳаражатларини қоплаш учун пул эмиссияспни амалга ошириб, уни кўпайтириб, муомалага киритиши мумкин. Лекин уни товар ва хизматлар массаси билан таъминлай олмаса пулнинг кадрсизланиши кучайиб боради. Демак, қоғоз пуллар олтинга, чет эл валютасига нисбатан қадрсизланади. Бинобарин, пул миқдори асосан ишлаб чиқариш ҳолатига, нархга, пул айланиши тизимига боғлиқ бўлиб, унга нисбатан давлат жиддий ёндашади. Иқтисодиётни тартибга солиш учун давлат муомаладаги пул миқдорини ўзгартириб, уни нормал ҳолга келтириб туради.
Марказий Банк бир вақтнинг ўзида ҳам пул массасини, ҳам фоиз ставкасини ўзгартирмасдан ушлаб тураолмайди. Пулга талаб ўсган ҳолатларда мақсад фоиз ставкасининг барқарорлигини таъминлаш бўлса Марказий Банк пул таклифини оширишга мажбур бўлади. Бу тадбир юмшоқ пул кредит сиёсати деб юритилади.
Пул массасининг кўпайиб кетишига йўл қуймаслик учун пул таклифини чеклаш сиёсатини қуўллаш фоиз ставкасининг кўтарилишига олиб келади ва бу сиёсат қаттиқ пул кредит сиёсати деб юритилади.
Агар пулга талаб инфляция тасирида кўпайса қаттиқ пул кредит сиёсатини қўллаш мақеадга мувофиқ бўлади. Мабодо пулга талаб ишлаб чиқариш ва даромадларнинг ўсиши оқибатида ошса юмшоқ пул кредит сиёсатини қўллаш ўринлидир.

Download 29.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling