12 маъруза. Пул-кредит сиёсати режа


Download 29.46 Kb.
bet1/3
Sana24.12.2022
Hajmi29.46 Kb.
#1057803
  1   2   3
Bog'liq
12-маъруза


12 МАЪРУЗА.ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИ
РЕЖА


12.1. Пул-кредит сиёсатининг мақсадлари ва воситалари
12.2. Давлат узининг пул-кредит сиёсатида нималарга асосланади
12.3. Пул-кредит ва фискал сиёсатнинг ўзаро боклиқлиги


12.1. Пул-кредит сиёсатининг мақсадлари ва воситалари

Пул-кредит сиёсати деганда, тўлиқ бандлик шароитида ялпи миллий маҳсулотни ишлаб чиқаришга инфляциянинг таъсирини камайтириш ёки бартараф этиш мақсадида муомаладаги пул миқдорини ўзгартиришга қаратилган чора-тадбирлар тушунилади. Пул кредит сиёсати давлат томонидан белгиланади ва уни Марказий Банк амалга оширади. Унинг ёрдамида ҳар қандай давлат мамлакатда иқтисодий барқарорликни таъминлаш вазифасини ҳаётга тадбиқ этади.


Пул кредит сиёсатини амалга оширишнинг пировард мақсадлари иқтисодий ўсиш, тўлиқ бандликни, баҳоларнинг ҳамда тўлов балансининг барқарорлигини таъминлашдан иборат.
Бу мақсадларга эришиш учун миллий валютани муомиладаги пул массаси, фоиз ставкаси ва миллий валюта алмашинув курсининг оптимал катталикларини таъминлаб туриш зарур бўлади. Бу вазифаларни амалга ошириш учун Марказий Банк қатор вазифалардан фойдаланади.
Пул-кредит сиёсатининг учта асосий воситаси ажратиб кўрсатилади:
1. Ҳисоб ставкаси;
2. Мажбурий захиралар нормаси;
3. Очиқ бозордаги операциялар.
Марказий банк улар ёрдамида пул ёки асосан банк депозитлари кўринишидаги пул массасига ёки фоиз ставкасига таъсир ўтказади, таклифини ўзгартиради ва шулар орқали пул-кредит муомаласини тартибга солиб туради.
Очиқ бозордаги операциялар – Марказий банк томонидан давлат облигацияларини (қимматли қоғозларни) тижорат банклари ва ахолидан ахолидан сотиб олиш ва уларга сотиш бўйича операциялардир. Марказий банк тижорат банкларидан ёки ахолидан бу қимматли қоғозларни сотиб олар экан, тижорат банклари захираларини сотиб олинган облигациялар миқдори ҳажмида кўпайтиради. Бу захиралар пул базасига киради, яъни юқори қувватли пуллар бўлганлиги учун пул таклифи мултипликатив кўпаяди. Марказий банк тижорат банклари ва аҳолига облигицияларни сотиш билан захираларни ҳамда тижорат банкларининг кредит бериш қобилиятини кенгайтиради. Бу ҳолда пул таклифи қисқаради.
Ҳозирда ҳамма мамлакатларда пул миқдорини тартибга солишда очиқ бозордаги операцияларни, яъни давлат қимматли қоғозларини таклиф қилиш усулидан кенг фойдаланилмоқда. Ушбу операцияларни Марказий банк асосан нуфузи катта банклар гуруҳи билан биргаликда амалга оширади.
Пул бозорида муомалада пул миқдори ортиқчалиги мавжуд деб фараз қиламиз. Табиийки, Марказий банк ортиқча пул массасини камайтиришга ҳаракат қилади. Бунинг учун, ўзида мавжуд бўлган ўзининг қимматли қоғозларини у очиқ бозорда – аҳоли ва банкларга таклиф этади, улар эса уни ҳарид қила бошлайдилар. Давлат қимматли қоғозларини (сотиш ёки ҳарид қилиш йўли билан) таклифи ошиб борган сари, унга бўлган баҳо пасаяди, ўз навбатида, унга бўлган фоиз (яъни, қимматли қоғозларни сотиб олганларга фоиз шаклида тўланадиган ҳақ) ошади, бу эса унга бўлган талабни оширади. Банклар ва аҳоли қимматли қоғозларни кўпроқ ҳарид қила бошлайди, пировард натижада банкларнинг захиралари қисқаради, ўз навбатида, бу ҳол пул таклифининг банк мультипликаторига тенг нисбатда қисқаришига, шунингдек, банк захираси ва пул таклифининг ортишига олиб келади. Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки ҳам пул кредит сиёсатини юритишда бу воситанинг ролини кескин оширишни мақсад қилиб олган.
Пул – кредит сиёсатини амалга оширишнинг муҳим воситалардан бири – бу, ҳисоб ставкаси сиёсатидир. Ҳисоб ставкаси ёки қайта молиялаш ставкаси деб Марказий банк томонидан тижорат банкларига бериладиган ссуданинг фоиз ставкаси тушунилади. Бу ссудаларни тижорат банклари айрим кўзда тутилмаган зарурат туғилганда ва молиявий аҳволи бу ставка бўлган ҳоллардагина оладилар. Ҳисоб ставкасининг пасайиши билан тижорат банкларида Марказий банкдан қўшимча захираларни олиш имкониятлари кенгаяди. Ўз навбатида, бу тижорат банкларининг захиралардан янги кредитлар бериш билан пул таклифини кўпайтиради. Яна шундай ҳоллар мавжудки, Марказий банк ҳисоб ставкасини кўтара бориб, тижорат банклари томонидан қўшимча захираларни олиш йўлидаги тўсиқларни бироз кўтаргандай бўлади ва кредитлар бериш бўйича уларнинг фаолиятини пасайтиради, шу йўл билан пул таклифини чеклайди. Агар ушбу ставка паст бўлса, унда тижорат банклари кўпроқ кредит олишга ҳаракат қиладилар. Натижада банкларнинг ортиқча захиралари ортиб боради ва муомаладаги пул массаси миқдорининг ошиб боришига олиб келади. Агарда ҳисоб ставкаси миқдори юқори бўлса, унда банклар камроқ кредит олишга, олганларини эса қайтариб беришга ҳаракат қиладилар, пировард натижада ортиқча банк захиралари қисқаради, муомаладаги пул миқдори камаяди.
Бу кўрсаткичлар даражаси турли мамлакатларда иқтисодий вазиятга қараб турлича мақсадда бўлади. Масалан иқтисодиётда турғунлик элиментлари кўрингач инвестицияларни қўллаш ва умуман иқтисодий фаолликни ошириш учун АКШ Федерал захира тизими ҳисоб ставкасини бир фоизгача қисқартирди.
Амалиётда, давлатлар ҳисоб ставкаси сиёсатини очиқ бозордаги операциялар сиёсати билан мувофиқлаштирилган ҳолда олиб боришга ҳаракат қиладилар.
Пул-кредит сиёсатини юритиш воситаларидан яна бири – бу, мажбурий банк захира меъёрини ўзгартириш сиёсатидир. Мажбурий захиралар – бу, кредит мақсадлари учун ишлатилмайдиган банк омонатларининг бир қисмидир. Улар мижозлар томонидан ўз омонатларини талаб қилиб олганда зарур бўлади. Захира нормаси икки асосий функцияни бажаради: банк ликвидлигини жорий тартибга солиш учун шароит яратади ва кредит эмиссиясини чеклайди. Марказий банк тижорат банклари Марказий банкда ушлаб туришга мажбур бўлган захираларнинг энг қуйи нормасини ўрнатади ва шу восита ёрдамида улар кредитлаш қобилиятига, имкониятига таъсир этади. Бу меъёр қанчалик юқори бўлса, ортиқча захиралар шунчалик кам ва тижорат банкларининг кредит бериш йўли билан «пулларни барпо этиш» қобилияти паст бўлади. Илк мажбурий захира нормалари АҚШ да 1865 йилда жорий килинган эди. Агар Марказий банк мажбурий банк захирасини камайтирса, ортиқча банк захиралари ортади, бу эса пул таклифининг мультипликацион ортишига олиб келади. Масалан, ушбу меъёр 25 % бўлса, унда банкка қуйилган 800 сумдан 200 сум мажбурий банк меъёрини ташкил этади. Бунда банк фақат 600 сум қарзга бериши мумкин бўлади. Энди фараз қилайлик, меъёр 10 % га туширилади, унда банк 720 сумни қарзга бериш имкониятига эга бўлади ва бошланғич пул таклифини 720 сумга оширади.
Мажбурий банк захираси меъёрини кўтариш ёрдамида давлат пул таклифини камайтиради. Зеро, бу банкларнинг ортиқча банк захиралари қисқаришига олиб келади. Пул-кредит сиёсатини ўтказишда бу восита бутун банк тизимининг асосларига таъсир этади. Турли мамлакатларда қўлланилаётган мажбурий захира нормалари турличадир. Юқори инфляция даражаси шароитида Жанубий Кореяда бу норма – 100 фоиз бўлган бўлса, Италияда – 25 фоизни, Японияда бор йўғи – 2.5 фоизни ташкил этади.
У кўпчилик мамлакатларда ўта зарур бўлган холлардагина қўлланилади. Масалан Буюк Британияда бу кўрсаткич мажбуриятларга нисбатан бор йўқ 45 фоиз холос. Ўзбекистон Республикасида мажбурий резерв нормаси 20 фоиз этиб тайинланган.
Пул кредит сиёсати воситалари албатта алоҳида-алоҳида ишлатилиши шарт эмас. Аксинча кўпинча бир неча восита бирданига қўлланилиши, яъни комплекс сиёсат ўтказиш амалиётда тез-тез учраб туради.
Хўш, пул-кредит сиёсатининг оқибатлари қандай? Давлат томонидан амалга ошириладиган пул-кредит сиёсати ЯММ, бандлик ва баҳолар даражасига бевосита таъсир кўрсатади. Фараз киламизки, иқтисодиётда ишлаб чиқариш қисқармоқда ва ишсизлар сони ортиб бормоқда. Бундай шароитда давлат Марказий банк орқали пул таклифини биз юқорида кўриб чиққан воситалар ёрдамида оширишга ҳаракат қилади. Натижада пул таклифи ўсади, фоиз ставкаси эса камаяди. Бу эса инвестицияларга бўлган талабни оширади ва ўз навбатида, ЯММ миқдорининг кўпайишига олиб келади. Бу билан давлат маълум даврда ўз мақсадига эришади, ишлаб чиқаришнинг орқага кетиши тўхтайди, ишсизлар сони камаяди, жамиятнинг даромадлари эса ошади.
Пул-кредит сиёсатининг оқибати тўғрисида гапирганда, бу сиёсатнинг қисқа муддатли ва узоқ муддатли оқибатларини фаркдаш керак. Агарда қисқа муддатли даврда давлат пул таклифини оширган ва бунинг натижасида ЯММ миқдори ўсишини paғбатлантирган ҳамда маълум даражада самарадорликка эришган бўлса, узоқ муддатли даврда эса бу чораларнинг самарадорлиги пасайиши мумкин.

Download 29.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling