12-маъруза. ЎСимликшунослик, чорвачилик ва паррандачиликда ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларида қЎлланиладиган нкрлатиш қурилмалари, уларни ҳисоблаш ва танлаш
Download 0.76 Mb.
|
12-O\'simlikshunoslik, chorvachilik va parrandachilikda hamda ishlab chiqarish jarayonlarida qo\'llaniladigan nurlatish qurilmalari,
Хайвон ва паррандаларни ИҚ нурлатиш учун қурилмалар
Нурлатиш қурилмаларида хайвонлар сақланадиган катаклар устида жойлаштириладиган ССПО1-250, ОРИ-1, ОРИ-2, ОВИ-1, «ЛатвИКО» ИҚ нурлатгичлари қўлланилади. Нурлатгичларнинг электр тармоқлари симларини ўрнатиш учун илгичлар орқали трубалар ѐки тросларга маћкамланади. БП-1 электробрудери полда боқиладиган 500…600 та жўжаларни иситишга мўлжалланган. Брудер (12.18-расм) конструкцияси ѓовак олти қиррали кесилган металл пирамида 7 шаклида бўлиб, полда ўрнатиш учун ўзгарувчан баландликда таянч 8 ва брудерни хонанинг шипига маћкамлаш учун тросли илгак 4 билан таъминланган. Брудернинг зонти тагида тўртта «қора» нурлатгичлар ўрнатилган бўлиб уларнинг хар бирининг қуввати 250 Вт бўлган трубкасимон электр қизтиргичлар 3 иборатдир. БП-1 брудернинг принципиал электр схемаси 16.2-расмда кўрсатилган. R1 ва R4 нурлатгичлар тенгелкали кўприк схемасига йиѓилган, Бирон бир ТЭН Лар куйганда ѐнадиган дарак бериш Л2 лампаси унинг диагоналига уланган. 12.18-расм. БП-1 брудер қурилмаси: 1-хароратни назорат қилувчи ўлчагич; 2-хароратни ростлагич; 3-ИҚ нурлатгичлар; 4- тросли илгич посангиси билан; 5-ТЭҚларни куйишидан дарак берувчи лампа; 6-ѐритиш лампаси; 7-корпус; 8-таянчлар 12.19-расм БП-1 брудерининг принципиал электр схемаси Брудер зонти тагидаги керакли бўлган харорат 2…30 гача аниқликда енгил буѓланадиган суюқлик силфони бўлган релесида ушлаб турилади. Харорат кўтарилганда силфондаги суюқлик буѓланади, силфон хажми ошади ва у МВ микроажраткичга таъсир этиб нурлатгичларни ўчиради. Харорат пасайганида тескари жараѐн содир бўлади, натижада нурлатгичлар уланади. Брудер зонти тагида Л1 ѐритиш лампаси ўрнатилган, у харорат режимини ўрнатиш пайтида П қайта қўшгич ѐрдамида ТЭҚларга параллел уланади ва ИҚ нурлатгичларни улаш ва ўчиришдан дарак берувчи сигнал лампа сифатида ишлаши мумкин. Брудернинг тўсиқлари зонт ости бўшлиѓини шамоллатиш учун деразалар билан таъминланган. БП-1 брудерининг қуввати 1,0 кВт. ИКУФ-1, ИКУФ-1М, «Луч» атоматлаштирилган қурилмалари қишлоқ хўжалиги хайвон ва паррандаларини бир вақтнинг ўзида ИҚ иситиш ва УБ нурлатишга мўлжалланган. Битта қурилманинг таркибига 40 нурлатгичлар ва бошқариш пулъти киради. Хар бир нурлатгич (12.20-расм) иккита ИКЗК-220-250 инфрақизил лампалари 1 ва битта ЛЭ 15 ( ѐки ЛЭО 15) эритем лампасидан 2 ва ишга тушириш аппаратлари 3дан иборат. ИКУФ қурилмасининг принципиал электр схемаси 12.21-расмда кўрсатилган. П1, П2 қайта улагичлар ѐрдамида хар бир нурлатгичнинг ИҚ лампаларига биронта иш режими берилади: фақат Л1 лампаси, фақат Л2 лампаси, Л1 ва Л2 лампалари тўлиқ тармоққа уланган, Л1 ва Л2 кетма-кет уланган ва хар бир лампа тармоқ кучланишининг ярмига уланади. П3 қайта улагич электродларини олдиндан қиздириб стартерли схемада импулсли ѐқиш бўйича уланган эритем лампасини бошқариш учун хизмат қилади. 12.20-расм. ИКУФ-1 нурлатиш қурилмасининг конструкцияси: 1-ИҚ лампа; 2-эритем лампа; 3-қайта қўшгичлари билан ИТА ѓилофи; 4 илгак; 5-химояловчи панжара. 12.21-расм. ИКУФ-1 нурлатгичини принципиал электр схемаси. 12.22-расм. «Луч» нурлатиш қурилма- сининг конструкцияси: 1-эритем лампа; 2-ИҚ лампа; 3-ИТА ѓилофи; 5-химоя панжараси. ИКУФ-1М нурлатиш қурилмаси ИКУФ-1 нурлатгичига ўхшаш, лекин герметик ишланган ва ИҚ хамда УБ лампаларни бошқариш учун қайта улагичлари йўқ. «Луч» нурлатиш қурилмасида (12.22-расм) эритем лампа 1 патронлари қотирилган холда бажарилган, инфрақизил лампалар 2 патронлари эса нурланаѐтган юза бўйлаб ИҚ нурланишни етарли талабларда олиш учун вертикалга турли бурчакларда ўрнатилиши мумкин. Хар бир автоматлаштирилган қурилманинг қуввати 520 Вт. ИКУФ-1 нурлатгичининг принципиал электр семаси 12.23-расмда келтирилган. Схеманинг куч қисми (12.23.а-расм) қурилмани улагич Р, автомат ажраткичлар АВ1, АВ2, икки гурух нурлатгичларнинг инфрақизил лампаларини улаш учун магнитли ишга туширгичлар МП1, МП2, икки гурух нурлатгичларнинг эритем лампаларини таъминловчи Тр1,Тр2 автотрансформаторларини улайдиган АВ3,АВ4 автомат ажраткичлар ва МП3, МП4 магнитли ишга туширгичлардан иборат. Гурух нурлатгичларини қўл режимида ишлашида С1,С2, П1…П4 кнопкалари билан қўлда, автаматлаштирилганида- икки программали вақт релеси билан РВ (12.23,б- расм) бошқарилади. Битта программа ИҚ манбаларини бошқариш учун ишлатилади, иккинчиси –УБ. Автамат ажраткичлар ѐрдамида ИҚ ва УБ манбаларининг хохлаган гурућини ишлашдан тўхталиши мумкин. 12.23-расм. ИКУФ-1 нурлатиш қурилмасининг принципиал электр схемаси: а-қурилманинг куч қисми схемаси; б-бошқариш схемаси. «Луч» қурилмасини бошқариш схемасига юқорида келтирилган аппаратуралардан ташқари инфрақизил нурланиш манбаларини таъминлаш кучланишини ўзгартирувчи ростлагич хам киради. Курилмаларнинг бошқариш шкафлари аппаратураларни чанг ва намдан сақлашни таъминловчи қотирмалар билан жићозланган. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling