12-маъруза. ЎСимликшунослик, чорвачилик ва паррандачиликда ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларида қЎлланиладиган нкрлатиш қурилмалари, уларни ҳисоблаш ва танлаш


§12.3 Хайвон ва паррандаларни ультрабинафша нурлатиш учун харакатланувчан қурилмалар


Download 0.76 Mb.
bet4/12
Sana08.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1445150
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
12-O\'simlikshunoslik, chorvachilik va parrandachilikda hamda ishlab chiqarish jarayonlarida qo\'llaniladigan nurlatish qurilmalari,

§12.3 Хайвон ва паррандаларни ультрабинафша нурлатиш учун харакатланувчан қурилмалар.


УО-4 механизациялашган нурлатиш қурилмаси қишлоқ хўжалиги хайвонларини оѓилхоналарда ѐки станларда боқиш даврида УБ нурлари билан нурлатишга мўлжалланган. Қурилманинг конструкцияси 12.2-расмда кўрсатилган.
УО-4 нурлатиш қурилмасининг принципиал электр схемаси 12.3- расмда кўрсатилган, техник тавсифлари 12.3-жадвалда келтирилган.




12.2-расм.УО-4 нурлатиш қурил- маси: 1-йўналтирувчи сим; 2-қурилма осиладиган трос; 3-роликли карета; 4-ДРТ 400 лампали нурлатгич; 5-бошқариш шкафи; 6-нурлатгич- ларни таъминлаш кабели; 7-узатма- лар станцияси.
12.3-расм. УО-4 нурлатиш қурилма- сининг принципиал электр схемаси.

УОК-1 ўзи юрар қурилма кўп ярусли панжарали қафасларда боқилаѐтган товуқларни ультрабинафша нурлари билан нурлатишга

мўлжалланган. Қурилма (12.4-расм) 0,27 кВт қувватли асинхрон мотор билан харакатлантириладиган шассидан иборат. Электромотор узатиш нисбати 1:841 бўлган редуктор ва занжирли узатма орқали шасси ѓилдирагини айлантиради, у панжарали қафас батареялар қаторлари орасида озуқа тарқатгичнинг изидан юради.
Қурилма тўрт толали эгилувчан кабел орқали электр токи билан таъминланади, у шассидаги бункерга жойлашган бўлиб ўша электр мотор билан харакатланувчи механизмга ўралади ѐки узатилади. Шассига вертикал штанга ўрнатилган бўлиб унга ДРТ 400 лампали иккита нурлатгич махкамланган. Уларни штангада жойлашиш баландлигини ўзгартириш мумкин. Лампалар ва электромоторни бошқариш аппаратураси қурилманинг корпусида жойлаштирилган.
Қурилма панжарали қафас батареялар орасида харакатланиб йўлакнинг икки томонидаги панжараларда жойлашган товуқларни нурлантиради. УОК- 1 қурилмасининг электр схемаси 12.5-расмда кўрсатилган.


12.4-расм. УОК-1 товуқларни нурла- тиш учун қурилма:
1-ўзи юрар шасси; 2-электромотор орқали юргазувчи ѓилдиракга ва кабелни ўровчи қурилмага харакат узатувчи узатма; 3-ДРТ 400 лампали нурлатгичлар; 4-штанга; 5-бошқа- риш панели; 6-охирги ажраткичлар.
12.5-расм. УОК-1 қурилмасининг принципиал электр схемаси.

Электрмотор ва нурлатгичларнинг бошқариш аппаратураси шассига жойлаштирилган бўлиб, у қурилмани таъминотини уловчи В қўшгичдан, П1…П4 сақлагичлардан, қурилмани қўлда тўѓридан-тўѓри ва тескари юргазувчи, КПВ ва КПН кнопкалари орқали бошқариладиган МПВ, МПН магнит ишга туширгичларидан, Д дросселидан, С сиѓимидан ва лампаларни улаш учун КПЛ кнопкаси каби элементлардан иборат. Шассининг олдинги қисмида электр моторни орқага айлантирадиган КВВ охирги ажраткич

ўрнатилган, унинг орқа қисмида эса–шассини тўхтатиш ва қурилмани иш йўли тугашида лампаларни ўчириш учун КВС ва КВЛ ажратгичлар мавжуд.
УОК-1 нурлатиш қурилмасининг техник тавсифлари 12.3-жадвалда келтирилган.

12.3-жадвал



Қурилма тури

Харакатланувчи нурлатиш қурилмаларининг техник тавсифлари

Тармоқ кучла- ниши



Номи- нал қувват, кВт

Нурланиш манбаси- нинг
тури

Нурла- ниш манба- сининг
сони

Нурлатгич
-лар харакат тезлиги, м/с

Хизмат кўр- сатилаѐтган хонанинг максимал
узунлиги, м

УО-4

380/220

2,0

ДРТ 400

4

18,0

90

УОК-1

380/220

1,5

ДРТ 400

2

43,8

-


Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling