12-маъруза. ЎСимликшунослик, чорвачилик ва паррандачиликда ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларида қЎлланиладиган нкрлатиш қурилмалари, уларни ҳисоблаш ва танлаш


§12.4. Ультра бинафша нурланишни миқдорлаш


Download 0.76 Mb.
bet7/12
Sana08.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1445150
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
12-O\'simlikshunoslik, chorvachilik va parrandachilikda hamda ishlab chiqarish jarayonlarida qo\'llaniladigan nurlatish qurilmalari,

§12.4. Ультра бинафша нурланишни миқдорлаш.


Нурланишни аниқ миқдорлаш-оптик нурлар энергиясини ишлатиш билан боѓлик технологик жараѐнлар режимини оптималлигини керакли шартидир.
Ултрабинафша нурларни тирик организмларга таъсири, унинг сифати ва сонига боѓлиқ бўлиб, яхши, ѐмон ва халок этувчи бўлиши мумкин. Тавсия этилган миқдордан кам нурланиш иқтисодий томондан самарали эмас, шунинг билан бирга хайвонларни ортиқча нурланиши ћам зарар келтиради, чунки маћсулдорлик камаяди.
УБ нурланиш – тирик организмларнинг энг нозик жараѐнларига таъсир этувчи кучли фактор, шунинг учун «Чорвачилик ва паррандачиликда ультрабинафша нурларни қўллаш бўйича тавсияномалар»да келтирилган нурланиш миқдорини ушлаб туриш зарур. УБ нурланишни миқдорлашда тавсияномада кўрсатилган нурланиш давомийлигига кўр-кўрона эргашиш керак эмас, улар маълум бир техник воситага ва нурланиш шароитига мўлжалланган бўлиб, тақрибий ћисобланган. Нурланиш давомийлиги аниқ дастлабки маълумотлар: нурлатгич ва нурланиш манбаининг тури, нурлатгичдан нурланиш объектигача бўлган масофа, манбаниг нурланиш оқими ѐки ћисобланаѐтган юзада нурланишни ўлчаш натижалари асосида ћисобланиши керак.
Шуни таъкидлаш керакки нурланиш манбаига таъминлаѐтган тармоқдаги кучланиш оѓиши ва атроф мухитнинг кўп факторлари таъсир кўрсатади. Паст босимли газразряд лампалар нурланишига ўраб турган ћаво харорати жуда сезиларли таъсир кўрсатади(12.9-расм). Бу лампаларнинг энг катта оқими хаво харорати 20 С атрофида бўлганда кузатилади. Харорат 35 С га кўтарилганда ѐки 7 С га пасайганида нурланиш оқими 12…15% камаяди.

12.9-расм ЛЭ-30 лампасининг нурла- ниш оқимини ўраб турган хароратга боѓликлиги
12.10-расм. Эритем лампаларининг нурланиш оқимини ѐниш давомий- лигига боѓликлиги.

Нурлатгичларнинг нурланиш оқимига хоналарнинг чангланганлиги тескари таъсир этади. Агрозоотехник талаблар манба ва нурлатгичларни бир ойда камида бир марта чангдан тозалаб туришни тақозо этади, аммо бунда чангланиш туфайли нурланиш оқими 25…30% гача аста-секин камайиб кетади (12.11-расм).

12.11-расм. Чангдан тозаланмаган эритема лампаларининг нурланиш оқимини иш давомийлигига боѓликлиги.


Иш муддати даврида нурланиш оқимини пасайиши паст хамда юқори босимли газразряд лампаларга таълуқлидир (12.10-расм). ЛЭ30 ва ДРТ 400 лампалари 1000 соат ѐниш даврида нурланиш оқимини бошланѓич қийматидан 50% гача камаяди.
Кучланишнинг оѓиши манбаларнинг нурланиш оқимини, фақат сонини эмас, балки сифатини хам ўзгартиради. Шунга кўра тармоқ кучланиши 10% га камайганда хайвон ва паррандаларни нурлатиш давомийлигини 20…40% га кўпайтириш керак.
Чорвачилик ва паррандачилик технологик жараѐнларида оптик нурларни қўллаганимизда ультрабинафша ўлчов асбоблари: эрметрлар, эрдозиметрлар, бактметрлар ва бошқалар нурланиш миқдорини ўлчаб беришда мухим рол ўйнайди.
Стационар қурилмаларнинг эритма нурлатилганлигини назорат нуқталарида олиб бориш керак ва унинг қийматини камайиб борса, унда қурилманинг ишлаш вақти ошириб борилади. Хозирги вақтда барча нурлатиш қурилмаларини ишлаши ва унинг бошқарилиши автоматлаштирилган.



Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling