12-мавзу. Банкларнинг келиб чиқиши ва банк тизими


Download 44.25 Kb.
bet1/3
Sana22.04.2023
Hajmi44.25 Kb.
#1380045
  1   2   3
Bog'liq
12-мавзу. Банкларнинг келиб чи иши ва банк тизими


12-мавзу. Банкларнинг келиб чиқиши ва банк тизими


12.1. Банкларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган тарихий шарт-шароитлар.
12.2. Банкларнинг турлари ва улар фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари. Банк тизими ва унинг элементлари.

12.1. Банкларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган тарихий шартшароитлар.
Банклар пайдо бўлишининг асоси бўлиб товар-пул муносабатларининг ривожланиши хисобланади. Товар-пул муносабатларининг бўлиши вауларнинг ривожланиб бориши барча ижтимоий-иқтисодий тўзумларда банкларнинг хам бўлишини такозо килади.
Банклар ўрта асрларда пулдорлар томонидан пулни қабул қилиш ва бошқда давлат, шахар пулига алмаштириб бериш асосида келиб чиққан. Кейинчалик пулдорлар ўз бўш турган маблағларидан фойда олиш максадида уларни вактинча фойдаланишга маблағ зарур бўлган корхоналарга ссудалар беришган. Бу пул алмаштирувчи пулдорларнинг банкирларга айланишига олиб келган.
Банк сўзи италъянча “банcа” сўзидан олинган бўлиб “стол”, банкнота “пуллик стол” деган маънони англатади. Урта асрларда италиялик пулдорлар хамёнларидаги, идишлардаги монеталарни стол устида куйиб хисоб-китоб килганлар.
ХИИ асрларда Генуяда пул алмаштирувчиларни “банчерии” деб аташган. Агар пулдорлардан бирортаси ишончни окламаса ва ишига маъсулиятсизлик килса, у утирган стол синдириб ташланган ва уни “Вапсо ротто”, яъни банкрот деб аташган. Яъни, бизга маълум бўлган “банкрот” сўзи хам “банcа” сўзидан олинган.
Банклар пайдо бўлишининг бошлангич нуктаси бўлиб ХВИ асрда Флорентсия ва Венетсияда ташкил тсилинган кичик жиробанклар хисобланади.
Бу банклар асосан ўз мижозлари-савдогарларга хизмат килган, улар уртасида накд пулсиз хисоб-китобларни олиб борган. Бу банклар ўз мижозларини монеталар таркиби бузулишидан зарар кўришдан химоя қилишган. Улар зхисобларни маълум суммадаги Қимматбахо металлни ифодаловчи махсус пул бирлигида олиб боришган ўзларининг бўш пул маблағларинй жиробанклар давлатга карзга, шахарларга, чет эл савдогарларига ссуда берган. Англия банк тизими (ХВИ аср) юзага келган ва ривожланган биринчи давлат хисобланади. Англия банкирлари олтин (олтинни сақлаб бериш) билан шуғулланувчилар (масалан, биз Лондонда банк ишини илк бор ривожлантирган Чайлъд номли пулдорни айтиш мумкин) ва савдогарлардан келиб чиққан.
Қадимги Гретсияда пул алмаштирувчи одамларни “трапезида” (грекча-стол), Қадимги римда “менсарилар” (лотинча-стол) деб аташган.
Дастлабки банклар валюта айирбошлаш оператсияларидан ташқари, одамларнинг пул бойликларини сақлаш ва омонатчиларга ҳисоб-китоб хизматлари кўрсатиш билан ҳам шуғулланганлар. Кейинчалик банкерлар шу нарсани тушиндики , банкда ҳаракасиз ётган пулларни маълум фоиз эвазига бериб даромад олиш мумкин. Шу тариқа банкларнинг кредит оператсиалари пайдо бўлган.
Банкларнинг келиб чикиши ва ривожланиш ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатлар ва талабларнинг ошиши, савдо капитали айланишининг тезлашуви билан боғлиқ бўлган. Натурал хужалик муносабатларининг тугаши савдо-сотик муносабатларининг ривожланиши пуллик хисобкитоблар олиб боришга, кредитнинг ривожланишига ёъл очди. Ишлаб чиқаришни ривожлантириш ёлланма мехнатни жалб килишга олиб келган. Ёлланма мехнат учун хақнинг пул шаклида тўланиши, доимий пул айланишини юзага келтирди. Пул айланишини эса банк томонидан бошкариш зарур эди. Шундай килиб, банклар фаолият кўрсата бошлади ва улар маблағларни йиғиш ва тақсимлаш орқали ссуда капитали харакатини бошқара бошлади. Ссуда капиталистидан фарқли ўлароқ банкир тадбиркор сифатида иш олиб борган.
Агар саноат соҳасидаги пулдор ўз капиталини саноатга, савдогар ўз маблағини савдога қўйса, банкир ўз капиталини банк ишига қўяди. Ссуда капиталисти асосан ўзининг бўш капиталини қарзга берса, банкирлар асосан четдан жалб қилинган маблағларга таянади. Ссудага маблағ берувчи пулдорнинг даромади ссуда фоизи бўлса, банкирнинг даромади банк фойдаси ҳисобланади. Банклар корхона, ташкилот, давлат муассасалари, аҳоли бўш пулларини жалб қилиш орқа-ли катта ҳажмдаги капитални ўз қўлларида жамлайдилар ва даромад келтирувчи капитал ҳаракатини бошқариб борадилар. Банкларнинг йириклашуви ва улар фаолиятининг такомиллашуви уларнинг махсус корхоналар – кредит муассасаларига айланишига олиб келади.
Шундай қилиб, банк фаолияти халқ хўжалиги мавжуд бўлган бўш маблағларни жалб қилиш ва ссуда капиталини тақсимлашни ўз ичига олади. Банк ўз фаолияти давомида маълум даромадга эга бўлади. Бу даромад банк жалб қилган ресурсларга ёъналтирилган фоиз ва жойлаштирган ресурслар бўйича оладиган фоиз ўртасидаги фарқдан иборат бўлади.
Банклар фаолияти ривожланишига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади:

  • Давлат ва аҳоли томонидан банкларга бўлган ишончнинг ортиши уларнинг ихтиёридаги вақтинча бўш пул маблағларни банкка жалб қилиш имконини беради. Кейинчалик ишлаб чиқарувчи кохоналар ҳам ўз пул маблағларини депозит сифатида банкларга жойлаштира бошлади

  • ХВИ асрда Америкадан эвропага жуда катта миқдорда олтин ва кумушнинг кириб келиши Италия ва Голландия банкларининг монополиясига барҳам берди. Натижада эвропада банклараро рақобат шаклланди.

  • Банклар фаолияти ривожланиб бориши билан улар эндигна қимматли қоғозлар бзорида пайдо бўлган. Шу тариқа банкларнинг янги оператсиялари пайдо бўлди.

  • Банклар ўзининг спитсифик яъни “ўзига хос” хусусиятига кўра миллий тўлов тизимининг таянчига айлантирилди. Энди иқтисодиётдаги барча тўловлар банклар орқали ўтадиган бўлди. Бу банкларнинг иқтисодиётдаги мавқеини кескин оширди.

Биринчи Марказий банк 1650-йилда Шветситанинг Рикс банки;
1694-йилда Англия Марказий банки;
1800-йилда Франсия Марказий бани;
1893-йилда Италия Марказий банки ;
1913-йилда АҚШ федерал захира тизими ташкил этилди.



Download 44.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling