12-мавзу. Бизнес-режанинг самарадорлигини баҳолаш
Бундай тамойиллардан бири
Download 135 Kb.
|
12 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Баҳолашнинг иккинчи тамойили
- Баҳолашнинг учинчи тамойили
Бундай тамойиллардан бири инвестиция қилинган капиталнинг пул оқими кўрсаткичи (cash flow) асосида қайтарилишига боғлиқ бўлиб, инвестиция лойиҳасини эксплуатация қилиш давомида амортизация ажратмалари ва соф фойда ҳисобига шакллантирилади. Бунда пул оқими кўрсаткичи инвестиция лойиҳасининг ҳар бир йили бўйича алоҳида ёки ўртача йиллик кўрсаткич сифатида баҳоланиши лозим.
Баҳолашнинг иккинчи тамойили инвестиция қилинувчи капитални ҳам, пул оқимлари миқдорини ҳам пул маблағларининг ҳозирги қийматига келтиришдир. Бир қарашда инвестиция қилинувчи маблағлар доимо ҳозирги қийматида акс эттирилган бўлади, чунки пул оқимлари шаклида уларни қайтариш муддатидан анча олдин киритилади. Ҳақиқатда эса бундай эмас – инвестициялаш жараёни кўп ҳолларда бир вақтнинг ўзида эмас, балки бир нечта босқичда амалга оширилади. Шу сабабли биринчи босқичдан ташқари келгусида инвестиция қилинувчи барча суммалар пул маблағларининг ҳозирги қийматига келтирилиши лозим бўлади. Худди шу тарзда пул маблағлари оқими ҳам ҳозирги қийматга келтирилади. Баҳолашнинг учинчи тамойили турли инвестиция лойиҳалари учун пул оқимларини дисконтлаш жараёнида дифференцияланган фоиз ставкасини (дисконт ставкасини) танлаш ҳисобланади. Юқорида айтиб ўтилганидек, инвестициялардан олинувчи даромад ҳажми (реал инвестициялашда бундай даромад вазифасини пул оқимлари бажаради) қуйидаги тўрт омил асосида шакллантирилади: ўртача реал депозит ставкаси; инфляция суръати (ёки инфляция мукофоти); таваккалчилик мукофоти; паст ликвидлик учун мукофот. Шу сабабли таваккалчилик даражаси турлича бўлган иккита инвестиция лойиҳасини таққослашда турлича фоиз ставкали дисконтлаш қўлланиши лозим (юқори фоиз ставкасидан таваккалчилик даражаси юқори бўлган лойиҳаларда фойдаланиш лозим). Худди шу тарзда умумий инвестициялаш даври (инвестициялар ликвидлиги) ҳар хил бўлган инвестиция лойиҳалари учун юқори фоиз ставкаси амалга ошириш муддати узоқроқ бўлган лойиҳаларда қўлланиши керак. Ва ниҳоят баҳолашнинг тўртинчи тамойили баҳолаш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда дисконтлаш учун фойдаланилувчи фоиз ставкалари вариацияси ҳисобланади. Инвестициялар самарадорлигининг турли кўрсаткичларини ҳисоблашда дисконтлаш учун танлаб олинувчи фоиз ставкаси сифатида қуйидагилардан фойдаланиш мумкин: ўртача депозит ёки кредит ставкаси; инфляция даражаси, таваккалчилик даражаси ва инвестициялар ликвидлигини ҳисобга олган ҳолда инвестициялар даромадлилигининг индивидуал нормаси; бошқа инвестиция турлари бўйича даромадлиликнинг муқобил нормаси; жорий хўжалик фаолияти бўйича даромад нормаси. Download 135 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling