12-мавзу: Бюджет ташкилотларида товар(иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш ва сотиш ҳисоби
Илмий-тадқиқот ишларининг сарфлар ҳисоби
Download 393 Kb. Pdf ko'rish
|
12 -Бюд таш товар иш хиз и ч харажат хис
Илмий-тадқиқот ишларининг сарфлар ҳисоби
Бюджет муассасалари ташкилот ва корхоналар билан шартномалар асосида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини бажаришлари мумкин. Шартнома тузиш вақтида бажарилиши лозим бўлган ишга тааллуқли барча харажатлар ҳисобга олинади. Бундай ишлар бўйича сарфлар муассасани бюджетдан молиялаштириладиган харажатлардан алоҳида ҳисобга олинади. Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ҳисобга олиш вазифасига қуйидагилар киради: мавзу режалари, туда ва алоҳида мавзулар бўйича режаларнинг бажарилиши юзасидан ҳисоб ва назорат юритиш; илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари таннархини ҳисоблашни ўз вақтида ва ҳақиқий ишлаб чиқариш сарфларини тўла ёритиш; таннархни режадаги кўрсаткичларга риоя этилишини назорат қилиш ва ҳар бир мавзунинг молиявий натижаларини аниқлаш; буюртмачилардан шартнома бўйича бунакларни ўз вақтида олиниши ва тадқиқотчиларга ишлари учун бўнакларни бериш ва ўз вақтида ёпилиши устидан назорат; Иқтисод режимини амалга ошириш, меъёр даражасидаги миқдордан ортиб кетиши сабабларини аниқлаш; келажакда таннархни камайтириш имкониятларини аниқлаш; халқ хўжалигига ишларни тадбиқ қилиш устидан назорат. Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари бўйича ташкил топадиган қиймат бўйича сарфлар тасдиқланган мавзулар режаси асосида гуруҳланади. Бу гуруҳланиш таннархга қўшиладиган сарфлар даври ва турлари, сарфлар пайдо бўлган жойлар ва ишларнинг тури, молиялаштириш манбалари бўйича амалга оширилади. Илмий-тадқиқот ва тажриба- конструкторлик сарфлари бир турдаги Иқтисодий элементлар ва калькуляция моддалари бўйича гуруҳланиб ҳисобга олинади. Иқтисодий элементлар бўйича гуруҳлаш сарфларнинг пайдо бўлган жойини кўрсатмасдан бир турга кетган ишлаб чиқариш сарфларининг ҳаммасини аниқлашга мўлжалланган. Элементлар номенклатураси ҳамма илмий ташкилотлар учун ягонадир. Улар илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари сарфлари ҳисоботини тузишга ишлатилиб, тармоқ ва халқ хўжалиги бўйича барча маълумотларни йиғиш учун хизмат қилади. Илмий-тақиқот ва тажриба-конструкторлик ишларининг сарфлари таннархга қўшилиш усулларига қараб тўғри ва эгри сарфларга ажратилади: Download 393 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling