12-мавзу: Бюджет ташкилотларида товар(иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш ва сотиш ҳисоби
Download 393 Kb. Pdf ko'rish
|
12 -Бюд таш товар иш хиз и ч харажат хис
12-мавзу: Бюджет ташкилотларида товар(иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш ва сотиш ҳисоби. Режа: 12.1.Бюджет ташкилотларида товар(иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобини ташкил этишнинг мақсади ва вазифалари. 12.2.Бюджет ташкилотларида товар(иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобини ташкил этиш. Товар(иш, хизмат)лар калькуляцияси. 12.3.Товар(иш, хизмат)ларни сотиш ҳисоби. 12.4.Товар(иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобдан чиқариш тартиби. 12.1.Бюджет ташкилотларида товар(иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобини ташкил этишнинг мақсади ва вазифалари. Бюджет муассасаларида бюджетдан ташқари маблағлар томорқа хўжаликлари даромадларидан, ишлаб чиқариш (ўқув) устахоналари, ўқув- тажриба хўжаликлари, босмахоналар, шартнома бўйича бажарилган конструкторлик, илмий-тадқиқот ишларидан, материалларни қайта ишлаш ва тайёрлашдан келадиган даромадлардан шаклланади. Болалар уйлари ва алоҳида режимдаги мактабларда ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари шу ерда тарбияланувчиларни махсус ишлаб чиқариш тури бўйича меҳнат қилишга тайёрлаш учун хизмат қилади. Бу устахоналар ва мутахассисликларнинг йўналиш турини халқ таълими бўлимлари ҳар бир муассаса бўйича маҳаллий шароит ва имкониятлардан келиб чиқиб аниқлайдилар. Муассасалар қошидаги ишлаб чиқариш устахоналари бюджет ҳисобидан ажратмалар ва маҳсулотларни сотишдан тушган тушумлар ҳисобидан молиялаштирилади, материаллар, асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминланади. Муассасалар қошидаги ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари тасдиқланган режа асосида буюртмачиларнинг материаллари ҳисобидан ҳам ишларни бажаришлари мумкин. ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари харажатларига маблағлар сметада тасдиқланган ишлаб чиқариш молия режаси асосида қатьий равишда сарфланади. Олинган фойда жиҳозлар сотиб олишга, сметада тасдиқланган доирада хўжалик қурилишларини амалга оширишга, муассасанинг маданий-маиший хизматини ва ўқувчиларни бюджет ажратмасидан ташқари овқатланишларини яхшилашга, уларни мукофотлашга сарфланади. Махсус маблағларнинг сметалари бўйича маҳсулотлар ишлаб чиқаришга доир операцияларнинг ҳисоби учун бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобининг счётлар рўйхатида қуйидаги иккинчи тартибли счётлар тайинланган: 30 - "Ишлаб чиқариш (ўқув) устахоналарининг буюмлари" счёти 31 - "Ёрдамчи (ўқув) қишлоқхўжаликларининг маҳсулотлари" счёти 32 050 - "Ёш чорва моллари ва бўрдоқига боқилаётган моллар" счёти 80 - "Ишлаб чиқариш (ўқув) устахоналарининг харажатлари" счёти 81 -"Ёрдамчи (ўқув) қишлоқхўжаликларинингхаражатлари" счёти 82 - "Шартнома асосида бажарилаётган илмий-тадқиқот ишларининг харажатлари" счёти 083-"Экспериментал қурилмаларни тайёрлаш харажатлари" счёти 084 - "Материалларни тайёрлаш ва қайта ишлаш харажатлари" счёти 210- "Тақсимланадиган харажатлар" счёти 212 -"Махсус маблағлар бўйича харажатлар" счёти 246 - "Ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожлантириш фонди" счёти 280 - "Ишлаб чиқариш (ўқув) устахоналарининг буюмларини сотиш" счёти 281 -"Ёрдамчи (ўқув) қишлоқ хўжаликларининг маҳсулотларини сотиш" счёти 282 - "Шартнома асосида бажарилган илмий-тадқиқот ишларини сотиш" счёти 400 - "Махсус ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича даромадлар" счёти 410-"Фойда ва зарарлар" счёти. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг таннархини аниқлаш Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобининг асосий вазифаси ҳисобланади. Бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқарадиган хўжаликлардаги барча харажатлар бевосита харажатлардир. Маҳсулотларнинг бир нечта турлари бўлганда устама харажатлар аввало 210 - "Тақсимланадиган харажатлар" счётида ҳисобга олинади ва ҳар ойда ёки йилнинг охирида маҳсулотларнинг турлар бўйича харажатлар счётларига ўтказилади. Устама харажатлар, муайян шароитларга қараб, ишлаб чиқарувчи ишчиларнинг меҳнат ҳақига ёки сарфланган материаллар, ёки бевосита харажатлар жамига мутаносиб равишда тақсимланади. Тайёр маҳсулотлар омборга қабул қилиш далолатномаси ёки қабул қилиш юк хатига асосан кирим қилинади. Download 393 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling