12-мавзу: Бюджет ташкилотларида товар(иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш ва сотиш ҳисоби


Бюджет ташкилотларида товар(иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш


Download 393 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/10
Sana21.11.2023
Hajmi393 Kb.
#1793199
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
12 -Бюд таш товар иш хиз и ч харажат хис

12.2.Бюджет ташкилотларида товар(иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш 
харажатлари ҳисобини ташкил этиш.
Ишлаб чиқариш (ўқув) устахоналарининг харажатлари ва ишлаб 
чиқарилган тайёр буюмлар ҳисоби. Ишлаб чиқариш (ўқув) устахоналарида 
тайёр буюмлар чиқариш ҳамда нашр этилган босма маҳсулотларни ишлаб 
чиқариш билан боғлиқ бўлган харажатлар 080 - "Ишлаб чиқариш (ўқув) 
устахоналарининг харажатлари" счётида ҳисобга олинади. Буюмларни 
тайёрлаш, босма маҳсулотларни нашр этиш ва хизматларни кўрсатиш бўйича 
барча харажатлар 080-счётнинг дебетида қайд этилади, бу счётаинг кредитда 
эса тайёр буюмларни ва босма маҳсулотларни ҳақиқий таннархи бўйича 
бюджет ташкилотининг омборига кирим қилиниши қайд этилади. 
Харажатлар ҳақидаги ҳисоб маълумотлари асосида калькуляция тузиш йўли 
билан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг ҳақиқий таннархи аниқланади. 
Харажатларнинг аналитик ҳисоби буюмларнинг турлари бўйича ва 
харажатларнинг моддалари бўйича кўп устунли 283-шаклдаги карточкаларда 
юритилади. 


Ишлаб чиқариш (ўқув) устахоналарида тайёр буюмларни ишлаб 
чиқариш билан боғлиқ бўлган харажатлар суммасига қуйидаги бухгалтерия 
проводкаси тузилади: 
дебет 080 - "Ишлаб чиқариш (ўқув) устахоналарининг харажатлари" 
счёги 
кредит 060 - "Ўқув, илмий ва бошқа мақсадлар учун материаллар" 
счёти 
кредит 063 - "Хўжалик материаллари ва идора буюмлари" счёти 
кредит 064 - "Ёнилғи, ёқилғи ва мойлаш материаллари" счёти 
кредит 066 - "Идишлар" счёти 
кредит 069 - "Машина ва ускуналар учун эҳтиёт қисмлар" счёти 
кредит 175 - "Ягона ижтимоий тўлов" счёти 
кредит 178 - "Бошқа дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар" 
счёти 
кредит 180 - "Ишчи ва хизматчилар билан ҳисоб-китоблар" счёти. 
Бюджет ташкилотининг омборига тайёр буюмлар ва тайёр босма 
маҳсулотлари кирим қилинганида қуйидаги бухгалтерия проводкаси 
тузилади: 
дебет 030 - "Ишлаб чиқариш (ўқув) устахоналарининг буюмлари" 
счёти 
кредит 080 - "Ишлаб чиқариш (ўқув) устахоналарининг харажатлари" 
счёти. 
Ишлаб чиқариш (ўқув) устахоналари томонидан ишлаб чиқарилган 
тайёр буюмларни ҳамда тайёр босма маҳсулотлар ва кўрсатилган 
хизматларни сотиш 280 - "Ишлаб чиқариш (ўқув) устахоналарининг 
буюмларини сотиш" счётида ҳисобга олинади. Сотилган буюмлар ҳамда 
тайёр босма маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматларни сотиш баҳосидаги 
суммалари 280 - счётни кредитидан қайд қилинади, бу счётнинг дебетида 
сотилган буюмлар ҳамда тайёр босма маҳсулотлар ва кўрсатилган 
хизматларнинг ҳақиқий таннархи қайд қилинади. Йил тугагандан кейин 
сотиш натижалари аниқланади ва улар 410 - "Фойда ва зарарлар" счётида 
ҳисобга олинади. Ишлаб чиқариш (ўқув) устахоналарининг буюмлари 
сотилишининг аналитик ҳисоби кўп устунли 283- шаклдаги карточкаларда 
юритилади. 
Тайёр буюмлар, тайёр босма маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлар 
сотилганида қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади: 
дебет 280 - "Ишлаб чиқариш (ўқув) устахоналарининг 
буюмларини сотиш" счёти кредит 030 - "Ишлаб чиқариш (ўқув) 
устахоналарининг буюмлари" 
счёти. 
Тайёр буюмлар, тайёр босма маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматларни 
сотиш натижасининг суммаси ҳисобот йили тугагандан кейин: 
а) 
Агар тайёр буюмларни, босма маҳсулотларни ва кўрсатилган 
хизматларни сотиш натижасида фойда олинган бўлса, қуйидаги бухгалтерия 
проводкаси тузилади: 


дебет 280 - "Ишлаб чиқариш (ўқув) устахоналарининг буюмларини 
сотиш" счёти кредит 410 - "Фойда ва зарарлар" счёти 
б) 
Агар тайёр буюмларни, босма маҳсулотларни ва кўрсатилган 
хизматларни сотиш натижасида зарар кўрилган бўлса, қуйидагича 
бухгалтерия проводкаси тузилади: 
дебет 410 - "Фойда ва зарарлар" счёти 
кредит 280 - "Ишлаб чиқариш (ўқув) устахоналарининг буюмларини 
сотиш" счёти. 

Download 393 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling