12-мавзу: Бюджет ташкилотларида товар(иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш ва сотиш ҳисоби


Товар(иш, хизмат)ларни сотиш ҳисоби


Download 393 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/10
Sana21.11.2023
Hajmi393 Kb.
#1793199
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
12 -Бюд таш товар иш хиз и ч харажат хис

 
12.3.Товар(иш, хизмат)ларни сотиш ҳисоби.
 
Маҳсулотлар ишлаб чиқариш (ишлар бажаришхизматлар кўрсатишва 
уларни сотиш натижаси ҳисобидан бюджет ташкилотининг ривожлантириш 
фондини шакллантирилиши Ҳозирги пайтда пулли хизматларни кўрсатиш 
муҳим аҳамият касб этмоқда. 
Модомики, пулли хизматларни кўрсатиш умумтаълим мактаблари 
фаолиятининг нисбатан янги йўналиши бўлганлиги, унга ҳар доим ҳам 
керакли эътибор берилмаётганлигига сабаб бўлаяпти. Бир вақтнинг ўзида, 
бюджетдан молиялаштириш ҳажмларининг кичиклигинини инобатга олинса, 
пули хизматларни кўрсатиш умумтаълим мактаблари фаолиятининг 
истиқболли йўналишларидан бири ҳисобланади. 
Маҳсулот ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ҳамда ишлар бажаришга 
қилинадиган харажатлар ва уларнинг таннархини шакллантириш Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1 999 йил 5 февралдаги 54-сон 
“Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари 
таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги 
низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилади. 


Маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) жараёни билан 
бевосита ва билвосита боғлиқ бўлган коммунал хизматлар харажатлари
алоқа хизмати харажатлари ва бошқа харажатлар суммасига бюджет 
ташкилотида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади: 
Дебет 090 “Товар (иш, хизмат)ларга харажатлар”
Кредит 159 “Бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар” 
Маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) билан бевосита ва 
билвосита боғлиқ бўлган ходимларга ҳисобланган меҳнат ҳақи суммасига 
бюджет ташкилотида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади: 
Дебет 090 “Товар (иш, хизмат)ларга харажатлар” 
Кредит 1 73 “Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар”. 
Ҳисобланган иш ҳақи суммасига нисбатан ҳисоблаб чиқарилган ягона 
ижтимоий тўлов суммасига бюджет ташкилотида қуйидагича бухгалтерия 
проводкаси тузилади: 
Дебет 090 “Товар (иш, хизмат)ларга харажатлар” 
Кредит 1 61 “Ягона ижтимоий тўлов бўйича ҳисоб-китоблар” 
Ишлаб чиқарилган маҳсулот бюджет ташкилоти омборига кирим 
қилинганда, 
кирим қилинган маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи бўйича суммасига бюджет 
ташкилотида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади: 
Дебет 050 “Тайёр маҳсулот” Кредит 090 “ Товар (иш, хизмат)ларга 
харажатлар”. 
Ишлаб чиқариб бериладиган маҳсулотлар (бажариб бериладиган ишлар
кўрсатиладиган хизматлар) учун муайян бюджет ташкилоти билан харидор 
(буюртмачи) ўртасида шартнома тузилди, шартнома суммасига суммасига 
бюджет ташкилотида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади: 
Дебет 152 “ Харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар” 
Кредит 
200 
“Маҳсулот 
(иш, 
хизмат)лар 
реализацияси”. 
Ишлаб чиқарилган маҳсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат) харидорга 
(буюртмачига) юклаб жўнатилганда (топширилганда) юклаб жўнатилган 
маҳсулотнинг (топширилган ишнинг, кўрсатилган хизматнинг) таннарх 
бўйича суммасига бюджет ташкилотида қуйидагича бухгалтерия проводкаси 
тузилади: 
Дебет 200 “Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси” 
Кредит 050 “Тайёр маҳсулот”. 
Ишлаб чиқарилган маҳсулотни (бажарилган ишни, кўрсатилган хизматни) 
сотиш натижасида бюджет ташкилоти: 
а) агар фойда олган бўлса, у ҳолда бу фойда суммасига бюджет 
ташкилотида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади: 
Дебет 
200 
“Маҳсулот 
(иш, 
хизмат)лар 
реализацияси” 
Кредит 262 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари 
бўйича даромадлар” 
б) агар зарар кўрган бўлса, у ҳолда бу зарар суммасига бюджет ташкилотида 
қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади: 


Дебет 262 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси 
маблағлари бўйича даромадлар” 
Кредит 
200 
“Маҳсулот 
(иш, 
хизмат)лар 
реализацияси”. 
Харидор ва буюртмачилардан ўзаро тузилган шартномада белгиланган 
тўловлар келиб тушганда 
Дебет 122 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси 
маблағлари” 
Кредит 152 “Харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар”. 
Маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) жараёни билан 
бевосита ва билвосита боғлиқ бўлган коммунал хизматлар харажатлари, 
алоқа хизмати харажатлари ва бошқа харажатлар суммаси ривожлантириш 
жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилганда бюджет ташкилотида 
қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади: 
Дебет 159 “Бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар” 
Кредит 122 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари”. 
Маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) билан бевосита ва 
билвосита боғлиқ бўлган ходимларга ҳисобланган меҳнат ҳақи суммаси 
ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилганда 
бюджет ташкилотида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади: 
Дебет 173 “Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар” 
Кредит 122 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари”. 
Ҳисобланган иш ҳақи суммасига нисбатан ҳисоблаб чиқарилган ягона 
ижтимоий тўлов суммаси ривожлантириш жамғармаси маблағлари 
ҳисобидан тўлаб берилганда бюджет ташкилотида қуйидагича бухгалтерия 
проводкаси тузилади: 
Дебет 161 “Ягона ижтимоий тўлов бўйича ҳисоб-китоблар” 
Кредит 122 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари”. 
Маҳсулот ишлаб чиқариш (ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш) бўйича 
операцияларнинг аналитик ҳисоби ҳар бир ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш, 
хизмат) тури бўйича алоҳида ҳолда юритилади. 

Download 393 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling