12-мавзу: Бюджет ташкилотларида товар(иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш ва сотиш ҳисоби


Download 393 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/10
Sana21.11.2023
Hajmi393 Kb.
#1793199
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
12 -Бюд таш товар иш хиз и ч харажат хис

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Маҳсулотлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар 
кўрсатиш) ва уларни сотиш натижаси ҳисобидан бюджет 


ташкилотининг ривожлантириш фондини шакллантирилишига доир 
бухгалтерия проводкалари 
Маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) билан 
бевосита ва билвосита боғлиқ қилинган моддий харажатлар суммасига 
бюджет ташкилотида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади: 
Дебет 08 - «Ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадлар учун харажатлар»
счётининг тегишли субсчётлари ; 
Кредит 04 - «Асбоб-ускуналар, қурилиш материаллари, илмий-тадқиқот 
ишлари учун материаллар ҳамда ишлаб чиқарилган буюмлар ва 
маҳсулотлар» счётининг тегишли субсчётлари ёки 
Кредит 06 - «Материаллар ва озиқ-овқат маҳсулотлари» счётининг ва бошқа
счётларнинг тегишли субсчётлари. 
Маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) билан 
бевосита ва билвосита боғлиқ бўлган ходимларга ҳисобланган меҳнат ҳақи 
суммасига бюджет ташкилотида қуйидагича бухгалтерия проводкаси 
тузилади: 
Дебет 08 - «Ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадлар учун харажатлар»
счётининг тегишли субсчётлари ; 
Кредит 180 - «Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар» 
субсчёти ва бошқа тегишли субсчётлар. 
Ҳисобланган иш ҳақи суммасига нисбатан ҳисоблаб чиқарилган ягона 
ижтимоий тўлов суммасига бюджет ташкилотида қуйидагича бухгалтерия 
проводкаси тузилади: 
Дебет 08 - «Ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадлар учун харажатлар»
счётининг тегишли субсчётлари ; 
Кредит 175 - «Ягона ижтимоий тўлов бўйича ҳисоб-китоблар» субсчёти. 
Маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) жараёни билан 
бевосита ва билвосита боғлиқ бўлган коммунал хизматлар харажатлари, 
алоқа хизмати харажатлари ва бошқа харажатлар суммасига бюджет 
ташкилотида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади: 
Дебет 08 - «Ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадлар учун харажатлар»
счётининг тегишли субсчётлари ; 
Кредит 178 - «Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар» 
субсчёти ва бошқа тегишли субсчётлар. 
Ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадлар учун харажатлар қилиш 
натижасида олинган ва келгусида маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш, 
хизмат кўрсатиш) жараёнида фойдаланиш мумкин бўлган чиқиндилар 
суммасига бюджет ташкилотида қуйидагича бухгалтерия проводкаси 
тузилади: 
Дебет 04 - «Асбоб-ускуналар, қурилиш материаллари, илмий-тадқиқот 
ишлари учун материаллар ҳамда ишлаб чиқарилган буюмлар ва 
маҳсулотлар» счётининг тегишли субсчётлари ёки 
Дебет 06 - «Материаллар ва озиқ-овқат маҳсулотлари»
счётининг ва бошқа 
счётларнинг тегишли субсчётлари; 


Кредит 08 - «Ишлаб чиқаришга ва бошқа мақсадларга қилинган харажатлар» 
счётининг тегишли субсчётлари. 
Ишлаб 
чиқарилган 
маҳсулотларнинг 
(бажарилган 
ишларнинг, 
кўрсатилган хизматларнинг) таннархига киритилмаган, лекин фойдани 
ҳисоблашда ҳисобга олинадиган харажатлар (давр харажатлари) суммасига 
бюджет ташкилотида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади: 
Дебет 410 - «Фойда ва зарарлар» субсчёти; 
Кредит 160 - «Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар» субсчёти (сотиш 
жараёни билан боғлиқ бўлган хизмат сафари харажатлари суммасига) ёки 
Кредит 064 - «Ёнилғи, ёқилғи-мойлаш материаллари» субсчёти (сотиш 
жараёни билан боғлиқ бўлган ёқилғи-мойлаш материаллари харажатлари 
суммасига) ва маҳсулот сотиш ҳамда ишлаб чиқаришни бошқариш 
харажатларини ҳисобини олиб бориш билан боғлиқ бўлган бошқа тегишли 
субсчётлар. 
Ишлаб чиқариб бериладиган маҳсулотлар (бажариб бериладиган ишлар, 
кўрсатиладиган хизматлар) учун муайян бюджет ташкилоти билан харидор 
(буюртмачи) ўртасида тузилган шартномага мувофиқ харидордан 
(буюртмачидан) олдиндан келиб тушган бўнак суммасига бюджет 
ташкилотида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади: 
Дебет 124 - «Бюджет ташкилотларини ривожлантириш фондининг 
бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олгунга қадар депозит 
ҳисобварағи» субсчёти; 
Кредит 155 - «Олинган бўнаклар бўйича харидор ва буюртмачилар билан 
ҳисоб-китоблар» субсчёти. 
Ишлаб чиқарилган маҳсулот бюджет ташкилоти омборига кирим 
қилинганда, кирим қилинган маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи бўйича 
суммасига бюджет ташкилотида қуйидагича бухгалтерия проводкаси 
тузилади: 
Дебет 045 - «Ишлаб чиқариш (ўқув) устахоналарининг буюмлари» субсчёти
ёки
Дебет 046 - «Ёрдамчи (ўқув) қишлоқ хўжалигининг маҳсулотлари» субсчёти; 
Кредит 08 - «Ишлаб чиқаришга ва бошқа мақсадларга қилинадиган 
харажатлар» счётининг тегишли субсчётлари. 
Ишлаб чиқарилган маҳсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат) харидорга 
(буюртмачига) юклаб жўнатилганда (топширилганда) юклаб жўнатилган 
маҳсулотнинг (топширилган ишнинг, кўрсатилган хизматнинг) сотиш бўйича 
суммасига бюджет ташкилотида қуйидагича бухгалтерия проводкаси 
тузилади: 
Дебет 157 - «Харидорлар ва буюртмачилар билан етказиб берилган 
маҳсулотлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) бўйича ҳисоб-
китоблар» субсчёти; 
Кредит 28 - «Маҳсулотлар (иш, хизматлар) сотиш» счётининг тегишли 
субсчётлари. 
Харидорга (буюртмачига) юклаб жўнатилган маҳсулот (топширилган 
иш, кўрсатилган хизмат) учун харидор (буюртмачи) томонидан мазкур 


бюджет ташкилотини ривожлантириш фондининг бюджетдан ташқари 
маблағлари бўйича талаб қилиб олгунга қадар депозит ҳисобварағига
тўланган бўнак суммасига бюджет ташкилотида қуйидагича бухгалтерия 
проводкаси тузилади: 
Дебет 155 - «Олинган бўнаклар бўйича харидор ва буюртмачилар билан 
ҳисоб-китоблар» субсчёти; 
Кредит 157 - «Харидорлар ва буюртмачилар билан етказиб берилган 
маҳсулотлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) бўйича ҳисоб-
китоблар» субсчёти. 
Харидорга (буюртмачига) юклаб жўнатилган ишлаб чиқариш (ўқув) 
устахоналарининг буюмларини ҳақиқий таннархи бўйича суммасига бюджет 
ташкилотида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади: 
Дебет 280 - «Ишлаб чиқариш (ўқув) устахоналарининг буюмларини сотиш» 
субсчёти; 
Кредит 045 - «Ишлаб чиқариш (ўқув) устахоналарининг буюмлари» 
субсчёти. 
Харидорга (буюртмачига) юклаб жўнатилган (ўқув) қишлоқ хўжалигининг 
маҳсулотларини ҳақиқий таннархи бўйича суммасига бюджет ташкилотида 
қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади: 
Дебет 281 - «Ёрдамчи (ўқув) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш» 
субсчёти; 
Кредит 046 - «Ёрдамчи (ўқув) қишлоқ хўжалигининг маҳсулотлари» 
субсчёти. 
Харидорга (буюртмачига) топширилган ишнинг ёки кўрсатилган 
хизматнинг ҳақиқий таннархи бўйича суммасига бюджет ташкилотида 
қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади: 
Дебет 282 - «Шартнома бўйича илмий-тадқиқот ишларини ва бошқа 
бажарилган ишлар ҳамда кўрсатилган хизматларни сотиш» субсчёти; 
Кредит 082 - «Шартнома асосида бажариладиган илмий-тадқиқот ишларига 
ҳамда бошқа бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларга доир 
харажатлар» субсчёти. 
Харидорга (буюртмачига) юклаб жўнатилган маҳсулот (топширилган иш, 
кўрсатилган хизмат) учун унинг сотиш суммаси билан аввалдан тўланган 
бўнак суммаси ўртасидаги фарқ сифатида бюджет ташкилотини 
ривожлантириш фондининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб 
қилиб олгунга қадар депозит ҳисобварағига келиб тушган суммага бюджет 
ташкилотида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади: 
Дебет 124 - «Бюджет ташкилотларини ривожлантириш фондининг 
бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олгунга қадар депозит 
ҳисобварағи» субсчёти; 
Кредит 157 - «Харидорлар ва буюртмачилар билан етказиб берилган 
маҳсулотлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) бўйича ҳисоб-
китоблар» субсчёти. 
Ишлаб чиқарилган маҳсулотни (бажарилган ишни, кўрсатилган 
хизматни) сотиш натижасида бюджет ташкилоти: 


а) агар фойда олган бўлса, у ҳолда бу фойда суммасига бюджет 
ташкилотида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади: 
Дебет 28 - «Маҳсулотлар (иш, хизматлар) сотиш» счётининг тегишли 
субсчётлари; 
Кредит 410 - «Фойда ва зарарлар» субсчёти. 
б) агар зарар кўрган бўлса, у ҳолда бу зарар суммасига бюджет ташкилотида 
қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади: 
Дебет 410 - «Фойда ва зарарлар» субсчёти; 
Кредит 28 - «Маҳсулотлар (иш, хизматлар) сотиш» счётининг тегишли 
субсчётлари. 
Ҳисобот йилининг охирида ҳисобот йили мобайнида ишлаб чиқарилган 
маҳсулотларни (бажарилган ишларни, кўрсатилган хизмаларни) сотиш 
натижасида бюджет ташкилоти бўйича: 
а) агар фойда олинганлиги аниқланса, у ҳолда бу фойда суммасига бюджет 
ташкилотида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади: 
Дебет 410 - «Фойда ва зарарлар» субсчёти; 
Кредит 400 - «Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар» субсчёти. 
б) агар зарар кўрилганлиги аниқланса, у ҳолда бу зарар суммасига бюджет 
ташкилотида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади: 
Дебет 400 - «Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар» субсчёти;
Кредит 410 - «Фойда ва зарарлар» субсчёти. 
Маҳсулот ишлаб чиқариш (ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш) 
бўйича операцияларнинг аналитик ҳисоби ҳар бир ишлаб чиқарилган 
маҳсулот (иш, хизмат) тури бўйича алоҳида ҳолда юритилади. 
 

Download 393 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling