12-мавзу: Бюджет ташкилотларида товар(иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш ва сотиш ҳисоби
Шартномалар асосида бажарилаётган
Download 393 Kb. Pdf ko'rish
|
12 -Бюд таш товар иш хиз и ч харажат хис
Шартномалар асосида бажарилаётган илмий-тадқиқот ишларининг
харажатлари ҳисоби. Ташкилотлар билан тузилган шартномалар асосида илмий-тадқиқотлар ва конструкторлик ишларини бажаришга доир харажатлар 082 - "Шартнома асосида бажарилаётган илмий-тадқиқот ишларининг харажатлари" счётида ҳисобга олинади. Илмий-тадқиқотлар ва конструкторлик ишларини бажаришга доир харажатлар 082-счётнинг дебетида қайд қилинади, бу счётнинг кредитида эса бажарилган ва буюртмачиларга топширилган илмий-тадқиқот ишларининг ҳақиқий қийматининг ҳисобдан чиқарилиши қайд қилинади. Илмий-тадқиқотлар ва конструкторлик ишлари харажатларининг аналитик ҳисоби мавзу ва харажатлар моддалари бўйича кўп устунли 283-шаклдаги карточкаларда юритилади. Буюртмачилар билан шартномалар асосида бажарилаётган илмий- тадқиқотлар ва конструкторлик ишлари бўйича ҳисоб-китоблар 154 - "Тўланиши лозим бўлган илмий-тадқиқот ишлари бўйича буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар" счётида ҳисобга олинади. Бажарилган ва шартномада кўзда тутилган қиймати бўйича тўлаш учун буюртмачиларга тақдим этилган счетларда кўрсатилган илмий-тадқиқотлар ва конструкторлик ишларининг қиймати 154 - счётнинг дебетида қайд , қилинади, бу счётнинг кредитда эса бажарилган ва буюртмачига топширилган илмий-тадқиқотлар ва конструкторлик ишлари учун келиб тушган суммалар ва олинган бўнаклар қайд қилинади. Тўланиши лозим бўлган илмий-тадқиқот ишлари бўйича буюртмачилар билан ҳисоб-китобларнинг аналитик ҳисоби мавзулар бўйича 292-а шаклдаги карточкада юритилади. Буюртмачилардан шартномалар асосида бажарилиши керак бўлган илмий-тадқиқотлар ва конструкторлик ишларига доир олинган бўнаклар бўйича ҳисоб-китоблар 155 - "Илмий-тадқиқот ишлари учун бўнаклар бўйича буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар" счётида ҳисобга олинади. Буюртмачилардан шартаомалар асосида бажарилиши керак бўлган илмий- тадқиқотлар ва конструкгорлик ишлари бўйича олинган бўнаклар 155 - счётнинг кредитида қайд қилинади, бу счетнинг дебетида эса бажарилган ва буюртмачига топширилган илмий-тадқиқотлар ва конструкторлик ишлари учун такдим этилган счетларни тўлаш вақгида бўнак ҳисобидан қопланган суммалар ҳамда буюртмачига қайтарилган бўнак суммалари қайд қилинади. Илмий-тадқиқот ишлари учун бўнаклар бўйича буюртмачилар билан ҳисоб- китобларнинг аналитик ҳисоби мавзулар бўйича 292-а шаклдаги карточкада юритилади. Буюртмачилардан шартномалар асосида бажарилиши керак бўлган илмий-тадқиқотлар ва конструкторлик ишлари бўйича бўнаклар олинганида қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади: дебет 121 - "Махсус маблағлар бўйича талаб қилиб олгунга қадар депозит ҳисобварағи" счёти кредит 155 - "Илмий-тадқиқот ишлари учун бўнаклар бўйича буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар" счёти. Бажарилган ва буюртмачига топширилган илмий-тадқиқотлар ва конструкторлик ишлари учун тақцим этилган счетларни тўлаш вақгида бўнак ҳисобидан қопланган суммаларга қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади: дебет 155 - "Илмий-тадқиқот ишлари учун бўнаклар бўйича буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар" счёти кредит 154 - "Тўланиши лозим бўлган илмий-тадқиқот ишлари бўйича буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар" счёти. Буюртмачилардан шартномалар асосида бажарилиши керак бўлган илмий-тадқиқотлар ва конструкторлик ишлари бўйича олинган бўнаклар буюртмачиларга қайтарилганида қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади: дебет 155 - "Илмий-тадқиқот ишлари учун бўнаклар бўйича буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар" счёти кредит 121 - "Махсус маблағлар бўйича талаб қилиб олгунга қадар депозит ҳисобварағи" счёти. Шартномалар асосида бажарилаётган илмий-тадқиқотлар ва конструкторлик ишларини бажариш учун жалб қилинган ҳамижрочилар билан ҳисоб-китоблар 156 - "Хўжалик шартномаси асосида бажарилаётган ишларни бажаришга жалб қилинган ҳамижрочилар билан ҳисоб-китоблар" счётида ҳисобга олинади. Шартномалар асосида бажарилаётган илмий-тадқиқотлар ва конструкторлик ишларини бажариш учун жалб қилинган ҳамижрочиларга бажариб топширган ишлари учун ўтказилган суммаларга қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади: дебет 156 - "Хўжалик шартномаси асосида бажарилаётган ишларни бажаришга жалб қилинган ҳамижрочилар билан ҳисоб-китоблар" счёти кредит 121 - "Махсус маблағлар бўйича талаб қилиб олгунга қадар депозит ҳисобварағи" счёти. Шартномалар асосида бажарилаётган илмий-тадқиқотлар ва конструкторлик ишларини бажариш учун жалб қилинган ҳамижрочилардан уларнинг бажариб тугатган ишларини қабул қилинган суммаларга қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади: дебет 082 - "Шартнома асосида бажарилаётган илмий-тадқиқот ишларининг харажатлари" счёти кредит 156 - "Хўжалик шартномаси асосида бажарилаётган ишларни бажаришга жалб қилинган ҳамижрочилар билан ҳисоб-китоблар" счёти. Шартномалар асосида бажарилган ва буюртмачиларга топширилган илмий-тадқиқотлар ва конструкторлик ишлари 282 - "Шартнома асосида бажарилган илмий-тадқиқот ишларини сотиш" счётида ҳисобга олинади. Бажарилган ва шартномада кўзда тутилган қиймати бўйича тўлаш учун буюртмачиларга тақдим этилган счётларда кўрсатилган илмий-тадқиқотлар ва конструкторлик ишларининг қиймати 282 - счётнинг кредитида қайд қилинади, бу счётнинг дебетида эса мавзу бўйича бажарилган ва буюртмачига топширилган илмий-тадқиқотлар ва конструкторлик ишларининг ҳақиқий таннархи қайд қилинади. Шартномалар асосида бажарилаётган илмий-тадқиқотлар ва конструкторлик ишларини сотиш натижаларини ҳисобдан чиқариш тугатилган ва буюртмачиларга далолатномалар бўйича топширилган мавзулар бўйича амалга оширилади. Олинган фойда қонунда белгиланган тартибда тақсимланади. Шартномалар асосида бажарилаётган илмий-тадқиқот ишларининг сотилишининг аналитик ҳисоби кўп устунли 283-шаклдаги карточкаларда юритилади. Шартномалар асосида бажарилаётган илмий-тадқиқотлар ва конструкторлик ишларини бажариш билан боғлиқ харажатлар суммасига қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади: дебет 082 - "Шартнома асосида бажарилаётган илмий-тадқиқот ишларининг харажатлари" счёти кредит 043 - "Илмий тадқиқотларда ва лаборатория синовларида узоқ вақт фойдаланиладиган материаллар" счёти кредит 044 - "Шартнома асосида бажариладиган илмий-тадқиқот ишлари учун махсус ускуналар" счёти кредит 060 - "Ўкув, илмий ва бошқа мақсадлар учун материаллар" счёти кредит 063 - "Хўжалик материаллари ва идора буюмлари" счёти кредит 067 - "Бошқа материаллар" счёти кредит 069 - "Машина ва ускуналар учун эҳтиёт қисмлар" счёти кредит 156 - "Хўжалик шартаомаси асосида бажарилаёттан ишларни бажаришга жалб қилинган ҳамижрочилар билан ҳисоб-китоблар" счёти. кредит 175 - "Ягона ижтимоий тўлов" счёти кредит 178 - "Бошқа дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар" счёти кредит 180 - "Ишчи ва хизматчилар билан ҳисоб-китоблар" счёти Бажарилган ва шартномада кўзда тутилган қиймати бўйича тўлаш учун буюртмачиларга тақдим этилган счётларда кўрсатилган илмий-тадқиқотлар ва конструкторлик ишларининг қийматига қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади: дебет 154 - "Тўланиши лозим бўлган илмий-тадқиқот ишлари бўйича буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар" счёти кредит 282 - "Шартнома асосида бажарилган илмий-тадқиқот ишларини сотиш" счёти. Бажарилган ва буюртмачига топширилган илмий-тадқиқотлар ва конструкторлик ишлари бўйича ҳақиқий харажатлар суммасига қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади: дебет 282 - "Шартнома асосида бажарилган илмий-тадқиқот ишларини сотиш" счёти кредит 082 - "Шартнома асосида бажарилаётган илмий-тадқиқот ишларининг харажатлари" счёти. Шартномалар асосида бажарилган илмий-тадқиқотлар ва конструкторлик ишларини сотиш натижасида олинган фойда суммасига қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади: дебет 282 - "Шартнома асосида бажарилган илмий-тадқиқот ишларини сотиш" счёти кредит 246 - "Бюджет ташкилотини ривожлантириш фонди" счёти кредит 173 - "Бюджет тўловларига доир ҳисоб-китоблар" счёти. Download 393 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling