12-мавзу: Бюджет ташкилотларида товар(иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш ва сотиш ҳисоби
Экспериментал қурилмаларни тайёрлаш харажатлари
Download 393 Kb. Pdf ko'rish
|
12 -Бюд таш товар иш хиз и ч харажат хис
Экспериментал қурилмаларни тайёрлаш харажатлари ҳисоби.
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан илмий-тадқиқотлар олиб бориш учун турли эксперментал қурилмалар(қурилмалар, машина ва асбобларнинг кўргазма нусхалари, синов стендлари ва бошқалар)ни тайёрлашга қилинган харажатлар 083 - "Экспериментал қурилмаларни тайёрлаш харажатлари" счётида ҳисобга олинади. Экспериментал қурилмаларни тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар 083 - счётнинг дебетида қайд қилинади, бу счётнинг кредитида эса экспериментал қурилмаларни тайёрлаш билан боғлиқ ҳақиқий харажатлар қайд қилинади. Агар ишлар тамомлангандан кейин қурилма кирим қилинмасдан қисмларга ажратилса, бу ҳақда далолатнома тузилади ва қурилмани қисмларга ажратиш натижасида олинган материаллар ва асбоблар фойдаланиш мумкин бўлган баҳо бўйича кирим қилинади. Эскпериментал қурилмаларни тайёрлаш бўйича харажатларнинг аналитик ҳисоби ҳар бир эксперимент қурилма бўйича кўп устунли 283-шаклдаги карточкаларда юритилади. Экспериментал қурилмаларни тайёрлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар суммасига қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади: дебет 083 - "Экспериментал қурилмаларни тайёрлаш харажатлари" счёти кредит 060 - "Ўқув, илмий ва бошқа мақсадлар учун материаллар" счёти кредит 063 - "Хўжалик материаллари ва идора буюмлари" счёти кредит 067 - "Бошқа материаллар" счёти кредит 069 - "Машина ва ускуналар учун эҳтиёт қисмлар" счёти кредит 175 - "Ягона ижтимоий тўлов" счёти кредит 178 - "Бошқа дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар" счёти. кредит 180 - "Ишчи ва хизматчилар билан ҳисоб-китоблар" счёти Бюджет ташкилотининг раҳбари томонидан тасдиқланган далолатномага асосан қабул қилинган тайёр экспериментал қурилмалар кирим қилинганида, экспериментал қурилмаларни тайёрлаш бўйича ҳақиқий харажатлар суммасига қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади: дебет 013 - "Машина ва ускуналар" счёти ёки дебет 070 - "Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар" счёти кредит 083 - "Экспериментал қурилмаларни тайёрлаш харажатлари" счёти. Ишлар тамомлангандан сўнг қурилма кирим қилинмасдан қисмларга ажратилганида ва олинган материал ва асбоблар фойдаланиш мумкин бўлган баҳо бўйича кирим қилинганида қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади:, дебет 060 - "Ўқув, илмий ва бошқа мақсадлар учун материаллар" счёти ёки дебет 063 - "Хўжалик материаллари ва идора буюмлари" счёти ёки дебет 067 - "Бошқа материаллар" счёти ёки дебет 070 - "Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар" счёти ёки дебет 013 - "Машина ва ускуналар" счёти ёки дебет 016 - "Асбоблар, ишлаб чиқариш (жиҳозлари билан бирга) ва хўжалик инвентарлари" счёти кредит 083 - "Экспериментал қурилмаларни тайёрлаш харажатлари" счёти. Download 393 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling