12-мавзу: Бюджет ташкилотларида товар(иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш ва сотиш ҳисоби


Материалларни тайёрлаш ва қайта ишлаш харажатлари ҳисоби


Download 393 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/10
Sana21.11.2023
Hajmi393 Kb.
#1793199
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
12 -Бюд таш товар иш хиз и ч харажат хис

Материалларни тайёрлаш ва қайта ишлаш харажатлари ҳисоби. 
Материалларни хўжалик усули билан тайёрлаш ва к^йта ишлаш (кийим-
кечаклар тикиш, ёқилғиларни тайёрлаш, сабзавотларни қайта ишлаш ва 
ҳоказо) бўйича харажатлар 084 - "Материалларни тайёрлаш ва қайта ишлаш 
харажатлари" счётида ҳисобга олинади. Материалларни тайёрлаш ва қайта 
ишлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар ва уларнинг қиймати ҳамда ташиб 
келтириш, сақлаш ва шунга ўхшашлар бўйича харажатлар 084-счётнинг 
дебетида қайд қилинади, бу счётнинг кредитида харажат суммаларининг 
ҳисобдан чикдрилиши ва олинган қийматликларнинг тегишли счетлар 
бўйича кирим қилиниши қайд этилади. Материаллар тайёрлаш ёки қайта 
ишлаш тамомлангандан кейин далолатнома тузилади. Унда кдйта ишлашдан 
ёки тайёрлашдан олинган қийматликларнинг микдори, бу ишларга қилинган 
харажатлар ва уларнинг таннархи кўрсатилади. Далолатнома бюджет 
ташкилотининг раҳбари томонидан тасдиқланади. Материалларни тайёрлаш 
ва қайта ишлаш бўйича харажатларнинг аналитик ҳисоби тайёрлаш ва қайта 
ишлашнинг ҳар бир тури бўйича 292-а шаклдаги карточкаларда ёки 292-
шаклдаги китобда юритилади. 
Материалларни тайёрлаш ва қайта ишлаш билан боғлиқ бўлган 
харажатлар ва уларнинг қиймати ҳамда ташиб келтириш, сақлаш ва шунга 
ўхшашлар бўйича харажатлар суммасига қуйидаги бухгалтерия проводкаси 
тузилади: 
дебет 084 - "Материалларни тайёрлаш ва қайта ишлаш харажатлари" 
счёти 


кредит 031 - "Ёрдамчи (ўқув) қишлоқ хўжаликларининг маҳсулотлари" 
счёти 
кредит 060 - "Ўқув, илмий ва бошқа мақсадлар учун материаллар" 
счёти 
кредит 067 - "Бошқа материаллар" счёти 
кредит 175 - "Ягона ижтимоий тўлов" счёти 
кредит 178 - "Бошқа дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар" 
счёти. 
кредит 180 - "Ишчи ва хизматчилар билан ҳисоб-китоблар" счёти 
Қайта ишлаш ёки тайёрлашда олинган қийматликларнинг суммасига 
қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади: 
дебет 060 - "Ўқув, илмий ва бошқа мақсадаар учун материаллар" счёти 
ёки 
дебет 065 - "Озуқа ва ем-хашак" счёти ёки 
дебет 067 - "Бошқа материаллар" счёти 
кредит 084 - "Материалларни тайёрлаш ва қайта ишлаш харажатлари" 
счёти. 
Томорқа, тажриба хўжаликлари
, устахоналар ва илмий тадқиқот 
ишларини шартнома асосида бажарувчиларни махсус маблағлар бўйича 
жараёнларини ҳисобга олиб бориш учун қуйидаги суб-счётлар 
фойдаланилади: 
030 «Ишлаб чиқариш (ўқув) устахоналари маҳсулотлари». 
031 «Томорқа (ўқув) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари»
050 «Ёш ва бақувват ҳайвонлар». 
080 «Ишлаб чиқариш (ўқув) устахоналари сарфлари» 
081 «Томорқа (ўқув) қишлоқ хўжалик сарфлари». 
082 «Шартнома бўйича илмий-тадкмкот ишлари сарфлари». 
083 «Синов мосламаларини тайёрлаш сарфлари».
084 «Материалларни тайёрлаш ва қайта йшлаш сарфлари». 
210 «Такримлаш учун харажатлар». 
212 «Махсус маблағлар бўйича харажатлар».
248 «Банк кредитлари». 
280 «Ишлаб чиқариш (ўқув) устахоналари маҳсулотларини сотиш». 
281 «Томорқа (ўқув) қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиш». 
282 «Шартнома бўйича илмий-тадқиқот ишлар реализацияси». 
400 «Махсус маблағлар бўйича даромадлар».
402 
«Касб-ҳунар ўқув юртлари ишлаб чиқариш фаолияти 
даромадлари».
410 «Фойда ва зарарлар». 


Маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфлар 08 «Ишлаб чиқаришга ва 
бошқа мақсадларга сарфлар» счётининг дебетида ҳисобга олинади. Бу 
сарфлар маҳсулот таннархига олиб боришда тўғри ва эгри харажатларга 
бўлинади. 
Тўғри харажатларнинг пайдо бўлиши билан тўғридан-тўғри маҳсулот 
таннархига олиб борилади. Масалан, материаллар, асосий ишлаб чиқариш 
ишчиларининг иш ҳақлари, илмий ходимларнинг иш ҳақлари, ишлаб 
чиқариш эҳтиёжига ишлатилган электр қуввати, уруғликлар, уғитлар, ўтган 
йил сарфларининг ҳисобот йилидаги маҳсулот таннархига қўшиладиган 
қисми ва ҳоказолар. Бир маҳсулот тури ишлаб чиқаралиган хўжаликлардаги 
ҳамма харажатлар тўғри харажатлар ҳисобланади. 
Эгри харажатларга аниқ бир маҳсулот турига тўғридан-тўғри олиб 
борилмайдиган харажатлар, яъни, бошқарув аппарати ходимларининг иш 
ҳақлари, хоналарнинг ижара ҳақлари ва уларни сақлаш харажатлари киради. 
Булар олдиндан 210 «Тақсимланадиган харажатлар» субсчётида ҳисобга 
олинади, кейинчалик ишлаб чиқариш харажатлари (ҳар ойда) ва томорқа 
хўжаликлари (йил охирида) харажатлари иш ҳақи ва материаллар бўйича 
мутаносиб равишда бўлинади. Омборга топширилган тайёр маҳсулот 
таннархи 080 «Ишлаб чиқариш (ўқув) устахоналари сарфлари» ва 081 
«Томорқа (ўқув) қишлоқ хўжалик сарфлари» субсчётининг кредитида 
ёритилади. Бу субсчётнинг дебетидаги қолдиқ тугалланмаган ишлаб чиқариш 
сарфларини билдиради. 
Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳақиқий таннархини аниқлаш учун 
ҳисобот калькуляцияси тузилади. Маҳсулот таннархининг ҳисоби ва 
калькуляцияси маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш билан алоқадор ҳақиқий 
харажатларнинг тўла ва ишончлилигини ўз вақтида аниқлаб бериши керак. 
Шунингдек, материаллар, ёкилғи, электр қуввати, асбоб-ускуналардан 
фойдаланишда смета харажатларига риоя этилишини назорат қилади. Ишлаб 
чиқариш сарфларининг таҳлилий ҳисоби маҳсулот турлари ва сарф 
моддалари бўйича 283-кўп бўлинмали карточкада олиб борилади. 

Download 393 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling