12-мавзу: Бюджет ташкилотларида товар(иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш ва сотиш ҳисоби


Download 393 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/10
Sana21.11.2023
Hajmi393 Kb.
#1793199
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
12 -Бюд таш товар иш хиз и ч харажат хис

- тўғри сарфлар - бу аниқ мавзу билан тўғри боғланган ва бошланғич 
ҳужжатлар асосида рақамланган мавзулар асосидаги сарфларни ўз ичига 
олади. Буларга материаллар харажати, тадқиқотчи ва ажратувчиларга 
ҳисобланган иш ҳақлари киради. Мавзуга олиб берилган харажатлар 
бошланғич ҳужжатлар асосида қаттиқ назорат қилинади. Тўғри белгилари 
бўйича қўшилади, қийинчиликлар туғилганда эса бажарилган мавзулар смета 
қийматига қараб мутаносиб равишда тақсимланади; 
- эгри сарфларга - барча мавзуларнинг бажарилишига алоқадор, баб-
баробар тақсимланадиган ва унинг бажарилишида бевосита банд бўлган 
ходимларнинг иш ҳақлари киради. Уларга бошқариш ва хўжалик (барча 
бошқариш аппарати ходимларининг иш ҳақлари, жиҳозлар, бинолар, асбоб-
ускуналарни сақлаш ва жорий таъмирлаш, арзон ва тез эскирадиган 
материаллар, мутахассислар тайёрлаш, меҳнат мухофазаси, илмий-техник 
ахборотлар, почта, девонхона, сафар харажатлари, енгил автомобилларни 
сақлаш), ишлаб чиқаришдан ташқари харажатлар (материал камомадлари, 
уларнинг бузилиш орқали йўқолиши, қарзларни ёпишдан кўрилган зарарлар) 
ҳам киради. 
Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларининг сарфлари 
молиявий манбаларига қараб 082 «Шартнома бўйича илмий-тадқиқот 
ишларига қилинган сарфлар» субсчётида ҳисобга олинади. Бу ечимнинг 


дебетида илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган барча 
сарфлар йиғилади. Кредит билан бажарилган ва буюртмачига топширилган 
илмий-тадқиқрт ишларининг ҳакикий таннархи 400 «Махсус маблағлар 
бўйича даромадлар» субсчётининг дебетига ёпилади. 082 счётнинг қолдиғи 
тугалланмаган ишлар бўйича сарфларни билдиради. Балансда у «Шартнома 
бўйича илмий-тадқиқот ишлари сарфлари» моддасида ёритилади. Илмий-
тадқиқот ишлари бўйича сарфларнинг таҳлилий ҳисоби буюртмалар, 
харажатлар моддалари, бажарилиш муддатлари ва бошқа шартнома 
шартлари 283-шаклдаги кўп бўлинмали карточкада олиб борилади. 
Маҳсулотлар 
реализацияси 
ва 
илмий-тадқиқот 
ишларининг 
бажарилишини ҳисобга олиш учун 28-счёт ажратилган. У қуйидаги 
субсчётларга бўлинади: 
280 
«Ишлаб 
чиқариш 
(ўқув) 
устахоналари 
маҳсулотлари 
реализацияси». 
281 «Томорқа (ўқув) қишлоқ хўжалик маҳсулотлари реализацияси». 
282 «Шартнома бўйича илмий-тадқиқот ишлари реализацияси». 
282 «Шартнома бўйича илмий-тадқиқот ишлари реализацияси» 
субсчётида шартнома асосида бажарилган ва топширилган илмий-тадқиқот 
ва тажриба-конструкторлик ишлари ҳисобга олинади. Бу счётнинг дебетида 
бажарилган ва топширилган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик 
ишларининг ҳақиқий климата ёритилади. Кредитида эса буюртмачи 
томонидан шартномада кўрсатилган қиймат бўйича тўловга тақдим этилган 
счётлар суммаси кўрсатилади. Бу субсчётдаги қолдиқ реализация 
натижасини кўрсатади. Кредитдаги қолдиқ фойдани, дебетдаги қолдиқ эса 
зарарни кўрсатади. Йил охирида реализация натижалари 410 «Фойда ва 
зарарлар» субсчётига ёзилади. 

Download 393 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling